ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ УСТАВИ

I.Умумий қоидалар

 

1. Гулистон давлат университети (Гулистон давлат университети) 1992 йил 15 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига биноан Ғофур Ғулом номли Сирдарё Педагогика институти негизида ташкил етилган, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташкилий тузилмасига киради.

2. Гулистон давлат университети давлат олий таълим муассасаси ҳисобланиб, олий таълимнинг асосий ва қўшимча (ёки фақат асосий) таълим дастурларини бажариш бўйича таълим фаолияти билан шуғулланади, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатларига мувофиқ ўқув-педагогик ва илмий-методик, шунингдек бошқа фаолиятни амалга оширади ҳамда таълим хизматларини кўрсатади.

3. Гулистон давлат университети ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Кадрлар таёрлаш миллий дастури, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг норматив-ҳуқуқий хужжатлари ва мазкур Уставга амал қилади.

4. Гулистон давлат университети юридик шахс ҳисобланади. Оператив бошқарувида ўзига хос махсус мол-мулкка эга ва ушбу мол-мулк бўйича ўз мажбуриятларига мувофиқ жавоб беради, ўз номидан мол-мулк сотиб олиши ва мулкий ҳамда номулкий ҳуқуқларни амалга ошириши, зиммасига мажбурият олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

Мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа шу жумладан валюта бўйича ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штамплар ва бошқа реквизитларга эга.

Гулистон давлат университети жойлашган манзили ва реквизитлари:

700100, Сирдарё вилояти Гулистон шахри, 4-мавзе.

Молия Вазирлиги ғазначилиги х/р 23402000 300100001010 ҲККМ МБ Тошкент шахар

ББ МФО 00014, ИНН 201122919

ш/р- 400910860262807950100079002

Гулистон давлат университетининг ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги расмий тўлиқ (қисқа) номи:

Гулистон давлат университети, Гулистанский государственнўй университет, Gulistan State University.

 

II. Гулистон давлат университетиннг асосий вазифалари

5.Гулистон давлат университетиннг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

-шаҳснинг интеллектуал, маданий ва маънавий-аҳлоқий камол топишига бўлган еҳтиёжларини олий таълим ва олий таълимдан кейинги маълумот олиши орқали еришишни қондириш;

-иқтисодиётнинг тегишли соҳалари бўйича олий маълумотли мутаҳассисларни ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

-олий таълимдан кейинги таълим катта илмий ҳодим-изланувчи ва мустақил изланувчи сифатида олий малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлаш;

-жамиятнинг аҳлоқий, маданий ва илмий қадриятларини сақлаш ва бойитиш;

аҳоли ўртасида билимларни тарқатиш, унинг маънавий-маърифий ва маданий даражасини кўтариш;

-илмий-педагог ҳодимлар ва таълим олувчиларнинг илмий-тадқиқотлари ва ижодий фаолиятлари орқали фанни тараққий еттириш, олинган натижалардан таълим жараёнида фойдаланиш;

-ҳар томонлама ривожланган ва содиқ шаҳсни, мустақил давлат фуқаросини ўз Ватани фидойиси, ҳалқ, жамият ва оила олдидаги ўз масъулиятини ҳис қилувчи, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилувчи, ҳалқ анъаналарини бойитувчи ва мустаҳкамловчи, Ватанимиз келажаги учун виждонан ва ҳалол меҳнат қилувчи етиб шакллантириш;

-тегишли таълим йўналишлари бўйича ўқув қўлланмаларини, дарсликларни яратиш, уларни ўқув жараёнларига тадбиқ этиш;

-миллий иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари бўйича устуворликка эга бўлган ва ишлаб чиқариш еҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва натижаларини амалиётга тадбиқ қилиш;

-илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш ва бу ишларга талабаларни жалб этиш;

Университет бинолари ва унга тегишли объектларда умумий овқатланиш, ошхона, буфетларни ташкил этиш ва фаолиятини юритиш.

 

III. Ўқув-тарбиявий ва илмий-методик ишларнинг субъектлари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

а) Талабалар:

6. Гулистон давлат университети ректорининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинган шахс Гулистон давлат университетининг талабаси ҳисобланади. Талабага талабалик гувоҳномаси ҳамда рейтинг дафтарчаси берилади.

Гулистон давлат университетига қонунчиликда белгиланган тартибда умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига эга бўлган шахслар аризаларига биноан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш тартиби ва қоидаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тест синовлари натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.

Олий таълим муассасаларига қабул барча учун (ҳам грантлар, ҳам тўлов-контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, тест синовларида енг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган абитуриентлар тест баллари рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар. Қонунчиликка мувофиқ тест синовларисиз муайян имтиёз асосида ҳам ўқишга қабул қилиш кафолатланади.

7. Гулистон давлат университетининг талабалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- фан, техника, замонавий технологиялар ютуқларига мос келувчи билимлар олиш;

- университетдаги ахборот ресурс марказида мавжуд бўлган китоблар, даврий нашрлар, електрон таълим воситаларидан белгиланган тартибда бепул фойдаланиш;

- бепул маслаҳатлар ва йўл-йўриқлар олиш;

- аудиториялар, таълим жараёнига оид воситалардан ўрнатилган тартибда бепул фойдаланиш;

- таълим жараёни самарадорлиги ва таълим сифатини ошириш юзасидан ўз таклиф-мулоҳазаларини, танқидий фикрларини белгиланган тартибда таълим муассасаси, деканат ва кафедра рахбариятига билдириш ва уларни кўриб чиқилишини талаб қилиш;

- университет ва факултет миқёсида ўтказиладиган оммавий тадбирларда иштирок этиш;

- илмий тадқиқот ишларида ва илмий конференцияларда қатнашиш ва уларнинг натижаларини нашр этиш ва бу ҳақда ахборотлар бериш;

- олий таълим муассасасида қонуний равишда фаолият юритаётган жамоат бирлашмаларига аъзо бўлиш ва улар ишида қатнашиш.

Талаба сифатли ва юқори савияда билим олиши, танлаган ихтисослиги бўйича юқори малакали мутахассис бўлиб этишиш учун зарур бўлган қонун хужжатларига зид бўлмаган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланишга ҳақлидир.

Талаба ўз ҳуқуқларини суистеъмол қилмаслиги, бу ҳуқуқлардан ўзга шахслар манфаатига зид мақсадларда фойдаланмаслиги шарт.

8. Давлат грантлари бўйича ва тўлов-контракт асосида ўқитишнинг ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолдаги шаклида таълим олаётган талабалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиб ва миқдорда стипендия билан таъминланадилар.

Талабалар тегишли норматив-ҳуқуқий хужжатларга асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси ва Беруний, Ибн Сино, Навоий ва Улуғбек номидаги Давлат стипендиялари, шунингдек, ўқишга йўллаган юридик ва жисмоний шахслар тайинлаган стипендияларни олиш ҳуқуқига эгадирлар.

9. Ҳарбий хизматни ўташ, саломатлигини тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари даврида талабага Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган тартиб асосида академик таътил берилиши мумкин.

10. Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига мувофиқ кундузги ўқув шаклида таълим олаётган талабаларга университетда ўқиётган вақти давомида ҳарбий хизматга чақириш муддатини кечиктириш имкони берилади.

11. Университетнинг Талабалар турар жойига муҳтож талабалар университетнинг талабалар турар жойларидан санитария меъёрлари ва қоидаларига жавоб берадиган жой билан таъминланади. Талабалар турар жойларида туриш учун талабаларга тўловлар коммунал-маиший хизматлар учун тўловларни инобатга олиб, олий таълим муассасаси томонидан белгиланади. Турар жойга муҳтож талабалар мавжуд бўлган ҳолда, университетнинг талабалар турар жойлари майдонидан бошқа мақсадларда фойдаланиш (ижарага бериш, бошқа келишувлар)га рухсат етилмайди.

12. Гулистон давлат университетидан ўз ҳоҳиши ёки узрли сабабларга кўра четлаштирилган талаба, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби ва қоидалари асосида қайта ўқишга тикланиш ҳуқуқига эга.

Илгари университетдан маъмуриятнинг ташаббуси билан четлаштирилган шахсларни, барча ўқув шакллари бўйича талабалар сафига қайта тиклаш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Гулистон давлат университетининг талабалари белгиланган тартиб ва қоидалар асосида бошқа олий таълим муассасаларига ўқишларини кўчириш (ўқишга қайта тикланиш) ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таълим фаолиятини олиб бориш учун лицензияга эга бўлмаган нодавлат олий таълим муассасалари ва бошқа мамлакатлар олий таълим муассасаларининг филиаллари (марказлар, бўлимлар, ўқув-маслаҳат пунктлари ва бошқалар)дан талабаларни Гулистон давлат университетига ўқишини кўчириш (ўқишга тиклаш) мумкин эмас.

Талабалар ўқишини бир олий таълим муассасасидан бошқасига кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби ва қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

13. Гулистон давлат университетининг талабалари олий таълимнинг таълим дастурлари ва ўқув режасида назарда тутилган билимларни эгаллашлари, топшириқларнинг барча турларини белгиланган муддатда бажаришлари зарур ҳамда Гулистон давлат университетининг Уставига, Ички тартиб қоидалари ва Талабалар турар жойлари қоидаларига риоя этишлари шарт.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, талабаларни ўқиш вақти ҳисобидан таълим жараёни билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш ман етилади.

14. Ушбу Устав ва университетнинг Ички тартиб қоидаларида назарда тутилган мажбуриятларни бузган тақдирда талабага нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари кўрилади: ҳайфсан ҳамда талабалар сафидан четлатиш.

Талаба олий таълим муассасасидан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин:

а) ўз ҳоҳишига биноан;

б) ўқишнинг бошқа таълим муссасасига кўчирилиши муноса­ба­ти билан;

в) саломатлиги туфайли (тиббий комиссияси маълумот­но­ма­си асосида);

г) академик ўзлаштира олмаганлиги (қарздорлиги) учун;

д) ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоида­ла­ри­ни бузганлиги учун;

е) бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;

ж)ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);

з) талаба суд томонидан озодликдан маҳрум етилганлиги муносабати билан;

и) вафот этганлиги сабабли.

Университет маъмурияти ташаббуси билан талабаларни ўқишдан четлаштириш талабалар касаба уюшмасининг ёзма розилигини инобатга олган ҳолда (касаба уюшмаси аъзоси бўлган талабалар учун) амалга оширилади. Шунингдек, талаба мазкур Қоидаларнинг 14-банди “д” кичик бандига кўра четлаштирилаётган ҳолда, университетнинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти билан ҳам келишилиши мумкин.

Интизомий жазога тортилган талаба ўзига қўлланилган жазо чорасининг қонунийлиги ва адолатлилиги юзасидан қонун хужжатларида белгиланган тартибда норозилик билдириши мумкин.

Талабага нисбатанқўлланилганинтизомий жазо юзасидан маълумот унинг шахсий йиғма жилдида сақланади.

Интизомий жазолар талабаларнинг касаллик ёки таътилда бўлган вақти ҳисобга олинмаган ҳолда хатти - ҳаракати аниқлангандан сўнг бир ойдан ва ҳатти - ҳаракати содир етилганидан сўнг олти ойдан кечиктирилмай қўлланилади. Талабаларни касаллик пайтида, академик таътил ёки ҳомиладорлик ва туғиш ҳолати билан боғлиқ бўлган таътил пайтларда талабалар сафидан четлаштириш мумкин эмас.

Талаба касаллик вақтида (ёки унинг ота-онаси) ариза ва тегишли маълумотномалар билан, одатда, бир ҳафтадан кечиктирилмасдан университетга маълум қилинади.

б) Тингловчилар:

16. Гулистон давлат университети қошида малака ошириш ва қайта тайёрлаш факултети (маркази, факултети)да ўқиётган шахслар тингловчилар ҳисобланади. Тингловчиларнинг мақоми таълим хизматларини олиш қисми бўйича университетда мувофиқ ўқув шаклида таълим олаётган талабанинг мақоми билан тенглаштирилади.

Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартиби, тингловчиларни ўқитиш шартлари ва ҳуқуқлари қонун хужжатларига мувофиқ тегишли норматив-ҳуқуқий хужжатлар билан белгиланади.

в)Докторантлар, мустақил изланувчилар:

17. Гулистон давлат университетининг докторант ва мустақил изланувчилари муайян йўналиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб бораётган ва фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертация тайёрлаётган шахслар ҳисобланади.

18. Гулистон давлат университетининг докторант лавозимига расмийлаштирилувчи шахслар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун таянч докторантурага кирувчи ёки мустақил изланувчи сифатида магистр даражаси ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги дипломга эга бўлиш;

фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган муайян илмий натижаларга, шу жумладан, илмий журналлар ва нашрларда чоп етилган камида битта илмий мақолага ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарларда, тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш;

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка икки йилдан кам бўлмаган илмий-педагогик стажга ёки аниқ илмий ютуққа (ихтирога патент ёки муаллифлик гувоҳномаси) эга бўлган шахслар расмийлаштирилади.

Фан доктори (ДСc) илмий даражасини олиш учун докторантурага кирувчи ёки мустақил изланувчи сифатида расмийлаштирилувчи шахслар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда олинган илмий даражалар;

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олгандан сўнг муҳим илмий ютуқларга еришиш, шу жумладан, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп етилган камида учта илмий мақолага ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш.шахслар уч йиллик муддатга қабул қилинадилар.

г) Университетнинг профессор - ўқитувчилари таркиби, ўқув-ёрдамчи ва маъмурий - хўжалик ходимлари (персонали)

19. Гулистон давлат университетида профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий ходимлар, муҳандис - техник, маъмурий - хўжалик, ишлаб чиқариш, ўқув - ёрдамчи ва бошқа хизматчилар лавозимлари мавжуд.

Профессор - ўқитувчилар таркибига кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи, ассистент ва ўқитувчи-стажёр лавозимлари киради (ўқитувчи-стажёр лавозими ЎзР ВМнинг 2008 йил 1 август “Республика олий таълим муасассалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 164-сон қарорига асосанкиритилди).

20. Профессор-ўқитувчилар таркибидаги лавозимларни эгаллаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 феврал 20-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий талим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ танлов асосида меҳнат шартномаси бўйича амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 9 март Ф-137-сонли фармойишига мувофиқ олий таълим муассасасининг проректори ректор тавсиясига кўра Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти девони билан келишилган ҳолда тайинланади. Факултет декани Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан тайинланади.

21. Гулистон давлат университетининг профессор- ўқитувчилар таркиби ва илмий ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- белгиланган тартибда олий таълим муассасаси ва факултет Илмий Кенгашларига сайлаш ва сайланиш;

- олий таълим муассасасининг фаолиятига тааллуқли масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш;

- олий таълим муассасасининг ахборот-ресурс маркази, ўқув ва илмий бўлинмаларнинг хизматларидан, шунингдек, ижтимоий-маиший, тиббий ва бошқа бўлимлар хизматидан жамоа шартномасига мувофиқ фойдаланиш;

- ўқитишнинг услуб ва воситаларини танлаш, ўқув ва илмий жараённинг юқори сифатини таъминловчи илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш;

- олий таълим муассасаси маъмуриятининг буйруқ ва фармойишлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда мурожаат қилиш;

- қонунчиликда белгиланган тартибда танловларда қатнашиш, лавозимларни эгаллаш;

- ўзлари ишлаётган кафедра, факултетдан ташқари бошқа факултет, кафедра, ташкилотларда ўриндошлик асосида ишлаш (асосий иш жойи билан келишилган ҳолда);

- хорижий ҳамкасбларнинг соҳага доир илмий ва ўқув-услубий адабиётлари билан танишиш ва улар билан фикр алмашиш;

-назарий билимларини амалий тажрибасини, илмий тадқиқот олиб бориш услубини, педагогик маҳоратини такомиллаштириб бориш;

- талабаларнингилмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш;

- илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, фундаментал, амалий ва инновация лойиҳалари, хорижий грантлар ва илмий лойиҳалар ҳамда хўжалик шартномаларида иштирок этиш;

- дарслик ва ўқув қўлланмалар тайёрлаш, монография ва илмий мақолалар ёзиш, ихтиро учун патент, ЭҲМ учун дастурий маҳсулотларга гувоҳномалар олишишларини амалга ошириш;

- тасдиқланган режага мувофиқ илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш,илмий-тадқиқот ишларининг муҳокамасида иштирок этиш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, илмий ишлар натижаларини нашр этишга тавсия бериш;

- таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлашда қатнашиш; талабаларнинг илмий-тадқиқотишларига раҳбарлик қилиш;

- хорижий етакчи олимлар, илмий марказлар ва таълим муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантиришда иштирок этиш;

- Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасига оид қонунчилигида белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.

22. Гулистон давлат университетининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва илмий ходимларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

- таълим тўғрисидаги қонунчилик, меҳнат ва технология интизоми, университет Устави, Ички меҳнат тартиби қоидаларига қатъий риоя қилиш; ўзининг хизмат вазифаларини виждонан бажариш ва ўқитувчилик шаънига доғ туширмаслик;

- иш жараёнида мулоқат қиладиган муассаса ходимлари, талабалари ва бошқа шахслар билан ҳушфеъл муносабатда бўлиш;

- иш берувчининг қонуний фармойишларини бажариш, ҳар йили тасдиқланадиган шахсий режа асосида ўқув-услубий, илмий ва маънавий-маърифий ишларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, хусусан:

а) ўқув юкламалари ҳажмини, ўқув-услубий, илмий ўқув-ташкилий ишларни тасдиқланган шахсий режа асосида бажариш ва маънавий-маърифий ишларда иштирок этиш;

б) илмий-тадқиқот натижалари бўйича дарслик, ўқув қўлланма тайёрлаш, ўқув абадиётлар, илмий мақолалар, монографиялар ёзиш, ихтиро учун патент, ЕҲМ учун дастурий маҳсулотларга гувоҳномалар олиш;

в) таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлашда қатнашиш; талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш;

г) тарбиявий ишларни олиб бориш, талабалар билан маънавий-маърифий ишларда бевосита иштирок этиш, шу жумладан дарсдан ташқари вақтларда ўтказиладиган тадбирларда қатнашиш;

д) университет Илмий Кенгаш томонидан тасдиқланган кафедрада бажариладиган илмий мавзуларда иштирок этиш;

е) ўз малакасини мунтазам равишда ошириш;

- меҳнатни муҳофаза қилиш хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитариясига доир қоидаларига риоя қилиш;

- университетнинг мол-мулкини авайлаш, ундан оқилона фойдаланиш;

- иш берувчига бевосита етказилган хақиқий моддий зарарни қоплаш;

- университет жамоатчилик ишларида қатнашиш;

-педагогик ва илмий жараённинг самарадорлигини таъминлаш;

- замонавий цивилизация ва демократия шароитида таълим олувчиларнинг танлаган йўналиши (мутахассислиги) бўйича юксак касбий тайёргарликни, меҳнатга бўлган қобилиятни шакллантириш;

- чет тили ва ахборот технологияларидан саводхонлигини ошириб бориш;

- таълим олувчиларда мустақил фикрлаш, ташаббускорлик, ижодий қобилиятни шакллантириш;

- «Устоз-шогирд» тизимида иштирок етиб, ўзига бириктирилган шогирдлар билан илмий, маънавий-маърифий, тарбиявий ишларни амалга ошириш;

- ўзининг одоби, маданияти, маънавий савияси билан ўрнак бўлиш;

- қийиниш маданиятига риоя этиш;

- республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жаҳонда рўй бераётган янгиликлардан хабардор бўлиш;

- университет, факултет, кафедра томонидан ташкил етиладиган маданий, маънавий, маърифий тадбирларда фаол иштирок этиш;

- ўзи ўқитадиган фан дастурини мунтазам фан ва техника ютуқлари асосида бойитиб бориш;

- дарсларни юқори савияда ўтиш;

- фан йўналишига тегишли янги манбаларни топиш ва улар билан талабаларни таништириб бориш;

- ҳар ўқув йили бошлангунга қадар ўзи ўқитадиган фан(лар)нинг ишчи ўқув дастури, календар режаси ва рейтинг назоратлари жадвалини ишлаб чиқиш ва кафедра мажлисида тасдиқлаш;

- рейтинг тадбирларини ўз вақтида ўтказиш;

- талабалар билимини холисона баҳолаш;

- янги педагогик технологияларни дарс жараёнида қўллаш;

- илмий салоҳият ва педагогик маҳоратини ошириш;

- талабалар илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш;

- олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол қатнашиш;

23. Университет профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг чет эл хизмат сафарлари Вазирликнинг 13.04.05й. 81-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларидан хорижий сафарларга бориш тартиби тўғрисида”ги муваққат йўриқнома асосида амалга оширилади.

24. Гулистон давлат университетининг профессор-ўқитувчилари таркиби уч йилда камида бир маротаба малакасини ошириш кафолатини таъминлайди.

25. Гулистон давлат университетининг маъмурий-хўжалик, муҳандислик-техника, ўқув-ёрдамчи ва бошқа хизмат ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари олий таълим муассасасининг Ички тартиб-қоидалари ва лавозим йўриқномалари билан белгиланади.

 

IV. Ўқув-тарбиявий ва илмий-методик ишлар

26. Гулистон давлат университети қуйидаги йўналиш ва мутахассисликлар бўйича олий таълим ва олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг асосий таълим дастурлари, қўшимча таълим (кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш)нинг дастурларини амалга оширади:

1) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура):

а) ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда (бакалавриат) ўқув шакли

5110500 - география

5110700 - информатика ўқитиш методикаси

5111005 - касб таълими: агрономия

5111100 - мусиқий таълими

5111306 - она тили ва адабиёти (рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда)

5111400 - хорижий тил ва адабиёт

5111600 - миллий ғоя, маънавият асослари ва хуқуқ таълими

5111700 - бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш

5111800 - мактабгача таълим

5110900 - педагогика ва психология

5630100 – экология ва табиат мухофазаси

5112000 - жисмоний маданият

5112001 - хотин-қизлар спорти

5112100 - меҳнат таълими

5120101 - филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили

5120112 - филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили

5120116 - филология ва тилларни ўқитиш: қозоқ тили

5120300 - тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)

5130100 - математика

5140100 - биология (турлар бўйича)

5140200 - физика

5140500 - кимё

5230100 - иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

5410500 - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси

5141000 - тупроқшунослик

5321000 - озиқ-овқат технологияси

б) магистратура

27. Гулистон давлат университетида таълимнинг асосий таълим дастурларини икки босқичда амалга оширади: бакалавриат ва магистратура.

Бакалавриат - таълим йўналиши бўйича фундаментал ва амалий билимлар берувчи, ўқиш муддати 4 йилдан кам бўлмаган таянч олий таълимдир.

Бакалавр дастурини тугатган битирувчиларга давлат аттестацияси якунлари бўйича таълим йўналиши бўйича «бакалавр» даражаси берилади ҳамда давлат намунасидаги диплом топширилади.

Магистратура - йўналишнинг муайян мутахассислиги бўйича фундаментал ва амалий билимлар берувчи, бакалавриат негизида, ўқиш муддати 2 йилдан кам бўлмаган олий таълимдир.

Магистр дастурини тугатган битирувчиларга давлат аттестацияси якунлари бўйича тайёрланган муайян мутахассислик бўйича «магистр» даражаси берилади ва давлат намунасидаги диплом топширилади.

Бакалавр ва магистрлик давлат намунасидаги диплом унинг эгаларига касбий фаолият билан шуғулланиш ёки танланган таълим йўналишига ва мутахассислигига мувофиқ таълим муассасаларининг навбатдаги босқичларида ўқишни давом еттириш ҳуқуқини беради.

Олий таълимнинг турли босқичида асосий таълим дастурлари бўйича дастлабки таълим олиш, иккинчи олий таълим олиш сифатида қаралмайди.

28. Гулистон давлат университетида таълим жараёнини ташкил этиш, таянч олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқиладиган ва ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган ўқув режалари ва фанларнинг дастурлари, олий таълим муассасаси ректори (ўқув ишлари бўйича проректор) томонидан тасдиқланган йиллик календар ўқув жадвали ҳамда машғулотлар жадвали билан тартибга солинади.

Таълим жараёнини мақсадли йўналтириш йўли билан ташкил этиш, яъни таълим шакллари, услуб ва воситаларни танлаш йўли билан университет талабаларига олий таълимнинг асосий касбий таълим дастурларини ўзлаштириш учун зарурий шароитларини яратиб берилиши лозим.

Таълим-тарбия жараёнининг бирлиги давлат таълим стандартлари билан таъминланади. Университетнинг ижтимоий - иқтисодий ва гуманитар фанлари кафедралари, маънавий-маърифий ва спорт бўғинларига, талабалар ва бошқа жамоатчилик ташкилотларига раҳбарлик қилиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича проректор томонидан амалга оширилади.

29. Гулистон давлат университетида ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари белгиланган: маъруза, консултация, семинар, амалий машғулот, лаборатория иши, якка машғулот (амалий ижрочилик билан боғлиқ бўлган санъат йўналишларида), назорат иши, коллоквиум, мустақил иш, амалиёт, курс лойиҳаси (курс иши), бакалаврлик битирув малакавий иши ҳамда магистрлик диссертацияси.

Аудитория машғулотларининг барча турлари учун 40 дақиқалик (танаффуссиз қўшма маъруза) академик соат белгиланган. Ўқув машғулотлари орасидаги танаффус камида 10 дақиқа бўлади.

Таълим ва тарбия олиб бориладиган тиллар: ўзбек, рус, инглиз тиллари ҳисобланади.

30. Гулистон давлат университетида кадрлар тайёрлаш ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда олиб борилади.

Университетнинг асосий касбий таълим дастури доирасида таълим олишнинг барча шакллари учун ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилган ва “Узстандарт” агентлигида давлат рўйхатидан ўтказилган давлат таълим стандарти қўлланилади.

31. Гулистон давлат университетида ўқув йили икки семестрга бўлинади ва унинг хар бирида талабаларнинг ўзлаштириши рейтинг назорати шаклида олиб борилади.

Ўзлаштирувчи талабаларни курсдан курсга ўтказиш факултет деканининг тавсиясига биноан ректор буйруғи билан амалга оширилади. Талабаларни курсдан курсга шартли ўтказиш мумкин эмас.

Университетнинг таълим дастурларини ўзлаштириш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ва Адлия вазирлигидан давлат рўйхатидан ўтказилган “Олий таълим муассасалари талабалари билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низом”га мувофиқ тартибга солинади, “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги Низом”га асосан битирувчиларнинг якуний аттестацияси билан тугалланади.

32. Гулистон давлат университетида илғор педагогик ва ахборот технологиялари, таълимни индивидуаллаштириш ва мустақил таълим олиш воситаларини, модул тизими ҳамда масофавий таълим беришни қўллаш ҳисобига мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишга йўналтирилган илмий-услубий ишлар амалга оширилади.

2) Университетдан кейинги таълим:

33. Гулистон давлат университети учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда катта илмий ходим изланувчилар учун тегишли ихтисосликлар бўйича квоталар белгиланади.

Гулистон давлат университетида олий ўқув юртидан кейинги таълим доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация Комиссияси томонидан тасдиқланган “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар мутахассисликлари рўйхати”га мувофиқ илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, шунингдек фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар тайёрлаш ва ҳимоя қилиш учун олий таълим муассасасига катта илмий ходим-изланувчи ва мустақил изланувчиларни бириктириш ишлари амалга оширилади.

34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4732-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 21 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 273-сон Қарорига мувофиқ кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича касбий таълим дастурлари амалга оширилади.

Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш факултетида ўқиш натижаларига кўра ўрнатилган тартибда тасдиқланган давлат намунасидаги сертификат (диплом) берилади.

35. Гулистон давлат университетида Илмий Кенгаш томонидан тасдиқланган мавзувий режалар бўйича бажариладиган ишларнинг сифати ҳамда меҳнат хавфсизлиги таъминланган ҳолда талабалар, магистрантлар, катта илмий ходим-изланувчи ва мустақил изланувчилар кенг жалб етилиб, илмий-тадқиқот ва ижодий ишлар олиб борилади.

Илмий тадқиқотлар қуйидаги маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади:

- фан, техника ва маданиятнинг муҳим йўналишлари бўйича фундаментал, амалий ҳамда инновацион тадқиқотларни бажариш учун ажратиладиган давлат бюджети маблағлари;

- шартнома асосида соҳавий вазирликлар, идоралар, корхоналар, бирлашмалар ва бошқалар, шу жумладан хорижий ташкилотлар маблағлари.

 

V. Гулистон давлат университетнинг таркиби

36 Гулистон давлат университетининг таркибига қуйидагилар киради:

а) Факултетлар:

филология;

физика-математика;

педагогика;

табиий фанлар;

ижтимоий-иқтисодиёт;

жисмоний маданият

б) Кафедралар:

чет тиллар;

инглиз тили ва адабиёти;

рус тили ва адабиёти;

ўзбек тили ва адабиёти;

физика;

математика;

ахборот технологиялари;

бошланғич ва мактабгача таълим методикаси;

педагогика ва психология;

жисмоний маданият назарияси ва методикаси;

жисмоний маданият ва спрот;

биология;

кимё;

мусиқа ва меҳнат таълими;

экология ва география;

тупроқшунослик;

қишлоқ хўжалик махсулотларини қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш технологияси;

тарих;

миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими;

иқтисодиёт;

в) Маъмурий бошқарма ва бўлимлар:

маънавият ва маърифат бўлими;

ўқув – методик бўлим;

ахборот технологиялар маркази;

илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш бўлими;

ахборот ресурс маркази;

ички назорат ва мониторинг бўлими;

режа-молия бўлими;

хисобхона;

маркетинг бўлими;

ходимлар бўлими;

биринчи ва иккинчи бўлим;

девонхона ва архив;

техникадан фойдаланиш ва хўжалик бўлими;

меҳнатни мухофоза қилиш бўлими;

техник воситаларни таъминлаш бўлими;

ботаника боғи;

Хўжамушкент ўқув-дала базаси;

соғломлаштириш лагери.

г) ГулДУ нинг ташкилий тузилмаси иловада берилган.

д) Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари

Гулистон давлат университетининг академик лицей ва касб- ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 февралдаги “Академик лицей, касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини бошқариш тўғрисида” ги 77-сонли ва 2001 йил 4 октябрдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида” ги 400-сонли Қарорларини, Вазирликнинг 2005 йил 2 мартдаги “Олий таълим муассасаларида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректор лавозимини киритиш тўғрисида” ги 39а–сонли ва 2008 йил 18 июндаги “Олий таълим муассасалари томонидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига амалий- услубий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш тўғрисида” ги 185-сонли буйруқларини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 мартдаги 07Ғ02-1-6-сонли баёнининг 15-бандида кўрсатилган вазифаларнинг ижросини амалга оширишда,академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқув жараёнини юқори сифатда ташкил этишга амалий ёрдам кўрсатиш ва таълим муассас алари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ташкил қилинган. Университет ҳузурида 4 та академик лицей мавжуд бўлиб, улар қуйдагилардир:

1) 1-сонли Гулистон академик лицейи

2) 2-сонли Гулистон академик лицейи

3) Янгиер академик лицейи

4) Сирдарё академик лицейи

 

VI. Университетни бошқариш

37. Гулистон давлат университетини бошқариш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳамда ушбу Уставга мувофиқ якка раҳбарлик ва университетнинг Илмий Кенгаши, Васийлар Кенгаши орқали жамоатчилик бошқарувини уйғунлаштириш тамойили асосида амалга оширилади.

38. Гулистон давлат университетини бевосита бошқариш Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 1992 йил 9 март Ф-137 фармойишида белгиланган тартиб асосида тайинланадиган ректор томонидан амалга оширилади.

Ректор университет фаолиятига, шунингдек, университетнинг Ички тартиб қоидалари, университет тўғрисидаги Низом ҳамда мазкур Уставда белгиланган мажбуриятлар учун тўла масъулдир.

Ректор Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ университет номидан иш олиб боради, барча идоралар, муассасалар, корхоналарда унинг вакили сифатида қатнашади, университетнинг мол-мулкига масъуллик қилади, шартномалар тузади, ишончномалар беради, банк муассасаларида университетнинг ҳисоб рақамларини очади, молиявий маблағлардан ўрнатилган тартибда фойдаланиш бўйича фармойишлар беради.

Ректор университетнинг ваколати доирасида:

- университетнинг барча ходимлари, талабалари ва бошқа таълим олаётганлар учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва топшириқлар беради;

- бўйсунувчи вазирлик (идора) билан келишилган ҳолда факултет деканлари ва бош бухгалтери ва бош бухгалтер ўринбосари-аудиторни лавозимига тайинлайди ҳамда лавозимидан озод қилади;

- университет проректорлари лавозимига номзодларни тавсия етади ва проректорлар, деканларнинг муайян вазифалари ҳамда масъулиятларини белгилайди;

- университет ходимлари ва хизматчиларини, шунингдек илмий-педагогик ходимларни Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ишга олиш ва бўшатишни амалга оширади;

- университет таркибига кирган илмий тадқиқот, тажриба-експериментал ҳамда бошқа ташкилот ва бўлинмаларнинг вазифаларини белгилайди ва улар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

- университет ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар ва қўшимчаларни белгилайди;

- касаба уюшма қўмитаси ёки университетнинг бошқа ваколатли органи билан келишган ҳолда университетнинг Ички тартиб қоидаларини тасдиқлайди;

- университетнинг амалдаги қонун хужжатлари ёки Вазирликнинг норматив-ҳуқуқий хужжатлари бузилган ҳолда чиқарилган буйруқларини бекор қилади;

- университетда Намунавий штат бирликларига мувофиқ ажратилган маблағлар ҳамда иш ҳақи фонди, тасдиқланган университет ходимларининг сони ва лавозим маошлари, тариф сеткаси доирасида университет профессор - ўқитувчилари таркиби ва университет ходимларининг штат бирлигини тасдиқлайди ҳамда лавозим маошларини белгилайди;

- университет Илмий Кенгашининг тавсиясига кўра ўрнатилган тартибда тегишли норматив-ҳуқуқий хужжатларга мувофиқ факултетларни, кафедраларни очиш ёки ёпиш қарорларини тасдиқлайди.

“Олий таълим муассасасининг кафедраси тўғрисидаги низом” талабларидан келиб чиққан ҳолда университет Илмий Кенгашининг тавсиясига кўра кафедралар ташкил етилади ёки тугатилади.

Университет ректорига ўзи ишлаётган университетда ва ундан ташқарида ҳақ тўланадиган бошқа раҳбарлик лавозимида (илмий ва илмий - методик раҳбарликдан ташқари) ўриндошлик бўйича ишлашга рухсат етилмайди. Ректор ўз вазифаларини ўриндошлик бўйича бажариши мумкин эмас.

39. “Олий таълим тўғрисидаги Низом”га мувофиқ Гулистон давлат университетида университет фаолиятининг асосий масалаларини кўриш учун Илмий Кенгаш ташкил етилади.

Илмий Кенгаш таркибига ректор киради ва Илмий Кенгаш раиси ҳисобланади, проректорлар, факултетлар деканлари ҳамда мутахассислар тайёрловчи кафедралар мудирлари, шунингдек, талабалар ва олий таълим муассасаси ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши вакиллари киради. Илмий Кенгашнинг бошқа аъзолари умумий мажлисда (конференцияда) яширин овоз бериш йўли билан сайланади. Профессор-ўқитувчилар таркибидан Илмий Кенгашга сайланадиганлар сони ректор буйруғи билан белгиланади.

Университет Илмий Кенгашнинг ваколати, уни сайлаш ва фаолият юритиш тартиби таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган “Олий таълим муассасасининг Илмий Кенгаши тўғрисидаги Низом” билан белгиланади.

40. Гулистон давлат университетида Васийлар Кенгаши университетни бошқарувчи жамоатчилик органи ташкил етилади ва унинг таркибига муассис-вазирликлар, маҳаллий ҳокимият, ишбилармон доиралар, жамоатчилик ташкилотлари, жамғарма ва васийлар, бошқа таълим муассассаларининг вакиллари киради.

Васийлар Кенгашининг таркиби, ваколатлари, шакллантириш таркиби ва фаолияти “Васийлар Кенгаши тўғрисидаги Низом” билан белгиланади.

41. ГулДУ да касаба уюшмалари ва бошқа жамоатчилик ташкилотлари фаолият кўрсатади. Талабалар ва ходимлар манфаатларини ҳимоялашни таълим ва фан касаба уюшмалари ҳамда уларнинг олий таълим муассасасида сайланган органлари амалга оширади.

Талабалар ва ходимларни ваколат органларининг ҳуқуқлари ва уларга нисбатан олий таълим муассасаси маъмуриятининг мажбуриятлари қуйидагилардир:

меҳнат қилиш, ишни ва касбни эркин танлаш;

адолатли меҳнат шароитида ишлаш, ишсизликдан ҳимоя қилинишига доир конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнат тартибининг ижтимоий адолатли тизимини жорий этишга ва унга риоя қилишга кўмаклашиш;

меҳнат, ижтимоий, иқтисодий, маънавий, интеллектуал ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилиш;

ходимларнинг маънавий-маърифий савиясини ошириш, бўш вақтларини ва дам олишларини мазмунли ташкил қилиш;

таълим ва фан соҳасини ривожланиш даражасига кўра ходимлар малакасининг оширилишига ва касбий қайта тайёрланишига, аттестациядан ўтишларига кўмаклашиш;

ходимларга нисбатан меҳнат қонунчилиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунлари талабларига риоя қилинишини назорат қилиш, уларнинг ҳуқуқий муносабатларини амалга ошириш;

ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишларига кўмаклашиш;

иш берувчилар билан тармоқ ва ҳудудий жамоа келишувлари, юридик шахс мақомига эга муассаса ва ташкилотлар маъмуриятлари билан жамоат шартномаларини тузиш, уларнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатиш.

Амалдаги низомларга мувофиқ ГулДУда илмий, илмий-техник ва ихтиёрий жамиятлар, илмий-услубий, илмий-техник Кенгашлар ва комиссиялар, ёш олимлар Кенгаши ва бошқалар ташкил этилиши мумкин.

Ректорат ва Кенгаш ўз фаолиятида олий таълим муассасаси жамоатчилик ташкилотларининг тавсияларини кўриб чиқади ва ўз фаолиятларида уларни ҳисобга олади.

42. Гулистон давлат университети факултетини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда ректор томонидан тайинланадиган декан бошқаради.

Факултет декани ўз фаолиятида “Олий таълим муассасасининг факултети тўғрисидаги Низом”га амал қилади.

“Олий таълим муассасасининг факултети тўғрисидаги Низом”га мувофиқ факултетда Илмий Кенгаш ташкил этилиши мумкин.

Илмий Кенгашнинг таркиби, ваколатлари, шакллантириш ва фоалиятининг тартиби “Олий таълим муассасаси факултетининг Илмий Кенгаши тўғрисидаги низом” билан белгиланади.

Кафедра фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ танлов асосида университетнинг Илмий Кенгаши томонидан сайланадиган мудир раҳбарлик қилади.

Кафедра мудирининг ваколатлари ва кафедра фаолиятининг тартиби “Олий таълим муассасасининг кафедраси тўғрисидаги низом” билан белгиланади.

 

VII.Молия-хўжалик фаолияти ва моддий-техник база

43. Гулистон давлат университетига ушбу Уставда назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида оператив бошқариш ҳуқуқи билан давлат (таъсисчи) томонидан бинолар, иншоотлар, мулкий мажмуалар, университетнинг паспортига мувофиқ асбоб-ускуналар, шунингдек истеъмол, ижтимоий, маданий ва бошқа мақсадлар учун зарур бўлган мулклар бириктирилган.

Гулистон давлат университети фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга ошириладиган давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган объектлар қаторига киритилган.

Гулистон давлат университетига ажратилган ер участкалари университетга муддациз текин фойдаланиш учун бириктирилган.

44. Гулистон давлат университети жисмоний ва юридик шахслардан совға, ҳадя ёки васият бўйича берилган пул маблағлари, мол-мулк ва бошқа мулкий объектларга, университет фаолиятининг самараси ҳисобланган интеллектуал ва ижодий маҳсулотларга, шунингдек ўз фаолияти орқали оладиган даромадлар ва бу даромадлар ҳисобидан сотиб олинадиган мулкий объектларга эгалик қилиш ҳуқуқи берилган.

45. Гулистон давлат университети мол-мулкни ижарага олувчи ва мол-мулкни ижарага берувчи сифатида фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида Низом”га мувофиқ университет ўзига бириктирилган ижарага берилиши қонун хужжатларига зид бўлмаган бинолар, иншоотлар ва уларнинг қисмлари, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари шаклидаги давлат мулки ва бошқа мол-мулкларни илмий Кенгашнинг розилиги билан тасарруф этиш ҳуқуқисиз, белгиланган нархлар бўйича ижарага беришни амалга оширади.

Ижара ҳақи сифатида олинган маблағлар таълим жараёнини таъминлаш ва уни ривожлантириш учун фойдаланилади.

46. Гулистон давлат университетининг таълим фаолиятини молиявий таъминлаш давлат грантлари асосида мутахассислар тайерлаш учун ажратилган бюджет маблағлари, давлат томонидан белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда қайта тайёрлаш ва ходимларнинг малакасини ошириш ҳисобига ажратилган маблағлар, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар, жумладан талабалар ва тингловчиларни ўқитиш учун белгиланган тартибда олинган тўлов - шартнома асосидаги маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

47. Гулистон давлат университети университетнинг асосий фаолиятига зарар етмайдиган тартибда таълим ва бошқа соҳаларда пуллик хизмат фаолиятини амалга ошириш мумкин. Университет шуғулланадиган тадбиркорлик фаолияти унинг уставида белгиланган вазифаларга мос келиши керак.

Университет ўз мулки билан хўжалик жамиятлари ва ширкатларнинг устав жамғармасида қатнашиш, пуллик таълим хизматлари, консултациялар ва бошқа хизматлар учун нархларни белгилаш, солиқ ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбурий тўловлардан сўнг қолган даромадни мустақил тасарруф этиш ҳуқуқига эга.

Университетнинг пуллик таълим хизматлари кўрсатишни бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидаги таълим фаолияти доирасида ва унинг ўрнига амалга оширилиши мумкин эмас.

Университет Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ҳамда мазкур уставга зид бўлмаган шартномаларни тузиш, мажбуриятлар ва бошқа шартларни белгилаш бўйича масалаларни мустақил ҳал қилади.

48. Гулистон давлат университетида лавозим маошлари меҳнат шарномаси (битими) тузилаётганда “Олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида Низом” ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига мувофиқ белгиланади. Олий таълим муассасаси ходимига лавозим маоши (ставка), ўз функционал вазифаларни ҳамда меҳнат шартномасида назарда тутилган ишларни бажарганлиги учун тўланади. Қўшимча маош, устама ва бошқа моддий рағбатлантириш тадбирларининг ҳажмини университет мустақил, иш ҳақи фонди доирасида қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва ҳажмда белгилайди.

Белгиланган маошлар аттестация натижасига кўра фақат уни ошириш мақсадида қайта кўриб чиқилиши мумкин.

49. Гулистон давлат университети университетда ташкил етилган жамоат ташкилотларига фаолият кўрсатишлари учун зарур бўлган хоналарни ажратади ва уларни тозалашни ташкил етади.

Университет қошидаги тиббий - санитар муассасасига, шунингдек, унинг ҳудудида жойлашган ёки университетнинг балансида бўлган ҳамда талаба, тингловчи ва ходимларга хизмат кўрсатувчи ошхона ва бошқа умумий овқатланиш муассасаларига иситиш, ёритиш ва сув таъминоти билан таминланган хоналар ажратилади.

Университетнинг тегишли биноларини таъмирлаш, реконструкция қилиш ёки янгиларини қуриш, уларнинг молиявий таъминоти қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Университет Уставда белгиланган вазифаларига мувофиқ пуллик таълим хизматлари кўрсатиш, шунингдек, хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик фаолиятининг бошқа турлари билан шуғулланишга хақлидир.

 

VIII. Халқаро ҳамкорлик

50. Гулистон давлат университети Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига мувофиқ таълим муаммолари юзасидан халқаро ҳамкорликда иштирок етадилар, чет давлатларнинг тегишли ўқув юртлари билан бевосита алоқалар ўрнатиш, қонун хужжатларида белгиланган тартибда улар билан қўшма ўқув юртлари ташкил этиш ҳуқуқига эга.

51. Чет ел фуқароларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, таълим муассасаси илмий - педагогик ходимларининг Ўзбекистон Рсспубликаси худудидан ташқарида ўқитувчилик ва илмий - тадқиқотчилик ишлари давлатлараро органининг хорижий давлатларнинг таълимни бошқариш бўйича тегишли органлари орасидаги шартномалар, шунингдек Гулистон давлат университетининг қонунчиликка мувофиқ чет ел фуқаролари ва хорижий юридик шахслар билан бевосита тузган шартномалари асосида амалга оширилади.

52. Гулистон давлат университети қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- халқаро нодавлат ташкилотларга кириш;

- Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари деб қаралиши мумкин бўлмаган, хорижий шериклар билан ҳамкорликдаги фаолият тўғрисида белгиланган тартиб асосида шартномалар тузиш;

- хорижий шериклар иштирокида университетнинг таркибий бўлинмалари (марказлар, лабораториялар, техник саройлар ва бошқа бўлинмалар)ни қонунчиликда кўзда тутилган тартибда ташкил этиш.

53. Гулистон давлат университети Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ушбу Уставда назарда тутилган ва “Таълим тўғрисида”ги қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни бажаришга, шунингдек халқаро алоқаларни ривожлантиришга йўналтирилган ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

54. Гулистон давлат университетининг ташқи иқтисодий фаолиятидан тушган валюта, моддий тушумлари қонунчиликка биноан унинг Уставида белгиланган фаолиятини таъминлаш учун ишлатилади.

 

IХ. Якуний қоидалар

55. Гулистон давлат университети Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида белгиланган тартибда қуйидагиларга жавоб беради:

- унинг ваколатига киритилган вазифаларни бажармаганлиги;

- таълим жараёнида ўқув режа ва жадвалларга мувофиқ таълим дастурлари ҳажмини тўлиқ бажармаганлиги;

- таълим жараёни вақтида университетда таълим олувчилар ва ходимларининг ҳаёти ва соғлиғи;

- таълим олувчилар ва университет ходимларининг ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилганлиги;

- Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилган бошқа хатти-ҳаракатлар.

56. Гулистон давлат университети Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиб асосида қайта ташкил қилиниши ёки тугатилиши мумкин.

57. Университетнинг Уставига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

58. Мазкур Уставга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлар университет Илмий Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 01 июлдаги 257-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Давлат олий таълим муассасасининг Намунавий Устави” да белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

УСТАВ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 1 июл 257-сонли буйруғи билан тасдиқланган Намунавий Устав асосида тайёрланган. Гулистон давлат университети Илмий Кенгашининг 2018 йил “30” январдаги № – сон йиғилиши томонидан маъқулланган

 

Илмий Кенгаш раиси, ректор

М. Т. Ходжиев

2372 | 2017-12-29 11:14
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish