2021 йил 11 февраль куни Гулистон давлат университетининг катта мажлислар залида Илмий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда университетнинг барча босқич докторантлари, мустақил тадқиқотчилар, 70 нафардан ортиқ илмий изланувчилар иштирок этдилар. Тадбир меҳмони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК раиси А.Т.Юсупов илмий изланувчиларни диссертация ва уни ёзиш тартибига оид барча саволларига тўлиқ жавоб берди.