Гулистон давлат университетида "Ижодкор ёшлар" клуби ташаббуси билан ташкил этилган "Ижодкор ёшлар ҳафталиги" доирасида "Мушоира" ўтказилди. Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи Отабек Базаров, профессор Равшанбек Маҳмудов, проректор Фахриддин Ниязов, ижодкор талабалар ва шеърият ихлосмандлари иштирок этишди. "Мушоира" уч қисмдан иборат бўлди. Биринчи қисмда ижодкор ёшлар ўзларининг ижодидан намуналар ўқидилар. Иккинчи қисмида эса томошабинлар ҳам қамраб олинди, яъни улар ҳам ўзи билган шеърларни иштирокчиларга армуғон этдилар.
Энг муҳим қисм - учинчи қисмида баҳр-у байт ташкиллаштирилди, унда "Бошланғич таълим" йўналиши 1-босu…