КИМЁ КАФЕДРАСИ

kafedralar/kim.jpgКафедра мудири: кимё  фанлари номзоди, доцент

Абдурахманова Ўғилой Қаххоровна

Телефон: 91-621-41-25

Электрон манзили: ugi_lay.912@umail.uz

Қабул кунлари: чоршанба, пайшанба, жума.

КАФЕДРА ТАРИХИ

Кимё кафедраси Табиий фанлар факултетидаги етакчи кафедралардан бўлиб, «Умумий физиология ва мактаб гигиенаси» кафедраси базасида 1990 йилда ташкил етилган.

Кимё кафедрасида 2 та фан доктори, профессорлар, 2 та фан номзоди, 2 та катта ўқитувчи ва 8 та ўқитувчи ишлайди.

2013-2014 ўқув йилидан бошлаб кафедрада  5А140501 – Кимё (фан ё`налишлари бо`йича) магистратура мутахассислиги очилди.

Кафедрада 5140500 - Кимё таълим йўналиши бўйича кимёгар бакалаврлар тайёрланади. Ушбу 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб, кимё йўналишига 50 та ўринга қабул квотаси ажратилди, 1 та рус гуруҳи очилди.

КАФЕДРА ФАНЛАРИ:

“Ноорганик кимё”, “Аналитик кимё”, “Физикавий кимё”, “Органик кимё”, “Биоорганик кимё”, “Юқори молекуляр бирикмалар кимёси”, “Кимё ва биология ўқитиш методикаси”, “Модда тузилиши”, “Квант кимё ва квант механикаси”, “Органик бирикмаларнинг тузилиш назарияси”, “Кимёвий технология”, “Коллоид кимё”, “Нанокимё ва нанотехнология”, “Комплекс бирикмалар кимёси”, “Физик кимёвий жараёнлар термодинамикаси”, “Кимёвий технологик жараёнлар ва ускуналар”, “Аналитик кимёнинг физик-кимёвий усуллари”, “Гетероциклик бирикмалар”, “Елементорганик бирикмалар кимёси”, “Полимерлар кимёсининг долзарб муаммолари” ва номутахассис таълим йўналишлари учун “Кимё”, “Кимё асослари”, магистрлар учун “Физик- кимёвий анализ усуллари”, “Спектрофотометрик ва фотометрик анализ”, “Полярографик ва потенциометрик анализ”, “Ноорганик кимёнинг муаммолари ва истиқболлари”, “Кимёвий бирикмаларнинг тузилиши ва реакцион қобилияти”, “Кимёнинг махсус бўлимлари», «Табиий, синтетик ва юқори  молекуляр  бирикмалар  кимёси:  ҳозирги ҳолати ва истиқболлари”, «Аналитик кимёда органик реагентлар», «Табиий, синтетик ва юқори  молекуляр  бирикмалар  кимёси:  ҳозирги ҳолати ва истиқболлари”, «Ажратиш ва концентрлаш».

АМАЛГА ОШИРИЛГАН ЎҚУВ, ЎҚУВ-МЕТОДИК ИШЛАР:

-Кафедрада  фанлардан  маъруза, амалий, семинар ва ТМИ (мустақил таълим) машғулотлари олиб борилади. Барча фанлардан дарслик, ўқув қўлланма, ўқув-услубий мажмуа ва маъруза матнлари, тақдимотлар  (слайдлар) тайёрлаш якунланди, унда мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш усул ва воситаларини яратишга асосий эътибор қаратилди.

-ҳар бир фандан тўлиқ дарслик, ўқув қўлланма, ўқув-услубий мажмуа, қўшимча ўқув адабиётлари ва ТМИ тўпламлари тайёрланган ва талабаларга китоб ҳолатида, электрон кўринишларда тарқатилган.

-Кафедрага тегишли компЬютер хонаси, видеопроектор, электрон адабиётлар, ТМИ слайдларидан талабалар унумли фойдаланишмоқда.

-кафедрада 22 та фандан электрон ўқув адабиёти тайёрланган ва талабалар ундан унумли фойдаланишмоқда.

КАФЕДРАНИНГ ЎҚУВ-УСЛУБИЙ ИШЛАРИ:

Кафедрада Кимё, Ноорганик кимё, Органик кимё, Аналитик кимё, Физикавий кимё, Биоорганик кимё, Юқори молекуляр бирикмалар кимёси, Каллоид кимё, Кимё ўқитиш методикаси  каби фанлар асосий фан сифатида ўқитилади. Кафедрада профессор-ўқитувчиларнинг 30дан ортиқ ўқув-услубий мажмуаси яратилган. Ушбу ўқув йилида 5 та органик кимё магистратура мутахассислиги бўйича фанлардан ўқув услубий мажмуа тайёрлаш режалаштирилган.

КАФЕДРАДА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ:

Кафедра профессор-ўқитувчилари “Комплекс ҳосил қилувчи табиий бирикмалар  синтези ва уларнинг хоссаларини тадқиқ қилиш” мавзуси бўйичабош илмий тадқиқот мавзусида илмий изланишлар олиб боришмоқда.

Бош илмий мавзу доирасида кафедранинг илмий салоҳиятли профессор ва доцентлари раҳбарлигида 4 нафар мустақил тадқиқотчилари ва магистрантлар илмий тадқиқот иши олиб боришмоқда ва тадқиқот ишилари натижалари Республика ва хорижий журнал ҳамда тўпламларда еълон қилинган.

2017 йил окябр-ноябр ойларида кафедранинг икки нафар ўқитувчиси - Т.О.Жўраев ва Ў.М.Шопўлатовлар “Биоорганик кимё” соҳаси бўйича таянч докторантурага ўқишга қабул қилинди.

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР:

1. Республикамизнинг мустақиллик куни муносабати билан ўтказиладиган тадбирларда кафедра профессор-ўқитувчилари вилоят, шаҳар ва университетда ўтказилган тадбирларда фаол иштирок етмоқда. Шу муносабат билан биринчи дарс ҳамма курсларда кафедра профессор-ўқитувчиларидан Ў. Абдурахмонова, Ш. Тошбоева, А. Алимов, Ш. Қосимовлар бугунги Кимё фанининг долзарб муамолари  усулларидан фойдаланиб тадбирлар ўтказишмоқда.

КАФЕДРА ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТАРКИБИ:

Ф.И.Ш

Лавозими

1

Абдурахмонова Ў.Қ

кафедра мудири к.ф.н доцент

2

Бабаев.Т,М

Проффесор

3

Ғафуров М.Б

к.ф.н доцент

4

Туробов Н.

к.ф.н доцент

5

Алимов А.Е

Катта ўқитувчи

6

Тошбоева Ш.Қ

Катта ўқитувчи

7

Джураев Т.О

Ўқитувчи

8

Еттибоева Л.А

Ўқитувчи

9

Умиров Н.С

Ўқитувчи

10

Қосимов Ш.И

Ўқитувчи

11

Умирова Н.О

Ўқитувчи

12

Султонов С.Ў

Ўқитувчи

13

Алланазарова Д.М

Ўқитувчи

14

Ерматова О.

Ўқитувчи

 -4-1-17.JPGkimyo-2.JPG

ҲАМКОРЛИКДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАР:

Кафедра олиб бориладиган илмий-тадқиқотлар асосида  Ўзбекистон “Юқори технологиялар маркази” билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди ЎзР ФА О.С.Содиқов номидаги “Биоорганик кимё” институти, “Ядро физикаси” институти, “Ўсимлик моддалари кимёси” институти, “Умумий ва ноорганик кимё” институти, “Полимерлар кимёси ва физикаси институти”, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё технология институти ва бошқа ОЎЮ ҳамда илмий марказлар олимлари билан ўқув методик ва илмий-тадқиқотлар бўйича ҳамкорлик қилинмоқда.

Шунингдек, вилоятдаги “Гулистон-ёғ экстракт” (ОАЖ), Сирдарё “Река-мед фарм” тиббий фармация, Гулистон амалий-тиббий фармация қўшма корхонаси, “Сирдарё вино” ОАЖ каби корхоналар билан ҳамкорлик шартномалари тузилган.

Талабалар “ПенгШенг” ОАЖ да амалиётда:

Сирдарё “Темур мед фарм” ОАЖ тиббий фармация корхонасида:

“Гулистон-ёғ екстракт” ОАЖ да ишлаб чиқариш амалиёти:

Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида:

Кафедра манзили:  Гулистон шаҳри, 4-мавзе, Гулистон давлат университети бош биноси, 5 - қават,  536- хона.

 

 

 

 

2241 | 2017-12-29 13:06
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish