Ходимлар бўлими

Бўлим бошлиғи: Алимов Шухрат Ашрабович

Маълумоти: Олий 

Хорижий тил: Рус тиллари

Телефон: (0-367-2) 25-05-56

Факс: (0-367)225-40-42

E-mail: guldu_xodim@edu.uz

Қабул кунлари: сешанба, чоршанба, пайшанба, жума, шанба

Ходимлар бўлимининг фаолияти ва вазифалари

Ходимлар бўлими университетнинг таркибий бўлими ҳисобланади. ХБ университет Уставига, мазкур Низом асосида иш юритади, ўз амалий фаолиятида Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруқлари, университет буйруқ ва кўрсатмаларини дастурда амал қилади. Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини, Президент Фармойишларни, Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва ёш авлодни тарбиялаш, билим бериш хақидаги қарорларни амалда қўлланган ҳолда университет раҳбарияти билан биргаликда керакли мутахассисликка ва малакага эга бўлган, иш савияси, услуби талабга жавоб бера оладиган профессор-ўқитувчилар ва ходимлар билан таъминлашни ташкил этади.

Ходимлар бўлими таркибида иш турлари бўйича қуйидаги гуруҳлар белгиланади:

  • Профессор-ўқитувчилар, ўқув-ёрдамчи, маъмурий ва хизмат кўрсатувчилар таркиби билан ишлаш;
  • Талабалар ва ёш мутахассислар билан ишлаш;

Ходимлар бўлимининг вазифалари:

  • Профессор-ўқитувчи ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, лавозимини ўзгартириш, конкурсдан, аттестациядан ўтиш муддатларини аниқлаб, белгилашни назорат этиш;
  • Профессор-ўқитувчи ходимлар ва талабаларнинг иш, ўқиш интизомини университет ички тартиб қоидалари ва Ўзбекистон Республикаси қонунларини бузмасликларини назорат қилиш, шу жумладан, уларни рағбатлантириш, моддий ёрдам кўрсатиш, интизомий жазо қўллаш тўғрисида таклиф киритиш;
  • Университет штат жадвалини молия-режа бўлими билан биргаликда мувофиқлаштириш;
  • Кадрлар масаласи бўйича бошқа юқори ташкилотлар билан алоқа қилиш;
  • Бакалавриатура, магистратура ва аспирантура битирувчиларини университетда ишлашга жалб этиш мақсадида мулоқотда бўлиш;
  • Профессор-ўқитувчи, ишчи-ходимлар, талабалар шахсий иш жилдини, Т-2 карточкаларини белгиланган тартибда олиб боришни назорат этиш;
  • Профессор-ўқитувчи, ишчи-ходимларга шахсий гувоҳномалар, маълумотномалар бериш, ўз вақтида гувоҳнома муддатини узайтирилишини назоратга олиш;
  • Битирувчи талабаларга диплом бланкаларни ва иловаларни ўз вақтида тўғри тўлдирилишини назорат этиш;
  • Меҳнат дафтарчаси юритиш ва уларни ҳисобини тўғри олиб бориш;
  • Харбий хизматга мажбур бўлганлар, чақирув ёшдаги ўсмирларнинг ҳисобини олиб бориш;
  • Нафақа ёшига етган профессор-ўқитувчи ва ходимларнинг тақдмнома ва хужжатларини тўғри тайёрлаш ва турар жойлари бўйича пенсия тайёрлаш ижтимоий-таъминот бўлимларига топширилишини назорат қилиш;
  • Университетдаги барча тоифали ўқитувчи ва ходимларнинг белгиланган шаклда статистик ҳисобини олиб бориш;
  • Ҳар ойда туман аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоялаш бўлимига квотали жойлар хақида ва ишчилар таркиби хақида маълумот бериш;
  • Меҳнат шартномасини ёзма равишда икки нусхада тузишни назорат қилиш;
  • Хорижга сафарбарлик ва меҳнат таътили бериш бўйича буйруқларни ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш.

xodimlar.jpg

2254 | 2017-12-26 16:07
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish