Озиқ-овқат технологиялари кафедраси

kafedralar/oziq-ovqat.jpgКафедра мудири: Туракулов Мамарайим

Телефон:(+998 94) 1696201 

Електрон манзили:  

Кафедра бош илмий мавзуси: Хавфсиз озиқ-овқат махсулотлари технологиясини такомиллаштириш

Кафедратарихи

• “Озиқ-овқат технологиялари” кафедраси 2017 йил январ ойида ташкил етилган.

• Бугунги кунда “Озиқ-овқат технологиялари” кафедраси Гулистон давлат университети Табиий фанлар факултети таркибидаги 6 та кафедрадан бири сифатида фаолият кўрсатмоқда. Кафедрада жами 13 нафар профессор-ўқитувчи фаолият юритади. Шулардан1 та техника фанлари доктори, 1 та биология фанлари номзоди, 1 та кимё ва 2 та техника фанлари номзодлари, катта ўқитувчилар ва 8 таси ўқитувчилардир. Тўлиқ ставкада 8 нафар, 0,5 ставкада 5 нафар ходим ишламоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан Ёғ-мой махсулотлари, Дон ва дон махсулотлари ҳамда Гўш-сут махсулотлари технологиялари йўналишлари бўйича дарслар ўтилади.

• Кафедра аъзолари “Хавфсиз озиқ-овқат махсулотлари технологиясини такомиллаштириш” бош илмий тадқиқот мавзуси доирасида илмий изланишларни Ёғ-мой махсулотлари, Дон ва дон махсулотлари ҳамда Гўш-сут махсулотлари технологиялари йўналишлари бўйича олиб боришмоқда. Кафедра қошида  ташкил етилган “Кичик мактаб”да 3 та тўгарак фаолият юритмоқда. “Кичик мактаб”га кафедра профессор-ўқитувчилари, иқтидорли талабалар, вилоят ҳудудидаги ишлаб чиқариш корхоналаридан технолог мутахассислар жалб етилган.

• Кафедрада барча фанлар миллий гуруҳларда ўзбек тилида ўқитилмоқда. “Озиқ-овқат технологиялари” бакалавриат таълим йўналиши талабалари жами 30 дан ортиқ умумкасбий, ихтисослик ва танлов фанларидан таълим олишмоқда.

• Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ўқитилаётган фанлардан ўқув қўлланмалар, ўқув–услубий мажмуалар, лаборатория ва амалий машғулотлар учун услубий кўрсатмалар ва ТМИ топшириқлари яратилган. Кафедра аъзолари халқаро ва республика миқёсидаги илмий анжуманларда 150 дан ортиқ илмий маърузалар билан иштирок етишган ва илмий нашрларда 60 дан ортиқ илмий мақолалар е`лон қилишган.

• Кафедра ўз фаолиятида Москва озиқ-овқат академияси, Россия ёғ-мой илмий-ишлаб чиқариш институти (Санкт-Петербург ш.), Тошкент кимё технологиялари институти,   И. Каримов номидаги Тошкент техника университети, Наманган муҳандислик институти, Бухоро муҳандислик технология институти, Нукус аграр университети, Жиззах политехника институти ҳамда Сирдарё вилоятидаги 2 та академик лицей ва бир қатор коллежлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.

• Ҳозирда ҳамкорлик қилинаётган академик лицей ва коллежларда Озиқ-овқат технологияларини ўқитиш самарадорлигини ошириш борасида бир қанча амалий ишлар амалга оширилмоқда.

 

Озиқ-овқат технологиялари кафедрасининг ҳамкорликаълоқалқри

Москва озиқ-овқат академияси

Россия ёғ-мой илмий-ишлаб чиқариш институти (Санкт-Петербург ш.)

Тошкент кимё технология институти

Тошкент техника университети

Озиқ-овқат технологиялари кафедраси

Бухоро муҳандислик технология институти

Наманган муҳандислик институти

Нукус аграр университети

Жиззах политехника институти

 

Кафедратаркиби

 

1.

Давлатов Расул

Кафедра мудири, т.ф.н., доцент

2.

А.Каримқулов

б.ф.д., доцент в.б.

3.

К. Сатторов

т.ф.н.,  катта ўқитувчи

4.

Т. Камолов

к.ф.н.,  катта ўқитувчи

5.

А.Ро`зибойев

т.ф.н.,  катта ўқитувчи

6.

Т. Примов

Ўқитувчи

7.

А.Узайдуллайев

Ўқитувчи

8.

Ш. О`ктамов

Ўқитувчи

9.

С. Кузибеков

Ўқитувчи

10.

А.Нурмуҳамедов

Ўқитувчи

11.

М. Маматқулова

Ўқитувчи

12.

Г. То`хтамишова

Ўқитувчи

13.

Д. Мухаммадова

Ўқитувчи

Кафедра манзили: Гулистон ш. 4 – мавзе, Гулистон давлат университети, Табиий фанлар факултети, 2-қават 244-хона, “Озиқ-овқат технологиялари”  кафедраси

Телефон: (0367) 225-48-61

E-mail: Oziq-ovqat texnologiyalari-guldu@umail.uz

1453 | 2017-12-29 13:15
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish