Университетнинг инновацион-интеграцион фаолияти ҳақида маълумот

Университетнинг инновацион-интеграцион фаолияти ҳақида маълумот.

Университетда фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграциясини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида 18 та инновацион гуруҳлар ташкил этилиб, республикмизнинг 52 та ташкилот, корхона ва муассасалари билан ҳамкорлик шартномалари имзоланган.

Шартномада белгиланган мажбуриятларни ўз вақтида бажариш ва университетда 2017 йилда инновацион ҳамкорликни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Мазкур режага асосан, университетида инновацион гуруҳларнинг фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида унинг чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда тегишли вазирлик ва олий таълим  ҳамда илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда университет кафедраларида инновацион гуруҳларни ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси таркибидаги илмий тадқиқот институтлари билан интеграцияни кенгайтириш, юқори малакали мутахассислар тайёрлашда академик илмий ходимлар салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, уларнинг ўқув жараёнидаги иштирокини таъминлаш, иқтидорли ёшларни илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятга кенг жалб қилиш, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги тармоқ илмий-тадқиқот институти олимлари, ташкилот ва корхона мутахассислари билан ҳамкорликда докторантлар, магистр ва иқтидорли бакалавр талабаларни кенг жалб етган ҳолда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси ФА ИТИ олимлари билан ҳамкорликда халқ хўжалигининг долзарб масалаларини ҳал этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, ушбу йўналишлар бўйича фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар билан қатнашиш, ҳамкорликда ўқув дастурлари ва адабиётларини яратиш, уларни такомиллаштириш ва талабаларнинг БМИ ларига раҳбарлик қилиш, турли видеоконференциялар ва анжуманлар ташкил этиш ва иштирок этиш каби тадбирлар ўрин олган.

Режага мувофиқ, кафедралар қошида ташкил етилган инновацион гуруҳлар таркибига кирган профессор-ўқитувчилар, докторантлар, магистр ва талабаларнинг ҳамкор корхоналар билан тажриба алмашишларини, ўқув ва илмий-педагогик амалиётларини ўташ ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида борасида тегишли чора-тадбирлар  амалга оширилди. Жумладан, “Тупроқшунослик” кафедраси қошидаги инновацион гуруҳ аъзолари бошчилигида Сирдарё вилояти Боёвут ва Гулистон тумани фермер хўжаликларида ерларни баҳорги екиш ишларига тайёрлаш, шўр ювишни ташкил этиш мақсадида вилоят ҳокимлигининг қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси мутахассислари билан биргаликда, фермерларга ўзларининг фикр-мулоҳазаларини, тавсияларини беришди. Ушбу инновацион гуруҳ томонидан шўр ювиш ва ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасидаги қўлланмалари чоп этилди.

“Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш” кафедрасининг доценти О. Рахматовнинг инновацион гуруҳ аъзолари билан ҳамкорликдаги “Қуритилган узумга ишлов бериш ускунаси” лойиҳаси тайёрланиб, бугунги кунда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, вилоят фермерлар уюшмаси билан биргаликда, ушбу линияни йўлга қўйиш чоралари кўрилмоқда.

“Екология ва география” кафедраси қошидаги инновацион гуруҳ аъзолари  Сирдарё вилоят ва Гулистон шаҳар давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан биргаликда тузилган хўжалик шартномасига асосан “Сирдарё вилояти ўсимликлар кадастрини ишлаб чиқиш” бўйича келишув имзоланиб, 15 млн сўмлик ишлар бажарилган ва лойиҳа ниҳоясига етган.

“Рус тили ва адабиёти”, “Ўзбек тили ва адабиёти”, “Педагогика ва психология”, “Тарих”, “Иқтисодиёт” каби кафедраларининг инновацион гуруҳ аъзолари Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси, Сирдарё вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси билан ҳамкорликда таълим ва тарбия ишларни такомиллаштириш, янги-замонавий шакл ва тамойилларини жорий этиш борасида илмий-услубий ишлар амалга оширилди. Инновацион гуруҳ аъзолари вилоятнинг умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларнинг турдош кафедралари ўқитувчиларига фанлардан ўқув-услубий мажмуалар, услубий қўлланма ва кўрсатмаларни тайёрлашда, ушбу таълим муассасаларида магистр, бакалаврларнинг битирув олди амалиётини ўташ, биргаликда тезис ва мақолалар чоп этиш, ўзаро келишув асосида маъруза ўқиш ва бошқа тадбирлар ўтказишда ҳамкорликни йўлга қўйишган.

“Математика”, “Ахборот технологиялари” кафдралари қошида ташкил етилган инновацион гуруҳ аъзолари Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси, Сирдарё вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси билан ҳамкорликда ёшларни компютер саводхонлиги курсларида ўқишларига шароитлар яратган ҳолда уларнинг 3 ойлик ўқишларини ташкил қилишган. Бу ерда вилоят ёшлари ахборот технологияларидан сабоқ олишиб, билимларини мустаҳкамлашга ва сертификат олишлари йўлга қўйилган. Бундан ташқари инновацион гуруҳнинг 10 нафар магистрлари (таълимда ахборот технологиялари мутахассислиги) ушбу таълим муассасаларида магистрлик диссертацияларини ёзиш, битирув олди амалиётларини ўташлари йўлга қўйилди. Шунингдек, инновацион гуруҳ аъзолари томонидан шартнома асосида ўрта махсус таълим муассасаларига дастурий ахборотлар тайёрлаш, фанлардан ўқув, таълим-тарбиявий аҳамиятга молик адабиётлар яратиш ишлари бажариб келинмоқда.

Табиий фанлар факултети “Биология”, “Кимё”, “Тупроқшунослик”, “Экология ва география” кафедраларидаги инновацион гуруҳ аъзоларидан 3 нафар докторантлар, 4 нафар мустақил изланувчилар докторлик диссертацияси устида, 12 нафар магистрлар, 20 нафардан ортиқ иқтидорли талабалар “Таълим, фан ва ишлаб чиқариш инновацион ҳамкорлик” тадқиқот маркази лабораторияларида вилоят фауна ва флораси, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муаммолар устида илмий -тадқиқот ишларини олиб боришмоқда. Бу инновацион гуруҳлар фаолиятида Республика илмий тадқиқот институтлари ва марказлари, етакчи ОТМлари фан докторлари, профессорлари ҳамкорликда фаолият кўрсатишмоқда.

Сирдарё вилоятида, шунингдек Республикамизда фаолият олиб бораётган иқтисодиёт тармоқлари корхоналарининг илмий тадқиқот натижалари ва инновацион ишланмаларга бўлган еҳтиёжидан келиб чиқиб университет кафедраларида тайёрланган ишланмалар ҳақидаги маълумотлар, таклиф етилаётган маҳсулотларнинг макетлари, тайёр маҳсулот намуналари ва баннерлари тайёрланиб, 2017 йилда ўтказилган “Ташаббус” кўрик-танловига, саноат ярмаркаси ва кооперацион биржа савдоси, илмий-амалий анжуманлар ва Х Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ва республика ярмаркасида фаол иштирок этишди ҳамда қимматбаҳо совғалар, фахрий ёрлиқлар ва дипломлар билан тақдирланишди.

Фан-техниканинг ривожланиб бориши, бугунги узлуксиз таълим тизимида, компютер технологияларига асосланган ахборот ва телекоммуникацион тизимни юқори даражада шакллантиришни тақозо етмоқда. Чунки таълим технологиялари билан боғлиқ ҳолда яратилаётган дарслик, ўқув қўлланмалари, кўргазмали воситалар ва дарс ўтиш технологиялари доимий равишда янгиланиб турилиши лозим. Акс ҳолда, Миллий дастур талабларидан келиб чиққан ҳолда, рақобатбардош кадрлар тайёрлашда моддий маблағ ва вақт билан боғлиқ бўлган ўзига хос муаммоларни келтириб чиқаради. Компютер технологияларига асосланган тизимининг ташкил етилиши билан еса, нисбатан қисқа вақт ичида, ижобий натижаларга еришиш мумкин.

Бу борада компютер технологияларига асосланган корпоратив тармоқни ташкил этиш муҳим аҳамиятга ега еканлиги кузатилмоқда.

Узлуксиз таълим тизими талаблари ва мавжуд минтақавий муаммолардан келиб чиққан ҳолда мактаб, академик лицей, коллеж, олий таълим муассасаларининг ягона коорпоратив тармоғини ташкил этиш бўйича университет олимлари томонидан  яратилган ишланма, таълим сифатини ошириш билан бирга, вилоятда йилига юз миллионлаб пул маблағининг ортиқча сарфланишининг олдини олади. Шунга асосан олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида ҳамкор олий ўқув юрти таълим муассасаларини ягона коорпоратив тармоққа бирлаштириш бўйича бошқарув ва ахборот ресурсларидан фойдаланишни такомиллаштириш ҳамда ундан самарали фойдаланиш ишланмаси яратилди.

Яратилган ишланма асосида умумтаълим мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ахборотга бўлган талаб-еҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш учун Интернет тармоғининг миллий  сегментида таълим ва билим берадиган ахборот ресурсларини ривожлантиришга ҳамда вилоят аҳолиси ва талаба-ёшларига таълим муассаларида мавжуд ахборот-таълим ресурсларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, таълим муассасаларида масофавий малака ошириш курсларини  ташкил этиш, таълим муассасалари ўртасида фанларга оид масофавий таълимни ташкил этиш ва видеоконференциялар ўтказишни амалга ошириш, вилоят “Ёшлар иттифоқи” ташкилоти томонидан олиб борилаётган ишларни вилоят таълим муассасалари ёшларига кенг тарғиб этиш, вилоят ёшларини миллий ғоя руҳида тарбиялаш ишларини амалга ошириш каби чора-тадбирларни сифатли бажариш имконияти яратилади. Шу мақсадда университетда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш чоралари кўрилмоқда:

  • университет базасида вилоят аҳамиятига ега бўлган ягона ахборот ресурслар марказини ташкил этиш;
  • университет, академик лицей, коллеж, умумтаълим мактаблари ўртасида коорпоратив тармоқни ташкил этиш;
  • тармоқлараро ахборот алмашинуви ҳаракатини белгилаш;
  • коорпоратив тармоқ ва ахборот ресурсларидан бошқарув бўғинлари ходимлари малакасини ошириш;
  • яратилган коорпоратив тармоқ асосида бошқарув ва ахборот алмашинувининг тизимини ишга тушириш;
  • яратилган ахборот ресурс марказидан еркин фойдаланишни йўлга қўйиш;

Яратилган ягона коорпоратив тармоқдан минтақа таълим муассасаларида фойдаланиш натижасида:

  • аҳоли ва талаба-ёшларнинг бўш вақтларида керакли ахборот манбалари билан танишишларига имконият яратилади;
  • талаба-ёшлар ўзига тегишли манбаларни ахборот таълим ресурсидан фойдаланган ҳолда тез топишга ва ундан фойдаланишга еришади;
  • аҳоли ва талаба-ёшларнинг маънавий етуклик даражаси янада ортади;
  • республика, жаҳон миқёсидаги ахборот ресурсларидан фойдаланиш имконияти яратилади;

Тармоқ орқали тўғридан-тўғри Интернетга чиқиш ва бир қатор олий таълим муассасалари билан амалга оширилаётган масофавий алоқалар таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Шунингдек, яратилаётган ахборот-ресурс марказини такомиллаштириш асосида аҳолига маданий-маиший хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтириш билан бирга минтақавий муаммоларни ўрганиш ва унинг ечимини топишга йўналтирилган тадқиқотлар олиб боришга еришилади.

Кейинги йилларда вилоятда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашуви, асосий екин турлари бўйича ҳосилдорликнинг пасайиб бориши каби бир қатор муаммолар вужудга келмоқда, уларни ҳал этиш чуқур илмий изланишларни талаб етади. Шуларни еътиборга олган ҳолда ҳисобот йилида қишлоқ хўжалиги йўналишида олиб борилган тадқиқотлар асосида яратилган ишланмаларни амалиётга жорий этиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 февралдаги “2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича Давлат дастурининг сўзсиз бажарилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 39-сонли Қарори асосида Гулистон давлат университети  қошида “2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича Давлат дастурини амалга оширилишини мақсадли ўрганиш ҳамда ирригация-мелиорация тадбирларининг самарадорлигини оширишда, сув ресурслари ва сув  хўжалиги объектлари бўйлаб ер участкаларидан оқилона фойдаланишда методик ёрдам кўрсатиш бўйича  Илмий-амалий Кенгаш ўз ишини давом еттирди. Мазкур Илмий-амалий Кенгашнинг 23 нафар олимлар ва мутахассислардан иборат аъзолари вилоятда зовур, коллектор, дренажларни бунёд этиш, уларни жорий таъмирдан чиқариш ишларининг  боришини назоратга олиш, шўрланган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича фермер хўжаликларига илмий ва амалий маслаҳатлар берди ва методик ёрдам кўрсатди. Шунингдек, Кенгаш аъзолари ва мутахассис олимлар  Сирдарё вилоятининг ҳар бир объектига мақсадли бириктирилиб, уларнинг зиммасига сувни тежайдиган замонавий суғориш технологияларини фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан тўғри танлашда ва жорий қилинган суғориш технологияларидан самарали фойдаланишда,  сув истеъмолчилари уюшмаларининг фаолиятини ташкил қилишда амалий семинарлар ўтказиш, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари бўйидаги ерлардан мақсадли фойдаланиш, улар атрофига дарахтлар ҳамда қишлоқ хўжалик екинларини екиш, бу ҳудудларни ободонлаштириш бўйича услубий ёрдам кўрсатиш вазифалари юклатилди.

Фаннинг таълим ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси академик лицей ва касб -ҳунар коллежларида амалга оширилган ишларда ҳам ўз ифодасини топди. Айниқса, университетда АЛ ва КҲК ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш факултети ташкил етилиши, таълим тизимидаги сифат босқичларидан бири бўлди.  Унда замонавий педагогик технологиялар бўйича яратилган ишланмалардан узлуксиз таълим тизимида фойдаланиш асосида ўтказилган семинарлар, педагогик ходимларни ўқитиш, университет профессор‑ўқитувчилари ва талабалари билан биргаликда мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари педагоглари билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар ўз натижаларини бермоқда.  Бу, бир томондан, яратилган ишланмаларнинг ишлаб чиқаришга жорий етилиши бўлса, иккинчи  томондан, ҳамкорликдаги ишлар ўша муассасадаги муаммоларни ҳал этишда алоҳида аҳамиятга егадир

Университетда олиб борилаётган илмий изланишлар, тадқиқотлар натижалари таълим, қишлоқ ва халқ хўжалигининг турли соҳаларида самарали татбиқ етилмоқда.

Експериментал биология лабораториясида “Батат, картошка ва топинамбурнинг абиотик омилларга чидамлилик хусусиятларини таҳлили ва шўрга чидамли линияларини ин витро усули ёрдамида яратиш” мавзуси бўйича олиб борилаётган амалий тадқиқотлар натижасида ҳар хил даражада шўрланган озиқали муҳитда батат, картошка ва топинамбурнинг олинган чидамли формалари асосида картошканинг 5 та, бататнинг 4 та ва топинамбурнинг 2 та линияси яратилди. Ин витро  шароитда яратилган линиялар асосида картошканинг 2 та (Сайхун, Мирзачўл) навлари ҳамда бататнинг 3 та (Сирдарё, Гулистон, ГулДУ) навлари қишлоқ хўжалик ўсимликларининг нав синаш давлат комиссиясига синовдан ўтказиш учун топширилди.

Картошканинг Ин витро  шароитда яратилган Сайхун, Мирзачўл ва бататнинг Сирдарё, Гулистон, ГулДУ навларини шўрланган тупроқ шароитда екиб, маҳсулот олиш учун ишлаб чиқаришга жорий етилмоқда. Тадқиқотлар университет базасида ўтказилганлиги боис натижалардан биотехнология фанидан ўтказиладиган лаборатория ва амалий машғулотларда фойдаланилмоқда ҳамда битирвчи талабаларнинг битирув малакавий ишлари бевосита ушбу лойиҳа режаси билан боғлиқ ҳолда бажарилмоқда.

“Екология ва география” кафедрасида “Ўзбекистоннинг қурғоқчил минтақаларида Астрагалус Л. туркуми вакилларининг ҳаётий стратегиялари ва стресс омилларга мослашиши” мавзусида бажарилган фундаментал тадқиқотлари натижасида Жиззах вилояти Зомин тумани адир минтақасида астрагалларнинг  коллекцион участкаси ташкил этилди.  Ўрмончилик ходимлари ва фермерлар учун доривор астрагалларни ўстириш юзасидан  махсус қўлланма тайёрланди. Астрагалус туркуми вакилларининг интродукцион турлари баҳоланди ва  фитомелиорантлар сифатида фойдаланишга  тавсиялар ишлаб чиқилди. Астрагал турларининг  “генбанки” яратилди.

“Иқтисодиёт” кафедрасида “Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида қишлоқ ишлаб чиқариш инфратузилмасини инновацион ривожлантириш” мавзусида бажарилган фундаментал тадқиқот натижалари асосида қишлоқ ишлаб чиқариш инфратузилма корхоналарини инновацион ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Сирдарё вилояти фермер хўжаликларида жорий этилди.

“Тупроқ ва ўсимликлар кимёси” лабораториясида “Шўрга чидамли ўсимликларни танлаш ва яратиш” мавзусидаги тадқиқотлар давомида шўрланган тупроқлар унумдорлигини қайта тиклаш бўйича ўтказилган дала тажрибалари ёрдамида биологик усулларнинг самарадорлик кўрсаткичлари аниқланди.

Олинган натижалар асосида:

1) Сирдарё ҳавзасининг ўрта оқимида ёз фаслида сув билан таъминланганлик даражасининг камайиши шароитида Мирзачўлда суғориладиган ерлар ҳосилдорлигининг пасайиши ва тупроқ-мелиоратив жараёнларининг ўзига хослиги аниқланди;

2) Аерация зонасида сув-туз жараёнлари ҳақидаги маълумотларни миқдорий баҳолаш ва уларни мақбуллаштириш усуллари ишлаб чиқилди;

3) Тупроқ шўрланиши ва сув-физик хоссаларини биологик усуллар билан тартибга солишнинг илмий асослари яратилди.

“Ўзбекистон табиий ландшафтларида ҳайвонлар биохилма-хиллигини ўрганиш” мавзусидаги тадқиқотларда Ўзбекистон фаунасининг жуда хилма-хил ва ҳали ўрганилмаган қирраларидан бири - моллюскалар тўғрисидаги маълумотлар ўрганилди. Моллюскаларни ўрганиш халқ хўжалигининг турли соҳаларида, жумладан, қишлоқ хўжалигида (деҳқончилик ва чорвачиликда) ва тиббиётда одам, ҳайвон ва ўсимликларда келтириб чиқарадиган турли хил паразит касалликларининг олдини олиш, екологик мувозанатни сақлаш ва атроф-муҳит тозалигини назорат қилиб бориш бўйича олиб бориладиган фундаментал ва амалий тадқиқотлар учун муҳим ўрин егаллайди.

Ушбу бош мавзу асосида 2015-2017 йилларга мўлжалланган амалий лойиҳа бажарилиб, унда Ўзбекистон ва унга туташ ҳудудларда тарқалган қуруқлик моллюскалардаги ўзгарувчанлик қонуниятлари, тур ҳосил бўлиш жараёни ва чорва молларида гелминт касалликларини тарқатишда қуруқлик моллюскаларининг хўжалик аҳамияти очиб берилди. Лойиҳа асосида таянч докторантура орқали 1 та докторлик диссертацияси тайёрланиб, ҳимоя қилиш учун ихтисослик Кенгашига тақдим этилди.

Фаннинг таълим  ва ишлаб чиқариш билан интеграциясини таъминлаш, тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш, фан, таълим ва ишлаб чиқаришдаги мавжуд муаммолардан келиб чиққан ҳолда, янги илмий изланишлар йўналишини белгилаш каби бир қатор мақсадларни еътиборга олиб, 2017 йилда Республика миқёсида 1 та илмий-амалий анжуман 5 та илмий семинарлар, 4 та илмий-инновацион ишлар танловлари ва ярмаркалари ўтказилди. Уларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар вазирликка ва тегишли ташкилотларга тақдим этилди.

4099 | 2018-01-09 13:45
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish