2021 йил 13 феврал куни Гулистон давлат университетида Ижтимоий-иқтисодий факультет ташаббуси билан З.М.Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан маънавий тадбир ташкил этилди.
Тадбирни факультет декани З.Зикрияев олиб борди. Тадбирда ГулДУ профессори Р.Маҳмудов, университет Ёшлар билан ишлар бўйича проректори Ф.Ниязов, Милий ғоя кафедраси мудири Ш.Кенжаев, катта ўқитувчи Б.Ғофуровлар Бобур ижоди юзасидан сўзга чиқишди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида факультетнинг фаол талбалари томонидан Бобур ижодидан ғазаллар ва саҳна кўринишлари ижро этилди. Тадбир якунида Бобур ҳаёти ва фаолиятига доир ижодий ишлар мусабақаси совриндорлари тақдирланишди.