Экология ва география кафедраси

kafedralar/ekologiya.jpgКафедрамудири: Қаршибойева Лола Қиличевна

Қабул вақти: Душанба, жума 10-00 дан 12-00 гача 

Телефон:(+99 890) 255-67-86

Е-mail:Qarshiboyeva_l@umail.uz

FAN DASTURLARI

MALAKA TALABLARI

NAZORAT SAVOLLARI

Кафедра бош илмиймавзуси: Мирзачўл воҳасининг табиий ресурслари ва уни муҳофаза қилиш муаммолари

Ҳозирги “Экология ва география” кафедраси дастлаб “Ботаника ва қишлоқ хўжалиги” асослари кафедраси номи билан 1990 йил 15 июнда “Умумий биология ва зоология” кафедраси таркибидан ажралиб, мустақил кафедра сифатида ташкил топди.

Кафедранинг асосчиси ва илк мудири б.ф.н, дотсент П. Холқўзиев ҳисоланади. Кафедра турли даврларда турлича номлани, турли одамлар мудирлик қилишган.

И.Ширинова (1993-1994 йй), И.Ўразбоев (1994-1996 йй), Н.Хаджаева (1996-2003 йй), А.Досметов (2003-2005 йй), Н.Сулаймонов (2005-2011 йй). “Экология ва география” кафедраси 2015-йил август ойида ташкил этилди. “Умумий экология ва география” кафедраси 2011-йилдан 2015-йил август ойигача фаолият кўрсатган бўлиб, 2011-215-йиллар давомида унга б.ф.н., дотсент А. Дўстмедов раҳбарлик қилган. 2012-2017-йиллар давомида кафедрага г.ф.н. А. Юлдашов раҳбарлик қилган. Ҳозирда кафедрага г.ф.н Л. Қаршибоева раҳбарлик қилиб келмоқда.

Бугунги кунда “Экология ва география” кафедраси Гулистон давлат университети Табиий фанлар факултети таркибидаги 6 та кафедрадан бири сифатида фаолият кўрсатмоқда. Кафедрада жами 17 нафар профессор ўқитувчи фаолият юритади. Шулардан 3 та профессор, 7 та фан номзодлари, 6 та дотсент, 1 та дотсент вазифасини бажарувчи, 11 та ўқитувчилардир. Тўлиқ ставкада 17 нафар киши ишламоқда. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг ўртача ёши 37.

Кафедра «Мирзачўл воҳасининг табиий ресурслари ва уни муҳофаза қилиш » ва “Мирзачўл воҳасининг табиий геокимёси” илмий муаммолари устида иш олиб бориб, «Геоэкология», «Табиий география», «Ландшафтлар геофизикаси», «Иқтисодий география» ихтисосликлари бўйича тадқиқот ишларини давом эттирмоқда. Кафедрада г.ф.н. А. Юлдашов раҳбарлигида “Шўрланган тупроқ шароитида ширинмия етиштириш ва ундан стимулятор олишда ҳом-ашё сифатида фойдаланишни ўзлаштириш” мавзусидаги амалий лойиҳа устида ишламоқда. Лойиҳа режаси, таркиби тасдиқланган.. Кафедра қошида ташкил этилган «Кичик мактаб»да 4 та тўгарак ташкил этилган. “Кичик мактаб” аъзолари профессор-ўқитувчилар, иқтидорли талабалар, вилоят ҳудудидаги академик литсей ва коллежлардаги тарих ўқитувчилари илмий-тадқиқот ишларига жалб этилган.

Кафедрада барча бакалавриат таълим йўналишларида факултетлараро “ЭКОЛОГИЯ ва атроф муҳит муҳофазаси” ҳамда “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” фани миллий ва европа гуруҳларида ўзбек ва рус тилларида ўқитилмоқда. “Экология ва география” бакалавриат таълим йўналиши талабаларига жами 38 та умумкасбий, ихтисослик ва танлов фанлари ўқитилмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ўқитилаётган фанлардан ўқув қўлланмалар, ўқув–услубий мажмуалар, семинар ва ТМИ ишланмалари яратилган. Кафедра аъзолари халқаро в ареспублика миқёсидаги илмий анжуманларида 40 дан ортиқ илмий маърузалар билан иштирок этишган ва илмий нашрларда 70 дан ортиқ илмий мақолалар эълон қилишган.

Кафедра ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси ФА Ботаника институти, Ўзбекистон Миллий университети, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Жиззах ДПИ, Самарқанд давлат университети ҳамда Сирдарё вилоятдаги 4 та академик литсей ва бир қатор коллежлар, хорижий тиллар интернати билан ўзаро илмий ва ўқув-тарбиявий ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бундан ташқари Ўзгидметсентр қўмитаси, Республика стстистика қўмитаси Сирдарё вилоят бўлими, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Сирдарё вилаяти бўлими, экоҳаракат давлат қўмитаси ва бошқа кўплаб давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Ҳозирда хамкорлик қилинаётган академик литсей ва коллежларда география ва экология фанларини ўқитиш самарадорлигини ошириш борасида бир қанча амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Кафедраманзили: Гулистон ш. 4 – мавзе, Гулистон давлат университети, Табиий фанлар факультети, Экология ва география кафедраси

Телефон: (0367) 225-47-63

E-Mail: ekolog-guldu@umail.uz

3468 | 2017-12-29 12:40
Sayt bo'ylab izlash
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Rektor virtual qabulxonasi
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish