Истиқболли режалар

2017-2030 istiqbolli rivojlanish rejasi

Ушбу иловада Гулистон давлат университетининг 2017-2030 йилларга мўлжалланган истиқболли ривожланиш дастуридаги илмий соҳада амалга ошириладиган ишлар режаси ёритилган.

II. Илмий тадқиқот ишлар соҳасида иқтисодиёт тармоқлари билан инновацион-корпоратив ҳамкорликни янада ривожлантириш.

2.1. Университет илмий-тадқиқотларининг устувор йўналишларини илм-фан ютуқлари, илғор хорижий тажрибалар ҳамда кафедраларнинг ўзига хослиги асосида тизимли равишда такомиллаштириш. Республикада фан ва технологиялар ривожланишининг истиқболли устувор йўналишлари асосида университет ва кафедралар илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш бош стратегияси ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

2.2. Ҳар йили илм-фан ютуқлари, илғор хорижий тажрибалар ҳамда кафедраларнинг ўзига хослиги асосида илмий-тадқиқотларнинг устувор йўналишларини такомиллаштириб бориш.    2017-2030 йй. Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор, илмий бўлим, факультет деканлари, кафедра мудирлари. Университет ва кафедралар илмий-тадқиқотларининг устувор йўналишлари аниқланади ва изланувчиларга ушбу йўналишларда тадқиқот мавзулари берилади. университет ва кафедраларнинг ўзига хос имиджи шаклланди.

2.3. Университетда мавжуд илмий салоҳият ва корхона (ташкилот, таълим муассаса)ларда тўпланган бой амалий тажрибадан биргаликда самарали фойдаланиш орқали иқтисодиётни замонавий ривожланишига қаратилган инновацион-корпоратив ҳамкорлик фаолиятини кенг кўламда йўлга қўйиш, корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш салоҳиятини юқори кўрсаткичларга эришишини таъминлаш мақсадида корхоналарни, таълим муассасаларини техник ва технологик модернизация қилиш, инвестицияларни жалб этиш билан боғлиқ долзарб илмий-амалий мавзулар бўйича университет инновацион гуруҳлари доирасида илмий тадқиқот ишларининг ҳажмини ошириш. Университет кафедраларининг корхоналар, таълим муассасалари билан ҳамкорлик ишларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.

2.4. Корхоналар ва таълим муассасаларининг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш салоҳиятини юқори кўрсаткичларга эришишини таъминлаш мақсадида инновацион-корпоратив ҳамкорлик доирасида шартномалар имзоланади.

2.5. Шартномаларга мувофиқ инновацион гуруҳлар фаолияти ташкил этилади ва ушбу гуруҳларга профессор-ўқитувчилар, изланувчилар, магистр ва талабалар жалб этилади.             2017-2030 йй. Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор, илмий бўлим, факультет деканлари, кафедра мудирлари ўзаро ҳамкорликда инновацион гуруҳлар фаолиятини самарали йўлга қўйилиши натижасида корхоналар ва таълим муассасаларининг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш салоҳиятини юқори кўрсаткичларга эришиши таъминланади, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, магистр ва талабаларнинг стажировка ҳамда малакавий амалиётлари ташкил этилади, тайёрланаётган магистрлик ва докторлик диссертациялари ҳамда битирув малакавий ишларининг сифати янада ошади.

2.6. Профессор-ўқитувчилар, таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш орқали университет илмий салоҳиятини 35-40 % гача ошириш. Таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиларнинг диссертация ишларини босқичма-босқич ҳимоя қилишлари бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Чора-тадбирлар режасига мувофиқ диссертация ишларининг ҳимояси ўз вақтида амалга оширилади.

2.7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 304-сонли қарори асосида университетда Кенгаш фаолияти самарадорлигини ошириш, таянч докторантура ва докторантура изланувчиларининг диссертация ишлари ҳимоясини фаоллаштириш.

2.8. Ривожланган хорижий мамлакатларда фалсафа доктори (Doctor of Philosopy) ва фан доктори (Doctor of Science) тайёрлаш тажрибасини чуқур таҳлил қилган ҳолда фалсафа доктори ва фан докторлари тайёрлаш, юқори илмий-услубий ва амалий-татбиқий аҳамиятга эга монография ва илмий мақолалар тайёрлаш ҳамда уларни нуфузли, юқори ипакт-факторга эга хорижий илмий журналларда чоп этишни фаоллаштириш. Профессор-ўқитувчилар томонидан илғор хорижий журналлар учун мақолалар тайёрлаш ва чоп этиш бўйича қисқа муддатли ўқув семинарлари ташкил этилади.

2.9. “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг 4.4-банди “Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш” бандида белгиланган чора-тадбирлардан келиб чиқиб диссертациялар ҳимоясини фаоллаштириш. Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ёзги таътил даврида вилоятлар кесимида ишчи гуруҳ фаолияти ташкил этилади ва ушбу ишчи гуруҳга профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, магистрлар ва талабалар бириктирилади.

2.10. “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар” республика ярмаркасида кафедраларнинг фаол иштирокини таъминлаш орқали хўжалик шартномалари, шу жумладан “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар” республика ярмаркасида шартномалар тузишни фаоллаштириш.

2.11. Университет билан корхоналар ўртасида ўзаро инновацион-корпоратив ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида кафедралар филиалларини очиш ва ҳар йили профессор-ўқитувчиларни илмий-амалий стажировкаларини ташкил этиш ва мониторингини олиб бориш.

2.12. Университетнинг “ГулДУ Ахборотномаси” илмий электрон журнали фаолиятини такомиллаштириш ва келгусида ОАК рўйхатига киритилган хорижий илмий журналлар даражасига эришиш. Магистрантлар ва ёш тадқиқотчиларнинг илмий тадқиқот ишларини кучайтириш ва илмий тадқиқотлар натижаларини чоп этиш мақсадида хорижий илмий журналлар томонидан қўйиладиган талаблар асосида мақолалар қабул қилинади. Мақолаларни хорижий илмий журналлар томонидан қўйиладиган талабларга мос равишда чоп этиш йўлга қўйилади.

2.13. Инновацион-корпоратив ҳамкорлик доирасида магистратура ва бакалавриат босқичи талабаларини ҳамкорлик ўрнатилган корхоналар ва ташкилотларда амалиёт ўтишларини кенгайтириш ва корхоналарда магистрлик диссертация ҳамда битирув малакавий ишлар ҳимоясини ташкил қилиш. Бакалавриат ва магистратура талабаларининг корхоналар ва таълим муассасаларида малакавий амалиётлари ташкил этилади.

2.14. Давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги фундаментал, амалий, инновацион, ёшлар лойиҳалари ва халқаро грантлар танловида кафедраларнинг фаол иштирокини таъминлаш. Давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги лойиҳаларда кафедра профессор-ўқитувчиларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Лойиҳалар сонини 1,5-2 мартагача ошириш чоралари кўрилади.

3. Университет кафедралари томонидан Ўзбекистонда педагогика соҳасида тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда педагогик кадрлар тайёрлаш фаолиятининг устувор йўналишлари ва долзарб вазифалари доирасида:

3.1. Битирув малакавий ишлар, магистрлик диссертациялари ва курс ишлари мавзуларини доимий янгилаб бориш. Фалсафа доктори ва фан доктори диссертациялари мавзуларини шакллантириш (ҳар бир кафедрада таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиликка талабгорлар сонидан келиб чиқиб) ва доимий янгилаб бориш.

3.2. Ҳар ўқув йилида истеъмолчи корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан келиб чиқиб истеъмолчи корхона, таълим муассасалари ва ташкилотларда мавжуд муаммолар ўрганилади. Ушбу муаммолардан келиб чиқиб илмий тадқиқотлар мавзуларини янгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

3.3. Кафедралар профессор-ўқитувчилари томонидан монография ва рисолалар чоп этиш ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг камида 2 та мақола ва 3 та маъруза тезислари чоп этилади.            2017-2030 йй. Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор, Илмий бўлим, факультет деканлари, кафедра мудирлари. Ҳамкорлик натижасида битирув малакавий ишлари, магистрлик, докторлик диссертациялар ҳамда курс ишлари мавзулари янгиланади. Профессор-ўқитувчилар томонидан монография, рисола ҳамда мақола ва тезислар чоп этиш ҳажми янада ортади.

3.4. Хорижий ҳамкор ОТМ ва ташкилотлар ҳамда дипломатик корпуслар ҳамкорлигида Ўзбекистон ютуқларини халқаро майдонда кенг тушунтириш учун халқаро ва республика миқёсидаги нуфузли илмий-амалий анжуманларни ўтказиш. Дипломатик корпуслар билан ҳамкорликда анжуманлар режасини ишлаб чиқиш. Хорижий хамкорларни жалб этиш мақсадида видеороликлар, брошюра ва буклетлар чоп этилади.

3.5. Университетнинг иқтидорли, ибратли, одобли, Ватанга садоқати юқори бўлган талабаларининг “Олтин фонд”и ишини фаоллаштириш, кенгайтириш ҳамда уларни Республика талабалар фан олимпиадасида ҳамда Давлат стипендиялари танловларида фахрли ўринларни эгаллашларига эришиш. Ҳар ўқув йилида иқтидорли талабалар танловини ўтказиш орқали юқори билимга эга талабалар “Олтин фонд”га жалб этиб борилади.

4. Таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш.

4.1. Институционал ҳамкорлик (Халқаро илмий ташкилотларга аъзолик) - Хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик миқёсини кенгайтириш, бакалавр, магистрлар, илмий изланувчи, профессор-ўқитувчилар учун алмашинув дастурларини тузишни янада кенгайтириш (АҚШ, Буюк Британия, Франция, Италия, Испания, Япония, Корея Республикаси, Россия, ХХР ва бошқа давлатлар). Халқаро шартномалар, олий таълим соҳасида хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва шартномалар имзоланади ва уларнинг бажарилиши таъминланади.

4.2. Европа Иттифоқи ва бошқа хорижий лойиҳалар доирасида университетда профессор-ўқитувчи ва ходимлар алмашинуви таъминланади ва бу алмашинув натижасида университет талаба ва профессор ўқитувчиларига семинар-тренинглар ташкил этилади.

4.3. Ижтимоий-маданий ҳамкорлик, таълим хизматлари орқали университетнинг миллий иқтисодий таълим нуфузини ошириш ва дунё миқёсида ўз рақобатбардошлик ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий-маданий ҳамкорликни кенгайтириш.

Барча проректорлар, деканлар, кафедра мудирлари, халқаро алоқалар бўлими. Университетда нафақат таълим, балки маданий-маърифий фаолият хорижий ҳамкорлар билан биргаликда олиб борилади ва алоқалар мустаҳкамланади.

 

994 | 2018-09-12 13:59
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish