Университет Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Нидерландиянинг Elsevier компанияси билан тузилган “Илм-фан
Маълумотлар базаларидан самарали фойдаланиш мақсадида Scopus ҳамда Science Direct халқаро илмий маълумотлар базалар билан ишлаш бўйича масъул белгиланиб, барча факультетларда бўлимлари ташкил этилган.
Профессор-ўқитувчилар, докторантлар, мустақил-изланувчилар, ёш олимлар ва магистрлар тизимдан фойдаланиш бўйича рўйхатдан ўтишиб, ўзларининг илмий ишларида, ўқув-услубий мажмуаларни, докторлик ҳамда магистрлик диссертацияларини ёзишда базадаги мавжуд тўла матнли электрон китоблардан кенг фойдаланиб келишмоқда.
Scopus ҳамда Science Direct халқаро илмий маълумотлар базалари билан ишлаш бўйича Республика ва халқаро миқёсда семинар, давра суҳбатлари ташкил этилиб, уларда АҚШ, Франция, Германия, Россия каби давлатлардан мутахассислар, хорижий меҳмонлар университет жамоасига халқаро маълумотлар базаларидан фойдаланиш борасидаги сўнгги янгиликлар билан ўртоқлашиб келишмоқда.