​“Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланди
2019-йилнинг 14-январь куни университетнинг Маданият саройида “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Фахриддин Ниёзов сўзга чиқиб, иштирокчиларни 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан қизғин табриклади. Мазкур байрамнинг мазмун-моҳияти ҳақида ёшларга кенг тушунча бериб, Ўзбекистон Қуролли Кучларининг ташкил топиши тарихи, шон-шавкати, қуролли қудрати тобора ортиб бораётганлиги, Ватанимиз сарҳадларини асраб-авайлаш борасида жанговар шайлиги, байрамнинг том маънода умумхалқ байрамига айланиб кетганлигини алоҳида қайд этди. Шундан сўнг профессор-ўқитувчилар, талабала…
1453 | 2019-01-15 10:42 | Batafsil
Раҳбар кадрларга сертификатлар топширилди
Мамлакатимиз ҳудудларида раҳбар кадрларнинг билим ва малакасини ошириш, уларнинг касбий ва раҳбарлик маҳоратини доимий равишда ривожлантириш мақсадида 2018 йил 6 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиалларини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3901-сонли Қарори ҳамда 2018 йил 28 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиалларини ташкил этиш чора – тадбирлари тўғрисида”ги ВМҚ-772 сонли Қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ Ўзбекистон…
1154 | 2019-01-14 14:58 | Batafsil
Ватан – муқаддас, уни ҳимоя илиш шарафли бурчдир!
2018 йил 12 январь куни Гулистон шаҳридаги “Билимдонлар маскани”да Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда 14 январь “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишлаб Гулистон давлат университети томонидан тадбир ўтказилди. Тадбирда Гулистон давлат университети проректори Ф.Ниязов, Гулистон давлат университети профессори Р.Маҳмудов, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси 86528-сонли ҳарбий қисм командири, подполковник Ж.Шерназаров, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси 86528-сонли ҳарбий қисм аскарлари, ОАВ ходимлари, профессор-ўқитувчилар ва 600 нафар талабалар қатнашди.Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси 86528-сонли ҳарбий қисм аскарлар…
1330 | 2019-01-12 16:28 | Batafsil
Гранты на обучение за рубежом и исследовательскую деятельность за рубежом
Правительство Венгрии объявило грантовую программу для магистров, докторантов и сотрудников университета. Средства на гранты будут выплачиваться, начиная с 2019/2020 учебного года, что включает в себя пособия на обучение и проживание, ежемесячные стипендии и медицинскую страховку. Последний срок подачи онлайн-заявки: 15 января 2019 г. Для получения дополнительной информации: http://www.stipendiumhungaricum.hu Румынские университеты объявят конкурс стипендий и докторантуры с 2019/2020 учебного года. Соискателям будут предоставляться бесплатные стипендии и проживание, ежемесячные стипендии (75 евро для магистров, 85 евро для докторантов). Обучение ведется на румынском языке. Годовые языковые курсы предлагаются для кандидатов, которые не владеют румынским языком. Для получения дополнит…
1623 | 2019-01-12 11:50 | Batafsil
Университетда Жаҳон банкининг лойиҳаси ўз фаолиятини бошлади
Амалий инновациялар фондининг “Олий таълим тизимини модернизация қилиш” дастури доирасида Гулистон давлат университетида “Олий таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантиришда кластерли ёндашув: Гулистон давлат университети ва ишлаб чиқариш интеграцияси тизимида “ўқув-илмий комплекс” ташкил этиш” мавзусида Жаҳон банкининг лойиҳаси ўз фаолиятини бошлади. Лойиҳа 24 ойга мўлжалланган бўлиб, 173 минг ақш доллари қийматида молиялаштирилган. Бу “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да белгиланган вазифалар асосида университетга жалб қилинган инвестициядир. Лойиҳада белгиланган асосий мақсад: олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида кластерли тизимга ас…
2043 | 2019-01-12 10:30 | Batafsil
Ўзбекистон экологик партиясининг 1-таъсис съезди бўлиб ўтди
Таъсис съездида 2018 йилнинг 1-17 декабрь кунлари Ўзбекистон экологик партияси таъсис съездига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан делегатлар сайлаш бўйича ўтказилган конференцияларда экологик сиёсий партия тузиш бўйича ташаббускорлар, экология ва соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият олиб бораётган жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар ва экспертлар, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талабалар, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари орасидан муқобиллик асосида сайлаб олинган 250 нафар, оммавий ахборот воситалари ва умуман кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур партия таъсис съездида Гулистон давлат университетидан делегат сифатида ф.ф.н. доцент Р.Маҳмудов ва…
1770 | 2019-01-11 14:39 | Batafsil
Авф этилганлар ижтимоий ҳаётга йўналтирилмоқда
Сирдарё вилояти ҳокими раислигида 2018 йил 10 декабрда ўтказилган бошқарув аппарати йиғилишида берилган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Гулистон давлат университети ректори М. Т. Ходжиев бошчилигида университет касаба уюшмаси раиси А. Юсупалиев ва университет жамоатчилик кенгаши раиси С. Қудратовлар Гулистон давлат университетига бириктирилган алоҳида рўйхатда турадиган Гулистон тумани Деҳқонобод шаҳарчаси У. Юсупов кўчаси 1-уйда яшовчи фуқаро Касимов Камолиддин Абдукабирович ва Гулистон тумани, “Бахмал” МФЙ, Улкансой кўчасида яшовчи фуқаро Усмонов Махаммаджон Азизкуловч хонадонларида бўлишиб, уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий аҳволини ўргандилар. …
1654 | 2019-01-11 14:32 | Batafsil
​Сирдарё вилояти имом-хатиблари ва отинойилари билан ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар
2019 йилнинг 9-10 январь кунлари Гулистон давлат университетида вилоят имом-хатиблари ва отинойилари билан маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Гулистон давлат университети фаолияти, талабаларга яратилган шароитлар таништирилди. Ўзбекистонда юқори малакали кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида тақдимот ўтказилиб, ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиясида диний уламо вакилларини иштирокини фаоллаштиришга чақирилди. Тадбир сўнгида вилоят имом-хатиблари ва отинойиларга университет бўйлаб таништирув саёҳати ташкил этилиб, яқинда очилган университет “Маънавият ва маърифат маркази” фаолияти яқиндан таништирилди.      Матбуот хизмати.
1581 | 2019-01-11 14:22 | Batafsil
Гиёҳвандлик – иллат!
Ўзбекистон мустақилликка эришганининг дастлабки кунларидан бошлаб, наркотик моддаларнинг ғайриқонуний айланиши ва унинг истеъмолига қарши кураш бошланди. Мамлакатимизнинг тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид солаётган бир қатор ички ва ташқи омилларга: кашандалик, одам савдоси, диний экстремизм, гиёҳвандлик ва ичкиликбозликлар киради. Гиёҳвандлик – наркотик моддалар жумласига кирувчи дорилар ёкибошқа моддаларни истеъмол қилиш натижасида юзага келадиган касалликдир. Гиёҳвандлик – инсон соғлиғига хавф солувчи иллат бўлиб, киши организмини таъсирчан моддаларга ўрганиб қолишини англатади. Гиёҳвандлик – инсоннинг гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишга муккасидан кетиш …
2157 | 2019-01-05 09:46 | Batafsil
ТАҚДИРЛАНИШДИ
2018 йилнинг 31 декабр куни Гулистон давлат университети Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгашни университет ректори М.Ходжиев олиб борди. Дастлаб 2018 йил давомида ўзларини ҳар томонлама кўрсатиб келган Профессор-ўқитувчилар ва иқтидорли талабаларни тақдирлаш маросими бўлди. Унда “Тарих” кафедраси доценти в.б. т.ф.н. Н.Мирзаева доцентлик, “Биология” кафедраси катта ўқитувчиси К.Исмоилова PhD, Филология факультети иқтидорли талабаси Ш.Анварова “Ислом Каримов” номидаги номдор стипендияни қўлга киритганлиги ҳақидаги дипломлар билан тақдирланишди.   Матбуот хизмати.
1215 | 2019-01-03 10:02 | Batafsil
Поиск по сайту
Виртуальная приемная
Телефон доверия
0 (367) 225-41-76
Обращения к ректору
Канал Министерство юстиции
Государственный центр тестирования
Edu.uz

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish