Гулистон давлат университети профессори, биология фанлари доктори Ҳ.Қўшиевнинг ташаббуси билан ташкил этилган "Экспериментал биология" лабораториясига бу йил 20 йил бўлди. Ушбу муддат давомида унинг фаолияти давомида оддий кичик бир хонада олиб борилган тадқиқотдан бугунги кунда республика ва халқаро миқёсда тан олинган лаборатория ва илмий мактаб шаклланди. Лабораториянинг илмий ходимлари халқаро ташкилотлар, фондлар, ҳамкор ташкилотлар (республика ва хорижий) диққатини жалб қилган ҳолда лабораториянинг 5 та тадқиқот йўналишини йўлга қўйди. Профессор Ҳ.Қўшиев раҳбарлигида лабораторияда олиб борилган тадқиқотлар асосида 10 дан ортиқ илмий даражали (фан номзоди, Ph…