Иқтисодиёт кафедраси

kafedralar/iqtisod.jpg

Кафедра мудири: Сатторқулов Обидкул Турдикулович

Телефон: (+998 99) 470-85-25

Електрон манзили: obidqul_2011@umail.uz

Кафедра бош илмий мавзуси: Иқтисодни модернизациялаш шароитида  ижтимоий ишлаб чиқаришни самарадорлигини оширишнинг устувор йўналишлари

Кафедра тарихи

• Иқтисодиёт кафедраси 1998 йилдан 2002йилга қадар Менежмент кафедраси сифатида фаолият ко`рсатиб келди. 2003 йилда Давлат Аттестация Комиссиясининг қарори билан Менежмент ва Бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедралари негизида Умумий иқтисодиёт кафедраси ташкил етилиб, унга мутахассис тайёрловчи кафедра мақоми берилди. 2011 йилнинг ойида Иқтисодиёт назарияси ва Умумий иқтисодиёт кафедралари негизида Иқтисодиёт кафедраси ташкил етилд. 2003 йилдан бошлаб унга и.ф.н., доцент О.Т.Сатторкулов раҳбарлик қилиб келди. Кафедрага 2006 йилдан и.ф.н. доц. О.Р.Райимбердиева, 2009 йилдан и.ф.н. доц.А.Б.Мухаметов, 2011 йилдан хозирги вақтгача и.ф.н. доц. О.Т.Сатторкулов рахбарлик қилиб келмоқда.

• Бугунги кунда “Иқтисодиёт” кафедраси Гулистон давлат университети Ижтимоий-иқтисодий факултети таркибидаги 3 та кафедрадан бири сифатида фаолият кўрсатмоқда. Кафедрада жами 23 нафар профессор ўқитувчи фаолият юритади. Шулардан 1 та иқтисод фанлари доктори, профессор, 2 та иқтисод  фанлари номзодлари, доцентлари, 1та доцент вазифасини бажарувчи, 5 та  катта ўқитувчилари,  ва 14 та ўқитувчилардир. Тўлиқ ставкада 14 нафар, 0,5 ставкада 3 нафар, 0,25 ставкада 6 нафар киши ишламоқда. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг ўртача ёши 36,5.

• Кафедра «Иқтисодни модернизациялаш шароитида  ижтимоий ишлаб чиқаришни самарадорлигини оширишнинг устувор йўналишлари» ва “Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўналишлари” илмий муаммолари устида иш олиб бориб, “Миллий иқтисодиёт”, «Иқтисодиёт назарияси», «Суғурта иши», «Микроиқтисодиёт», «Менежмент», “Маркетинг” ихтисосликлари бўйича тадқиқот ишларини давом еттирмоқда. Кафедрада доц. Сатторқулов О. раҳбарлигида “Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида деҳқон хўжаликларини ривожлантириш йўналишлари” мавзусидаги лойиҳа устида ишламоқда. Лойиҳа режаси, таркиби тасдиқланган. Лойиҳа иштирокчилари: доц. О.Райимбердиева, катта ўқ.М.Аллаярова, Б.Матрасулов,  ўқ.А.Абдувохидов. Ушбу илмий муаммо юзасидан 3 та номзодлик ва 1 та докторлик диссертациялари ҳимояга тайёрланмоқда. Шунингдек, и.ф.д., проф. А.Маматов раҳбарлигида “Инновацион иқтисодиётни шакллантириш шароитида қишлоқ ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожланиши” мавзусидаги лойиҳа устида катта ўқ.М.Нурмухамедова, С.Мамажонова, и.ф.н. А.Бурхонов, ўқ.Ғ.Бердиев ва СҲ.Махмудовлар ишламоқдалар. Бу лойиҳа бўйича 5 та тадқиқот иши амалга оширилиши режалаштирилган. Кафедра қошида ташкил етилган «Кичик мактаб»да 3 та тўгарак ташкил етилган. “Кичик мактаб” аъзолари профессор-ўқитувчилар, иқтидорли талабалар, вилоят ҳудудидаги академик лицей ва коллежлардаги иқтисодиёт  ўқитувчилари илмий-тадқиқот ишларига жалб етилган.

• Кафедрада барча бакалавриат таълим йўналишларида факултетлараро “Иқтисодиёт назарияси” фани миллий ва европа гуруҳларида ўзбек ва рус тилларида ўқитилмоқда. “Иқтисодиёт” бакалавриат таълим йўналиши талабаларига жами 30 та умумкасбий, ихтисослик ва танлов фанлари ўқитилмоқда.

• Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ўқитилаётган фанлардан ўқув қўлланмалар, ўқув–услубий мажмуалар, семинар ва ТМИ ишланмалари яратилган. Кафедра аъзолари халқаро ва республика миқёсидаги илмий анжуманларида 160 дан ортик илмий маърузалар билан иштирок етишган ва илмий нашрларда 80 дан ортиқ илмий мақолалар елон қилишган.

• Кафедра ўз фаолиятида Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент давлат аграр университети,  Самарқанд давлат университети ҳамда Сирдарё вилоятдаги  бир қатор коллежлар билан ўзаро илмий ва ўқув-тарбиявий ҳамкорлик қилиб келмоқда.

• Профессор А.А.Маматов томонидан “Ишлаб чиқариш менежменти” ўқув қўлланмаси Иқтисодиёт нашриёти билан 2000 нусхада чоп етиш бўйича шартнома имзоланган. Хозирда кафедрада иккита инновацион гурух фаолият кўрсатмоқда, жумладан О.Райимбердиева  раҳбарлигидаги “Кичик бизнес субъектларида бухгалтерия хисобини юритиш асослари” мавзусидаги иш олиб бормоқдалар. Лойиха режасига асосан 1 млн сўмлик бюджетдан ташқари маблағлар туширилди, 1 та номзодлик иши химоя қилинмоқда ва 2 та номзодлик иши химояга тайёрланмоқда. Доц. Сатторкулов О. раҳбарлигида “Миллий иқтисодиётда уй хўжаликларини ривожлантириш асослари” мавзусида иш олиб бормоқдалар.

Кафедра таркиби 

1 О.Т.Сатторқулов Кафедра мудири
2. А.А.Маматов профессор
3. О.Р.Райимбердиева Доцент
4. М.Қ.Аллаёрова катта ўқитувчи
5. Б.Е.Матрасулов катта ўқитувчи
6. Б.Ў.Бекмухаммедова катта ўқитувчи
7. М.Х.Нурмухамедова катта ўқитувчи
8. С.В.Мамажонова катта ўқитувчи
9. К.У.Рахматов Ўқитувчи
10 А.Х.СҲоев Ўқитувчи
11 О.Р.Умаралиев Ўқитувчи
12 О.А.ЙУсуфалиев Ўқитувчи
13 Г.Р.Махмудова Ўқитувчи
14 А.Х.Маматқулов Ўқитувчи
15 Б.Б.Тошбоев Ўқитувчи
16 Ғ.И.Бердиев Ўқитувчи
17 Б.А. Норбўтаев Ўқитувчи
18 З.М.Зикрияев Ўқитувчи
19 М.А.Маматов Ўқитувчи
20 А.Х.Бурхонов и.ф.н.,катта ўқитувчи
21 А.А.Абдувохидов Ўқитувчи
22 СҲ.Х.Махмудов Ўқитувчи
23 Ф.Х.Абдуллаева Ўқитувчи

 

Кафедра манзили: Гулистон ш.. 4 – мавзе, Гулистон давлат университети, Ижтимоий-иқтисодий факултетиИқтисодиёт кафедраси

Телефон: (0367) 225-48-61

E-Mail: iqtisod-guldu@umail.uz

2269 | 2017-12-29 11:24
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish