Математика кафедраси мудири: Турдибойев Дилшод Хамидович
Қабул кунлари: Душанба-Жума
Қабул соати: 14:00 дан 17:00 гача
Телефон номери: (+99897)2754782
E-mail: dilshod.turdiboyev.82@mail.ru
Кафедра бош илмий мавзуси: “Математика тадбиқлари ва математика ўқитишнинг замонавий муаммолари”
Кафедра тарихи
Кафедра 1971-йилда ташкил топган боʻлиб, дастлаб кафедра “Алгебра ва сонлар назарияси”, “Математика ва геометрия оʻқитиш методикаси”, “Математик анализ” номлари билан фаолият юритган. 1999- йилдан бошлаб, кафедралар учтага ажралиб улар “Математик анализ”, “Математика ўқитиш методикаси” ва “Умумий математика” кафедраси деб номланиб, 2014-йилдан бошлаб, “Математика” кафедраси номи билан аталди.
Кафедранинг бош илмий мавзуси: “Математика тадбиқлари ва математика ўқитишнинг замонавий муаммолари. Кафедранинг бош илмий мавзу асосида кафедрада 3 та йўналиш бўйича илмий ишлар олиб борилади.
Математиканинг тадбиқлари йўналишида: доц. Х.Норжигитов раҳбарлигида, аъзолари катта ўқитувчилар: А.Қаландаров, А.Эшниёзов ўқитувчилар: С.Бозоров, Ж. Мирмухаммедов, С.Холбойев, Б.Султонова.
Математика назарий ва амалий муаммолари йўналишида: доц. К.Жамуратов раҳбарлигида, аъзолари проф. Қ.Мўминов катта ўқитувчилар: Ж.Маматов, Ж.Рахмонов ўқитувчилар: А.Нуралийев, Р.Худойқулов, А.Эшниёзов, М.Досанов, Ш.Хидирова, Ш.Бомуротов
Математика ўқитиш методикаси йўналишида ПҳД Д.Х. Турдибойев рахбарлигида катта ўқитувчилар: ПҳД О.Гаимназаров, Х. Ғаойибназаров, Ф. Норбоев, А. Зокиров, О. Душабоев.
“Математика” кафедрасида илмий семинар ташкил етилган бўлиб, Ҳозирги кунда семинар Д.Х.Турдибойев раҳбарлигида ташкил қилинмоқда ва кафедранинг илмий салоҳияти 35 % ни ташкил етади: 1 нафар профессор, 4 нафар доцент, 11 нафар катта ўқитувчи ва 8 нафар ўқитувчи.
Ҳозирги кунда “Математика” Кафедрасида “5130100 – Математика”, “5110100-Математика ва информатика” таълим йўналиши бўйича бакалавр ҳамда 5А130101 - Математика(йўналишлар бўйича-математик анализ) мутахассислиги бойича магистр тайёрланади.
Математика кафедрасида ўқитиладиган фанлар:
- Математик анализ;
- Алгебра ва сонлар назарияси;
- Аналитик геометрия;
- Дифференсиал тенгламалар;
- Дифференсиал геометрия ва топология;
- Хусусий ҳосилали тенгламалар;
- Математик физика методлари;
- Дискрет математика ва мантиқ;
- Еҳтимоллар назарияси ва математик мантиқ;
- Вариацион ҳисоб ва оптималлаштириш усуллари
- Функсионал анализ;
- Коплекс о`згарувчили функсиялар назарияси:
- Математика ўқитиш методикаси;
- Ҳисоблаш усуллари;
- Мактаб ва АЛларда математика курси;
- Геометрия асослари;
- Математика тарихи
- Математика (ё`налишлар бо`йича);
- Олий математика (ё`налишлар бо`йича)
- Абстракт алгебра
- Борел о`лчовлари ва потенсиаллар назарияси;
- Топологиянинг танланган боблари;
- Умумлашган функсиялар назарияси;
- Анализнинг махсус функсиялари ва муҳим хосмас интеграллари;
- Функсияларни яқинлаштириш назарияси;
- Дифференсиал формалар ва математик майдонлар назарияси;
- Дифференсиал тенгламаларда сифат назарияси;
- Махсус фанларни о`қитиш назарияси;
Кафедра жамоаси қуйидаги илмий марказ ва олий таълим муассасалари билан таълимий, тарбиявий ва илмий тадқиқот соҳаларида ҳамкорлик ўрнатилган.
Ушбу ҳамкорлик ишлари натижасида профессор-ўқитувчилар томонидан ўқув-услубий, маънавий-маърифий, илмий-тадқиқот ишлари йўналишларида қатор илмий материаллар таёрланиб, илмий анжуманларда, семинар ва танловларга тақдим етиб келинмоқда.