Кафедра мудири: Ботирова Лазиза Ахмадовна
Қабул кунлари: ҳар куни 15:00 – 17:00 (сешанба ва шанбадан ташқари)
Телефан: (+99899)-472-31-74
E-mail: botirova.laziza@mail.ru
Кафедрада қуйидаги юналишлир бўйича кадрлар тайёрланади:
5411100-Доривор ўсимликлар йетиштириш ва қайта ишлаш технологияси
5А140101-Биология (Ботаника)
“Доривор ўсимликлар йетиштириш ва қайта ишлаш технологияси” йўналишида бугунги кунда 72 дан ортиқ талаба илму-фан сирларини ўрганмоқдалар.
Доривор ўсимликлар ва ботаника кафедраси
Кафеда 4 сентябр 2019 йил куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 майдаги “Нукус-фарм, Зомин-фарм, Сирдарё-фарм ва бошқа қатор еркин иқтисодий зоналарини ташкил етиш тўғрисида”ги, 2017 йил 11 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил етиш тўғрисида”ги ва 2017 йил 7 ноябрдаги “Республика фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида кўрсатилган вазифаларни бажариш учун ташкил етиган. Кафедрада 3 та фан доктори, 2 доцент ва фан номзодлари, 4 та ўқитувчи фаолият юритади.
Кафедра алоқалари
Кафедра ўзаро ҳамкорлик туғрисида МДУ нинг биология факултети (Россия), Новосибирск ДУ ботаника кафедраси (Росссия), Россия ФА СБ ЦСБС (Россия), Ўзбекистон Миллий университети, СаМДУ, КарДУ, АДУ, ФарДУ,ТошДАУ, “Шафран” ИТМ, Сирдарё ва Жиззах ўрмон хўжаликлари, ЎзРФА ботаника ва Ўсимлик моддалар кимёси институтлари.
Сирдарё вилояти миқёсида қуйдаги ташкилотлар билан алоқалар ўрнатилган.
Сирдарё вилояти екология ва атроф муҳитини муҳофаза қилиш бошқармаси
Гулистон шаҳридаги 16-мактаб
Ўсимликларни ҳамоя қилиш бошқармаси
Бек кластер
Сирдарё вилояти ХТБ
Илмий фаолияти
Кафедра Мирзачўл нинг ўсимлик ресурслари, уни монторинги ва муҳофазаси, истиқболли доривор ва фойдали ўсимликлар интродукцияси билан шуғулланади.
Ҳозирги кунда кафедрада 3 та докторлик, 9 та магистрлик диссертациялари устида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Кафедра аъзолари илмий изланишлари натижаларини мунтазам равишда Халқаро ва Республика миқёсида ўтказилаётган илмий–амалий анжуманларда чоп еттиришмоқда. Жумладан, 2019-2020 йиллар мобайнида кафедра аъзолари томонидан чет ел журналларида 9 та, ОАК томонидан тан олинган илмий журналларда 10 та, Халқаро миқёсдаги илмий анжуманларда 7 та, Республика илмий анжуманларида 14 дан ортиқ ва ОТМ миқёсидаги илмий анжуманларда 9 дан ортиқ илмий мақолалар ва тезислар еълон қилинган.
Кафедрада “Ёш ботаник” тўгараги ташкил етилган бўлиб, унда 25 дан ортиқ иқтидорли талабалар кафедранинг тажрибали профессор-ўқитувчилари раҳбарлигида фаолият кўрсатишади.