Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси

ozbek-tili.jpg“Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси

Кафедра мудири: Файзуллаева Обида Холбековна

Қабул вақти: Ҳар куни 15:00-17:00 (сешанба ва шанбадан ташқари)

Телефон (+998945500334)

E-mail: fayzullayeva2016@yandex.ru

 

FAN DASTURLARI

MALAKA TALABLARI

NAZORAT SAVOLLARI

Кафедрада қуйидаги таълим йўналишлари бўйича бакалаврларни тайёрлайди.

5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) бакалавриат таълим йўналиши бўйича мутахассислар тайёрланади.

Кафедрада қуйидаги мутахассислик таълим йўналишлари бўйича магистрларни тайёрлайди.

5А120101-Адабиётшунослик (ўзбек адабиёти) магистратура таълим йўналиши бўйича ҳам мутахассислар тайёрланади.

 

“Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси тарихи

“Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси Сирдарё вилоятида ўзбек тили ва адабиёти йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрловчи ягона кафедра ҳисобланиб, унда 5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) ихтисослиги бўйича мутахассислар тайёрланади.

“Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси дастлаб “Ўзбек ва қозоқ филологияси” номи билан 1966 йилда ташкил этилган. Бир йилдан сўнг 1967 йилда кафедра алоҳида-алоҳида “Ўзбек тилшунослиги” ва “Ўзбек адабиёти” кафедраларига ажралган ҳолда фаолият юрита бошлади.

“Ўзбек тилшунослиги” кафедраси 1967 йилда ташкил топган. Кафедранинг биринчи мудири филология фанлари номзоди, доцент Икром Суяров бўлган. Кейинги йилларда кафедрага профессор Худойберди Дониёров, доц. Қаршибой Самадов, доц. Бўрибой Ҳасанов, доц. Абдужаббор Дониёров, доц. Босим Тўйчибоев, доц. Жуманазар Абдуллаев, доц. И.Пардаева ва доц. в.б. С.Нормаматовлар раҳбарлик қилган. Профессор-ўқитувчилар кафедранинг “Халқ тили ва адабий тил муносабатлари муаммолари” номли бош илмий мавзуси бўйича фаолият юритишмоқда.

“Ўзбек адабиёти” кафедраси 1967 йилда ташкил топиб, дастлаб уни филология фанлари номзоди Икром Суяров бошқарган. 1969 йилга келиб “Ўзбек адабиёти” кафедрасига филология фанлари номзоди Абубакр Ражабий мудир этиб тайинланган. 1973 йилда адабиётшунос олим Анқабой Қулжонов шу кафедра мудири лавозимига тайинланган ва у бу лавозимда 1985 йилга қадар ишлади.

1985 йилда профессор А.Каттабеков кафедрага мудир этиб тайинлангач, унинг раҳбарлиги ва иштирокида мактабларда ўзбек адабиётини ўқитиш масалалари бўйича дастлаб, концепция ишлаб чиқилди, дастурлар яратилди. Сўнгра шу концепция ва дастурлар асосида умумтаълим мактабларининг иккита (8-9) синфи учун “Адабиёт” дарслик-мажмуалари яратилди.

1990 йилдан эътиборан кафедрани доцент У.Ўлжабоев бошқара бошлади. У ўз фаолияти давомида кафедранинг олдинги анъаналарни сақлаган ҳолда илмий салоҳиятни янада кўтарилишига ўз ҳиссасини қўшди.

2010 йилнинг сентабр ойига келиб кафедра ихтиёрига қозоқ адабиётига доир фанларнинг ҳам ўтиши муносабати билан унинг номланиши ўзгартирилиб, “Адабиётшунослик” дея аталди.

2011 йилда кафедрага доцент Қ.Кўбаев мудир этиб тайинланди.

2016 ўқув йилига келиб “Ўзбек тилшунослиги” ва “Адабиётшунослик” кафедралари бирлаштирилиб, “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедрасига айлантирилди. Кафедрага дастлаб доц. Қ.Кўбаев, кейин доц. Ф.Шарипов мудир этиб тайинланди. 2018 йилнинг бошидан буён кафедрани доц. О.Файзуллаева бошқариб келмоқда.

 

“Ўзбек тили ва адабиёти” кафедрасининг ҳамкорлик алоқалари

Илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш мақсадида кафедра томонидан Республикамиздаги 10 дан ортиқ олий ўқув юртлари ва илмий марказлар (ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Самарқанд давлат университети, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Жиззах давлат педагогика институти билан ҳамкорлик алоқалари давом эттириб келинмоқда. Илмий-педагогик ҳамкорлик ҳорижий мамлакатларнинг олий ўқув юртлари (Тожикистон Республикаси Хўжанд давлат университети, Озарбайжон Республикаси Боку давлат университети) билан ҳам амалга оширилиб келинмоқда.

 

Кафедранинг илмий фаолияти

Кафедра профессор-ўқитувчилари “Ўзбек тили ва адабиёти фанининг долзарб муаммолари” бош илмий тадқиқот мавзусида илмий изланишлар олиб боришмоқда. 2011 йилнинг октябр ва декабр ойларида 2 та номзодлик диссертациясини ҳимоя қилинган.

Кафедра илмий ишларининг салмоғи ва даражаси диссертациялар билан белгиланади. 2018 йилда қуйидаги докторлик ва номзодлик диссертациялари мавзулари бўйича илмий ишлар давом эттирилмоқда:

1.            “Мустақиллик даври ўзбек адабиётида эпик жанрлар типологияси”

(ҳикоя, қисса ва эссе мисолида) – Қ.Кўбаев.

2.            “Қадимги туркий адабиёт поэтикаси” – М.Маматқулов.

3.            “Ўзбек адабиётида шеърий туркумлилик масаласи” (жанр тарихи, тенденциялари, эстетик табиати) – О.Файзуллаева.

4.            “Ўзбек насрида трилогия” – Г.Қўйлиева.

5.            “Бадиий ғоя, ижодий тасаввур ва эстетик талқин масалалари” (Асад Дилмурод ижоди мисолида) – Д.Тўраева.

6. Г.Қўйлиеванинг профессор Н.Раҳимжонов раҳбарлигида тайёрлаган “Ўзбек насрида трилогия” мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини 2019 йилда ҳимоя қилди.

7. Кафедра доктаранти Тўраева Дилнозанинг “Бадиий ғоя, ижодий тасаввур ва эстетик талқин масалалари” (Асад Дилмурод асарлари мисолида) мавзусида илмий тадқиқот иши якунланланмоқда.

Кафедра доктаранти Султонбек Нормаматов “Аср бошидаги ўзбек шеъриятининг тил хусусиятлари” мавзусидаги докторлик ва Тўраева Дилноза “Бадиий ғоя, ижодий тасаввур ва эстетик талқин масалалари” (Асад Дилмурод асарлари мисолида) мавзусида (PhD) илмий тадқиқот ишини ҳимоя қилиш арафасида.

Шунингдек, кафедрада илмий-амалий семинарлар фаолияти тўғри йўлга қўйилган. Ойда бир марта ўтказиладиган семинарда профессорлар Н.Раҳмонов ва Ё.Тожиев, Қ.Йўлдошев, доцентлар У.Ўлжабоев ва Ҳ.Мирҳайдаровлар илмий тадқиқотчиларнинг илмий мақолаларининг мазмуни ва савиясини таҳлил этиб тақризлар беришади.

Кафедранинг бош илмий мавзуси доирасида шу кунгача 700 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар, 20 та монография, 4 та дарслик, 20 дан ортиқ ўқув ва методик қўлланмалар нашр этилган,11 та номзодлик диссертацияси ёқланган.

Ўқув йили давомида республика миқёсидаги журналларда ва конференциялар тўпламларида илмий мақолалар нашр эттирилди. Улар асосан хориж мамлакатларидан Америка, Германия, Япония, Туркия, Озарбайжон, Россия мамлакатларининг нуфузли журнал ва тўпламларида, республика миқёсида ОАК томонидан эътироф этилган “Тил ва адабиёти таълими” журнали, “Шарқ Юлдузи” журнали, “Ўзбекистон матбуоти”, “Ўзбек тили ва адабиёти” журнали, “Илм сарчашмалари” каби журналлар ва турли тўпламларда ўз мақолаларини чоп эттириб келмоқдалар.

2005 йилда доцент Қ.Кўбеаевнинг “Тарихий қиссалар ҳақиқат излайди” номли монографияси “Адолат” нашриётида, 2012 йилда доцент Ҳ.Мирҳайдаровнинг “Тонгни оттирган юлдузлар” китоби “Тафаккур” нашриётида, 2013 йилда доцент У.Ўлжабоевнинг “Замон талаби ва ижодкор масъуллиги” номли китоби “Ўзбекистон” нашриётида, 2014 йилда М.Сарибоеванинг “Алишер Навоий эпик асарларини интерфаол усулларда ўрганиш” номли монографияси “Адиб” нашриётида, 2014 йилда О.Файзуллаеванинг “Ҳозирги ўзбек шеъриятида сонет” номли монографияси “Турон замин зиё” нашриётида, 2016 йилда доцент У.Ўлжабоевнинг “Хотирага кўчган умрлар” ва “Ҳикоячиликда давр нафаси” номли китоблари “Турон замин зиё” нашриётида, 2016 йилда Г.Қўйлиеванинг “Ўзбек насрида трилогия” номли монографияси “Тафаккур” нашриётида, 2017 йилда доцент У.Ўлжабоевнинг “Адабиёт – кўнгил кўзгуси” номли китоби “Турон замин зиё” нашриётида чоп этилди.

Кафедра професори Н.Раҳмонов ОТМларнинг Филология талим йўналиши талабалари учун «Ўзбек адабиёти тарихи» ўқув қўлланмаси 30 босма тобоқ ҳажмида 2017 йил нашр қилинди.

Кафедра професори Ё.Тожиев ва докторант С.Нормаматовларнинг «Аср бошидаги ўзбек шеъриятининг тил хусусиятлари” номли ўқув қўлланмаси 2017 йил нашр қилинди. Шунингдек, проф. Ё.Тожиевнинг «Нутқ маданияти» ўқув қўлланмаси ҳам 2017 йил нашр этилди.

Кафедра доценти О.Файзуллаева ва Х.Тожиевларнинг “Шекспир сонетлари таржимаси ва шарҳлари” номли ўқув қўлланмаси университет ИК тасдиқланиб, 2019 йил «Янги аср авлоди» нашриётида нашр этилди.

Кафедра доценти М.Сарибоеванинг «Туркий халқлар адабиёти» ўқув қўлланмаси (10 б.т.) нашр қилиниш арафасида.

2014 йил йўналиш талабаси Бобобекова Гулнозанинг «Лирик кечинма табиати» монографияси чоп этилиши ҳам ютуқлардан бири бўлди.

Шунингдек, талабалардан Шарофат Абдураҳмонованинг (4-босқич) “Эркин Воҳидовнинг “Руҳлар исёни” достони таҳлили”, Раҳматжон То`рақуловнинг (2-босқич) “Бадиий адабиётда пайғамбаримиз сиймоси”, Гулдона Меҳмонованинг (4-босқич) “Назар Эшонқулнинг “Маймун етаклаган одам” ҳикоясида бадиий тасвир маҳорати”, Дилноза Маманованинг (2-босқич) “Узоқдаги Дилнура” ҳикоясида руҳият тасвири масаласи”, Рашид Хўжамовнинг “Хатларда акс эттирилган тақдирлар” мавзусидаги мақолалари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган иқтидорли талабалар мақолалари тўпламида чоп этилди (2018 йил, феврал).

Ёш ижодкор талабалардан 10 нафарининг ижод намуналари республика миқёсида нашр этиладиган “Зангор фасл” тўпламида, 33-17 гуруҳ талабаси Рашид Хўжамовнинг “Ардоғимдаги туйғулар” шеърий тўплами нашр этилиш арафасида.

5167 | 2017-12-29 12:52

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->