Битирувчилар дипломлик бўлди
Гулистон Давлат Университети
(0367) 225-40-42
(0367) 225-42-75
Bizning shior: Universitet obro'si har bir professor o'qituvchi, xodim va talabaning or-nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu'la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Битирувчилар дипломлик бўлди

 2018 йилнинг 13 июль куни Гулистон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги “Билимдонлар маскани” эрта тонгдан гавжум бўлди. Бугун бу ерда, улуғ шоирнинг муаззам ҳайкали қошида Гулистон давлат университети битирувчиларига диплом топшириш маросими ўтказилди.

Анъанага кўра битирувчилар буюк бобокалонимиз ҳайкали пойига гулдасталар қўйиб, унга таъзим бажо этишди.

 Университет ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Р.Ж.Маҳмудов ўзининг кириш сўзида маросимга йиғилган битирувчиларни, уларнинг ота-оналари, яқинларини табриклар экан, Гулистон давлат университети жамоаси бу ерда тайёрланган кадрларнинг ўқув-малакавий салоҳияти билан ҳамиша фахрланиб келганлигини таъкидлади. Жумладан, бу даргоҳни бир пайтлар Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ўқитувчиси Сами Самадов, ҳозир маросимда иштирок этаётган Сирдарё вилояти ҳокими муовини Отабек Абдуғаниев, яна ўнлаб таниқли олимлар, давлат арбоблари битириб чиққанлигини қайд этиб, улардан андоза олишга даъват этди.

Университет ректори, проф. М.Т.Ходжиев ўз табрик сўзида бугунги битирувчилар олдида турган масъулиятли вазифаларга тўхталди. Мамлакатимизда олий таълимга бўлган эътибор йил эмас, кун сайин орта боряпти, деди у. Масалан, айнан бизнинг университетда бу йил кундузги, махсус сиртқи бўлимларга квоталар оширилди. Умумий тартибдаги сиртқи бўлимга қабул қизғин кетяпти. Сизлар учун университетимизда магистратуранинг янги йўналишлари ташкил этилди, бу соҳада ҳам янги ўқув йилида қабул квотаси оширилди. Ишонамизки, бундай ғамхўрикларга жавобан ишда, ўқишнинг навбатдаги босқичларида юқори натижалар билан жавоб берасиз.

Йиғилиш аҳлини университетнинг собиқ битирувчиси, Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Абдуғаниев, “Нуроний” жамғармаси вилоят раиси Ўтбосар Абдиев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими раҳбари Ҳаётхон Ортиқбоева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Анвар Тоғаев ва бошқалар самимий муборакбод этишди.

Талабалар номидан сўз олган имтиёзли диплом соҳиби, Алишер Навоий номидаги Давлат стипендинати Элёр Позилов, университет ёшлар ташкилоти етакчиси Зокир Зикрияевлар олий таълим даргоҳи профессор-ўқитувчилари, бутун жамоасига қунт билан берган сабоқлари, тарбиялари учун миннатдорчилик билдиришди ва ҳамиша, ҳамма ерда дипломга муносиб кадрлар бўлишга сўз беришди.

Шундан сўнг тантанали суратда диплом топшириш маросими бошланди. Шу куни умумтаълим мактаблари, коллеж ва лицейлар билан келишув шартномалар ҳам имзоланди. Энг фаол ёшлардан бир гуруҳи вилоят, туман ва шаҳарлар ёшлар ташкилотларига масъул лавозимларга ишга жалб этилди.

 

Гулистон давлат университети Гулистон давлат университети

Гулистон давлат университети Гулистон давлат университети

Гулистон давлат университети Гулистон давлат университети

Университет маънавий-маърифий ишлар бўлими

15540 | 2018-07-14 14:37

16379

8000

8209

49

121

19

PHD.MININNOVATION.UZ

news