Иқтисодиёт кафедраси
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Иқтисодиёт кафедраси

Кафедра мудири: Абдувохидов Акмал Абдулазизович
kafedralar/iqtisod.jpg

Телефон: (+998 99) 477-12-75

Електрон манзили: akash7509@rambler.ru

Кафедра бош илмий мавзуси: "Иқтисодиётни барқарор ривожлантириш шароитида миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишнинг устувор йўналишлари".

Кафедра миссияси: Назариядан амалиётга, амалиётдан тараққиётга.

Кафедра тарихи:

Иқтисодиёт кафедраси 1998-йилдан 2002-йилга қадар "Менежмент" кафедраси сифатида фаолият кўрсатиб келди. 2003-йилда Давлат Аттестация Комиссиясининг қарори билан "Менежмент" ва "Бухгалтерия ҳисоби ва аудит" кафедралари негизида "Умумий иқтисодиёт" кафедраси ташкил етилиб, унга мутахассис тайёрловчи кафедра мақоми берилди. 2011 -йилида "Иқтисодиёт назарияси" ва "Умумий иқтисодиёт" кафедралари негизида "Иқтисодиёт" кафедраси ташкил етилди. 2003 йилдан бошлаб унга и.ф.н., доцент О.Т.Сатторқулов раҳбарлик қилиб келди. Кафедрага 2006-йилдан и.ф.н. доц. О.Р.Райимбердийева, 2009-йилдан и.ф.н. доц. А. Б. Мухаметов, 2011-йилдан 2021 йилга қадар О. Т. Сатторқулов раҳбарлик қилиб келди. Ҳозирда кафедрага А. А. Абдувохидов раҳбарлик қилмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари таркиби ва илмий салоҳият:

Ҳозирда кафедрада 1 нафар фан доктори, профессор; 3 нафар иқтисод фанлари номзоди, доцент; 3 нафар иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD); 10 нафар катта ўқитувчи ва ўқитувчилар фаолият кўрсатиб келмоқда. Кафедранинг илмий салоҳияти 31%ни ташкил қилади. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг ўртача ёши 33 ёш. Бугунги кунга қадар кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 5 та дарслик, 10 дан ортиқ ўқув қўлланма, 15 та монография, нуфузли халқаро ва миллий журналларда 100 дан ортиқ илмий мақолалар нашр қилинган.

Кафедрада тайёрланаётган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассис-ликлари тўғрисида маълумот:

 Ҳозирда кафедрада 5230100 Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича), 5230200 Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича) бакалаврлар ва 5А230102 Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) магистрлар тайёрланади. Меҳнат бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда, истиқболда суғурта иши, бухгалтерия ҳисоби, кичик бизнес, маркетинг йўналишлари бўйича бакалаврлар тайёрлаш режалаштирилган.

Кафедранинг турдош миллий ва халқаро олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик алоқалари:

Кафедра Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматлари ва халқ хўжалиги академияси Калуга филиали, Белоруссия давлат университети, Бинарй университети (Малайзия), Новатеур Публиcатион (Пуне, Маҳараштра, Хиндистон), Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, ТДИУ ҳузуридаги илмий-тадқиқот маркази, Тошкент молия институти, Андижон давлат университети, Самарқанд давлат университети каби етакчи халқаро ва миллий олий таълим муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келади.

Кафедра фаолиятининг устивор йўналишлари:

Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга ега, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси талабларидан келиб чиққан ҳолда, кафедра фаолиятини истиқболда ривожлантиришда қуйидагиларга алоҳида еътибор қаратилади:

- таълим, фан ва чиқариш ўртасида ўзаро интеграцион алоқаларни ривожлантириш мақсадида “Университет 30” концепциясини амалга ошириш;

- халқаро илмий журналларда мақолалар чоп етишни кўпайтириш;

- кафедрада илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган докторантлар, мустақил илмий изланувчиларнинг самарадорлик кўрсаткичларини ошириш;

- бешта ташаббус доирасида амалга оширилаётган тадбирларда кафедра профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг фаол иштирокини таъминлаш;

- талабаларнинг ўқув-малакавий ва ўқув-ишлаб чиқариш, битирув олди амалиётларини самарали ташкил етиш мақсадида зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш;

- янги авлод ўқув адабиётларини тайёрлаш ва чоп етиш ишларини янада жадаллаштириш ва уларнинг сифатини ошириш;

- хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш ва шу кабилар.

Кафедра манзили:

Гулистон ш. 4 – мавзе, Гулистон давлат университети, Ижтимоий-иқтисодий факултети, 3-қават 339-хона, “Иқтисодиёт” кафедраси

Е-маил: gulsu_info@edu.uz

5215 | 2017-12-29 11:24

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2021