Ахборот технологиялари кафедраси

Гулистон давлат университетиКафедра мудири: Абдурахимов Дониёр Баходирович

Телефон: (+998 95) 510-65-25

Электрон манзили: donier_5@umail.uz

Кафедра бош илмий мавзуси: Таълим-тарбия жараёнида ахборот коммуникация технологияларини татбиқ қилишнинг ўқув-методик ҳамда амалий масалаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш

Кафедра тарихи

Кафедра 1986 йилда «Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари» номи билан ташкил қилинган. Дастлаб кафедрага техн.ф.н., доц.Абдураим Пардаевич Тишликов мудирилик қилган. Ушбу кафедрага мудир бўлиб турли йилларда доц. И.Исоқов, доц. К.Эшқуватов, доц. С.Аллаёровлар фаолият кўрсатган.

2010 йилдан п.ф.н., доц. Д.Б.Абдурахимов кафедра мудири бўлиб ишлаб келмоқда. Ҳозирги кунда кафедрада 6 нафар фан номзоди, доцентлар, 8 нафар катта ўқитувчилар ва 11 нафар ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда.

1994 йилда кафедра «Амалий математика ва информатика», 2015 йилдан эса Ахборот технологиялари деб номланиб фаолият кўрсатиб келмоқда. Ҳозирда кафедра бакалавр таълим босқичида “5110700-Информатика ўқитиш методикаси ҳамда  5А110701-“Таълимда ахборот технологиялари” магистр мутахассислиги йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлайди.

Кафедра профессор-ўқитувчилар жамоаси кафедранинг бош илмий мавзуси “Таълим-тарбия жараёнида АКТ ларини татбиқ қилишнинг ўқув-методик ҳамда амалий масалаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш” мавзусида илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.

Кафедрада “Замонавий ахборот технологиялари таълим жараёнига тадбиқ этиш” номли илмий лабаратория ташкил этилган. Илмий лаборатория қошида таълим жараёни самарадорлигини ошириш учун инновацион гуруҳлар фаолият кўрсатмоқда.

1-Инновацион гуруҳ “Таълимда замонавий педагогик ва АКТ ларни татбиқ қилиш назаряси, услубиёти, моделлари ва алгоритмларини яратиш” мавзусида илмий тадқиқотларни олиб бормоқда. Гуруҳ раҳбари доц. И.Исоқов, аъзолари: С.Қулмаматов, Д.Тоштемиров, А.Адилов, Ш.Норқулов, А.Танибердийев, С.Х.Исликов, М.Б.Ниёзов, М.Н.Норматова, Ж.Д.Саидов.

2-Инновацион гуруҳ “Таълимда замонавий педагогик ва АКТ ларни татбиқ этишнинг дастурий таъминотини яратиш” мавзусида илмий-тадқиқотишларини олиб бормоқда. Гуруҳ раҳбари доц. С.Аллаёров, аъзолари: У.Жўрайев, С.Тишликов, А.Қудратов, З.Негматуллаев, А.Қаландаров, А.Абдуқаюмов, Ж.Равшанов, О.Б.Бурхиев, Ш.Х.Мавлонов, А.Маматов, Д.Е.Абдураимов.

Илмий лабораторияда фанлардан электрон ўқув адабиётлар, мустақил таълимни ташкил этишнинг компютер дастури, масофали ўқитиш учун таълим порталали, талабалар билимини баҳолашнинг автоматлаштирилган тест дастури каби дастурий маҳсулотлар яратилди ва таълим жараёнини самарали ташкил этишда қўлланилмоқда. Илмий-тадқиқот натижалари эса Халқаро ва Республика миқёсидаги илмий-назарий анжуман материаллари ҳамда чоп этилган илмий, ўқув услубий қўлланмаларда ўз ифодасини топмоқда. Шу билан биргаликда гуруҳ аъзолари томонидан университет wеб саҳифаси янгиланиб такомиллаштирилмоқда ҳамда регионал таълим портали инновацион лойиҳаси яратиш устида иш олиб борилмоқда.

Кафедра аъзолари  томонидан шу вақтгача 250 дан ортиқ илмий, ўқув-методик мақолалар тайёрланди. Улардан ҳозирги кунда мактаб ўқувчилари, АЛ ва КХКлари ҳамда ОТМларининг талабалари, ўқитувчилар, шу соҳада илмий иш устида изланаётган тадқиқотчилар ўзларининг илмий иш фаолиятларида, шунингдек амалиётда кенг фойдаланмоқдалар.

Кафедра катта ўқитувчиси С.А.Тишликов ўзининг “Ўзбек тилидаги матнларда сўз шаклларини стохастик қидириш асосида хатоларни аниқловчи ва тузатувчи дастур” ихтиро патенти учун 2013 йил Ўзбекистон республикаси интеллектуал мулк агентлиги гувохномасига эга бўлди.

Кафедрада 3 та лаборатория хоналари мавжуд бўлиб, улар замонавий компютерлар ва АКТ воситалари билан  жиҳозланган. Бу компютерлар юқори тезликка эга бўлган Интернет тизимига уланган.

Кафедра қошида ташкил этилган «Кичик мактаб»да 7 та тўгарак ташкил этилган.

“Ёш дастурчилар” - раҳбар к.ўқ. А.А.Қаландаров, “Компютер графикаси ва дизайнерлар”- раҳбар к.ўқ. Тишликов С.А., “Тақдимотчилар” - раҳбар ўқ. Абдураимов Д.Е., “Матнли ахборотларни киритиш ва қайта ишлаш технологиялари” - раҳбар к.ўқ. Адилов А.А., “Тармоқ менеджери”- раҳбар к.ўқ. Жўраев У.С., “Ёш ахборотчи технологлар”- раҳбар к.ўқ. Негматуллаев З.Т., “Веб дизайнерлар” - раҳбар к.ўқ. Норқулов Ш.А. “Кичик мактаб” аъзолари профессор-ўқитувчилар, иқтидорли талабалар, вилоят ҳудудидаги академик лицей ва коллежлардаги тарих ўқитувчилари илмий-тадқиқот ишларига жалб этилган.

Бу тўгаракларда “5110700-Информатика ўқитиш методикаси” йўналишида таълим йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларнинг 50% дан кўпроқ қисмини қамраб олинган. Фан тўгаракларида қатнашаётган иқтидорли талабалар томонидан  бажарган илмий-тадқиқот ишлари натижалари республика миқёсида ва олий ўқув юртларида ўтказиладиган анжуманларда иштирок этиш орқали ўз фаолиятларини амалга оширмоқдалар ва бу жараён доимий равишда кафедра йиғилишларида муҳокама қилиб борилди.

2011 йилида “Амалий математика ва информатика” йўналиши талабаларидан С.Султонов М.Улуғбек номидаги давлат стипендияси совриндори, Б.Джониқулов “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича Республика фан олимпиадасида фахрли 2-ўрин совриндори бўлган.

2012 йилда Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши талабаси Ш.Ҳурсанов “Ахборот технологиялари, рационализаторлик таклифлар ва техник ишкланмалар” номинацияси бўйича  “Келажак овози” Республика ёшлар танловининг фахирли диплома билан тақдирланди.

2012 йилида “Амалий математика ва информатика” йўналиши талабасидан Ш.Бомуродов “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси доирасида “Агар мен депутат бўлсам-2012” кўрик танловининг Республика босқичида иштирок этиб махсус сертификат билан тақдирланди.

Информатика ўқитиш методикаси йўналиши 14-14 гурух талабаси Турсунбоев Жамшид 2015 йил июл ойида Қашқадарё вилояти Шахрисабз тумани Лочин ормгохида ўтказилган “Юрт келажаги” иқтидорли ёшлар танлови Республика босқичи "Ахборот технологиялари, рационализаторлик таклифлари ва техник ишланмалар, WЕБ  ишланмалар"  танловининг Республика босқичида 1-ўринни эгаллаган.

Информатика ўқитиш методикаси йўналиши 13-13 гурух талабаси Ф.Бердалиев фан сохаси бўйича 2015 йил 5 майда ўтказилган "Юксак маънавиятли авлод" фестували вилоят ва Республика босқичлари ғолиби, 2015 йил 19 майда ўтказилган "Юрт келажаги" танлови ғолиби бўлган.

2016 йил 1 июнда  Жиззах политехника институтида ўтказилган ёш олим ва талабаларнинг “ХХI аср - интеллектуал авлод асри” шиори остидаги Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳудудий илмий-амалий конференциясидаги маърузаси учун кафедра ўқитувчиси М.Б.Ниёзов II-даражали диплом ҳамда 2017 йил 12-13 январ кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган  республика босқичида фаол иштирок этганлиги учун Сертификат билан тақдирланган.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Сирдарё вилоят ҳокимининг 2017 йил 1 февралдаги “Сирдарё вилоятида ахборот технологияларини янада ривожлантириш бўйича 2017 йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларнинг манзилли Дастури”нинг “Гулистон давлат университетида “Ёш дастурчилар форуми - 2017” ёшлар конференциясини ўтказиш” тўғрисидаги 37-банди ижроси бўйича 2017 йил 28 апрел куни ГулДУ Ахборот технологиялари кафедрасида “Ёш дастурчилар форуми - 2017” ёшлар конференцияси бўлиб ўтди. Ёшлар конференциясида университет профессор - ўқитувчилари, талабалари, академик лицей ва касб - ҳунар коллежи ўқувчилари, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши, А.Навоий номидаги Сирдарё вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.

Конференцияда сўзга чиққан ЎзРАТКРВ Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси О.Номозовнинг ҳозирги даврни техника тараққиётисиз тасаввур қилиб бўлмаслиги - бунда, айниқса, ахборот ва коммуникация технологияларининг ўрни беқиёс эканлиги, Ўзбекистон ёшлари ҳам бу соҳада дунёнинг билимли, заковатли ёшлари билан тенгма-тенг беллашадиган даражадаги иқтидор ва салоҳиятга эга эканлиги ҳақида фикр юритди. Ёшлар конференциясининг асосий мақсади истиқболли лойиҳаларни ҳамда компютер технологияларини яратиш билан машғул бўлган истеъдодли ёш дастурчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш уларни рағбатлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш, дастурий маҳсулотлар бозорини янада равнақ топтириш, ўзаро тажриба алмашишдан иборат дея фикрларни билдириб ўтдилар.

“Ёш дастурчилар форуми - 2017” ёшлар конференцияси иштирокчилари “5110700-Информатика ўқитиш методикаси” йўналиши 5-15 гуруҳ талабаси Э.Махмудов ҳамда 15-14 гуруҳ талабаси О.Сатторовлар муносиб равишда сертификат ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 7-февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонини ўрганиш бўйича давра суҳбатлар уюштирилди.

“Адолат” социал-демократик партияси Сирдарё вилоят Кенгаши ҳамда Гулистон давлат университети Ахборот технологиялари кафедраси ҳамкорлигида 2017 йил 18 апрел куни “Ҳаракатлар стратегияси - иқтисодий ислоҳатларнинг муҳим омили” мавзусида кенгайтирилган давра суҳбати ўтказилди.

Ушбу давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси сенат аъзоси О.Қудратов, “Адолат” социал-демократик партияси Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Д.Абдуллаева, ГулДУ ректори Б.С.Закиров, ГулДУ маънавий-маърифий ишлар проректори Э.Носиров, кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда кафедра йўналиши талабалари иштирок этишди.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, талабалар турар жойларида яшовчи ҳамда ижарада турувчи талабалар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар режасини бажариш мақсадида Талабаларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишга йўналтирилган илмий, ижодий 7 та тўгараклар ташкил қилинган. Тўгараклар аъзолари профессор-ўқитувчилар, иқтидорли талабалар, вилоят ҳудудидаги академик лицей ва коллежлардаги информатика ўқитувчилари илмий-тадқиқот ишларига жалб этилган.

Кафедрада Информатика ўқитиш методикаси бакалавриат таълим йўналиши талабаларига жами 17 та, бошқа номутахассис бакалавриат таълим йўналишларида,  дастурлаш асослари (математика), физик жараёнларни моделлаштириш ва дастурлаш (физика), биологияда информатика ва замонавий ахборот технологиялари (биология, тупроқшунослик, экология ва атроф-мухит мухофазаси), информатика ва АТ (география ўқитиш методикаси, рус тили ва адабиёти, мактабгача таълим, педагогика ва психология, ЖМ, Х.Қ, мусиқа таълими), ахборот-коммуникацион технологиялар ва тизимлар (иқтисодиёт, касб таълими-иқтисодиёт), озиқ-овқат инжиниринги учун информацион технологиялар (ООТ), талимда ахборот технологиялари (мусиқа талими, МИҒ), кимёда ахборот технологиялари (кимё), қишлоқ хўжалигида АТ, дастурлаш асослари ва АТ (филология), ахборот технологиялари(хорижий тил), тарих фанида ахборот технологиялари (тарих) фанлари ўқитилмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ўқитилаётган фанлардан ўқув қўлланмалар, ўқув-услубий мажмуалар, семинар ва ТМИ ишланмалари яратилган. Кафедра аъзолари Халқаро ва республика миқёсидаги илмий анжуманларида 200 дан ортиқ илмий маърузалар билан иштирок этишган ва илмий нашрларда 50 дан ортиқ илмий мақолалар эълон қилишган.

Кафедра ўз фаолиятида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Самарқанд давлат университети, Жиззах давлат педагогика институти ҳамда Сирдарё вилоятдаги академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари, бир нечта умумий ўрта таълим мактаблари билан ўзаро илмий ва ўқув-тарбиявий ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Кафедра к.ўқ. З.Негматуллаев ва к.ўқ. А.А.Қаландаровлар Гулистон АЛ, ўқ. М.Б.Ниёзов. Янгиер педагогика КҲК ҳамда к.ўқ. Ш.Норқулов. Гулистон компютер ва АТ КҲК ўриндош сифатида ишламоқдалар.

Кафедра ҳамда АЛ ва КҲК ларда ўқув-услубий семинарлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, 2016 йил 14 декабр куни Гулистон компютер ва АТ КҲКда, 2017 йил 25 март куни Гулистон АЛ, Гулистон мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш КХК ва Ахборот технологиялари кафедраси томонидан “Ахборот технологиялари ва интернетдан фойдаланиш” ҳамда «Педагогик амалиёт даврида амалиётчи талабаларнинг вазифалари» мавзуларида ўқув-амалий семинарлар ўтказилди. 2017 йил 25 май куни кафедра профессор-ўқитувчилари ташаббуси билан Янгиер тиббиёт коллежида “Узлуксиз таълим тизимида информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитишнинг долзарб муаммолари” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди. Ушбу ўтказилган ўқув-амалий семинарларда  Ахборот технологиялари кафедраси профессор-ўқитувчилари, АЛ лар ҳамда КҲК ларининг ўқитувчилари иштирок этишди.

Кафедра таркиби

Кафедра профессор ўқитувчилар таркиби

 

Фамилияси, исми

Лавозими

Ставкаси

1

Абдурахимов Дониёр Баходирович

Каф.мудири

1

2

Исоқов Исматилла

Доцент

0,75

3

Аллаёров Сайдулла Пайзиевич

Доцент

1

4

Жўраев Умиджон Сайфуллаевич

Катта ўқитувчи

1

5

Адилов Абдураим Намозович

Катта ўқитувчи

1

6

Тишликов Султон Абдураимович

Катта ўқитувчи

1

7

Қаландаров Азиз абдуқаюмович

Катта ўқитувчи

1

8

Негматуллаев Зафар Турдибекович

Катта ўқитувчи

1

9

Қудратов Алижон Нормаматович

Катта ўқитувчи

1

10

Исликов Сайид  Халилович

Ўқитувчи

1

11

Равшанов Жахонгир Норбўтаевич

Ўқитувчи

1

12

Мавлонов Шерзод Хазратқулович

Ўқитувчи

1

13

Норматова Малика Норқуловна

Ўқитувчи

1

14

Абдураимов Достон Эгамназар ўғли

Ўқитувчи

1

15

Ниёзов Мухаммад Бахронович

Ўқитувчи

1

16

Маматов Аваз Мухитдинович

Ўқитувчи

1

17

Саидов Жасур Дониёр ўғли

Ўқитувчи

1

18

Юлдашев Ўлмасбек Абдубанопович

Ўқитувчи

1

19

Тоштемиров Дониёр Эшбоевич

Доцент

0,25

20

Мамаражабов Мирсалим Элмирзаевич

Доцент

0,25

21

Қулмаматов Синдорқул Ибрагимович

Доцент

0,25

22

Бурхиев Олим Бобоевич

Катта ўқитувчи

0,25

23

Танибердиев Акбар Абдурашидович

Ўқитувчи

0,25

24

Эргашев Бахтиёр Бахриддинович

Ўқитувчи

0,25

 Кафедра манзили: Гулистон ш.. 4 - мавзе, Гулистон давлат университети, Физика-математика факултети, Ахборот технологиялари кафедраси 

Фамилияси, исми

Лавозими

3171 | 2017-12-29 11:21
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish