Факултетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси

kafedralar/fjm.jpg

Факультетда фаолият олиб бораётган кафедралар:

Факультетлараро жисмоний маданият:Кенжаев Жамолиддин

Қабул вақти: Душанба, чоршанба кунлари соат 14.00 дан-16.00гача

Телефон: (+998972774090)

Е-mail:  

 

Кафедра тарихи

“Жисмоний тарбия” кафедраси 1966-йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда.

Дастлаб кафедрани Г.П.Инчик (1966-1975 йиллар) бошқарган. Сўнгра 1975-1981-йиллар мобайнида А.Агзамов, 1982-1986-йиллар мобайнида В.Колтунов, 1986-йилдан Т.С.Галимовалар кафедра мудири лавозимида фаолият кўрсатишган. 1986-йилда кафедра факултетлараро “Жисмоний тарбия” ҳамда “Спорт фанларини ўқитиш методикаси” кафедраларига ажратилди.

“Спорт фанларини ўқитиш методикаси” кафедрасини В.В.Коробков, факултетлараро “Жисмоний тарбия” кафедрасини еса А.Очилова бошқарди.

1992-йилда “Жисмоний маданият” факултети ташкил топиб, биология фанлари номзоди, доцент Холбўта Маматқулович Маматқулов декан етиб тайинланди.

Факултетлараро “Жисмоний тарбия” кафедрасини 1992–2000-йиллар мобайнида М.Баирбеков, Ш.Сарибоев, А.Чўлиевлар бошқардилар.

2002-йилга қадар “Спорт фанларини ўқитиш методикаси” кафедрасини А.Анарбаев бошқарди.

2002-2011 йилда кафедра мудири етиб педагогика фанлари номзоди Ж.Комилов бошқариб келди. Бу вақтга келиб ҳар иккала кафедра бирлаштирилиб, “Жисмоний тарбия” кафедраси деб атала бошланди.

2011-2015 йиллар мобайнида кафедра “Жисмоний тарбия ва спорт” деб номланиб, унга п.ф.н. Ш.Сарибоев, катта ўқитувчи А.Танибердиев,доцент М.Байирбековлар  раҳбарлик қилдилар.

1966-1990 йиллар мобайнида кафедрада Г.П.Инчик, Т.С.Галимова, О.Дониёров, В.Вершилкин, Б.Таймуродов, Д.Худойбердиева, Е.Саъдиев, В.Коробков, Н.Бариева, С.Казадаев, А.Анарбаев, О.Стариковалар фаолият кўрсатишган.

2015 йил сентябр ойидан бошлаб Гулистон давлат университетида яна битта факултет “Жисмоний маданият “факултети ташкил етилди. Бу факултет қошида еса иккита кафедра яъни “Жисмоний маданият назарияси ва методикси” ҳамда “Факултетлараро жисмоний маданият ва спорт” кафедраси ташкил топди.

Бугунги кунда “Факултетлараро жисмоний маданият ва спорт”  кафедрасида А.Чўлиев, Ш.Сарибоев, С.Кубаев, А.Бурхонов, каби тажрибали мутахассислар билан бир қаторда И.Искандаров, А.Бекмуродов, Ш.Жонибеков, Ў.Ешонқулов, Б.Омонбоев каби иқтидорли ёшлар ҳам фаолият кўрсатишмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари “Жисмоний маданият ва спорт” фани бўйича замонавий педагогик ва ахборот технологиялари асосида билим, кўникма ва малака бермоқдалар. Кафедранинг бош илмий тадқиқот мавзуси “ Жисмоний маданият ва спорт машғулотларини замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиб ташкил етиш орқали талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш” деб номланади.

Кафедра аъзолари илмий изланишлари натижаларини мунтазам равишда Халқаро ва Республика миқёсида ўтказилаётган илмий –амалий анжуманларда чоп еттиришмоқда. Жумладан, 2010-2017 йиллар мобайнида кафедра аъзолари томонидан Чет ел журналларида 2 та, ОАК томонидан тан олинган илмий журналларда 4 та, Халқаро миқёсдаги илмий анжуманларда 10 та, Республика илмий анжуманларида 30 дан ортиқ ва ОТМ миқёсидаги илмий анжуманларда 60 дан ортиқ илмий мақолалар ва тезислар еълон қилинган.

Кафедра тадқиқотчилари томонидан олиб борилаётган илмий изланишларга Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институти профессорлари Р.С.Саломов, Р.Д.Холмухаммедов ҳамда доцентлар Ш.Т.Исеев., илмий маслаҳатчилик қилиб келмоқдалар.

Талабалар ўқув режасида белгиланган фанларни чуқур ўзлаштириш билан бир қаторда Республика, Жаҳон ва Осиё миқёсидаги нуфузли мусобақаларда ҳам муваффақиятли иштирок етишмоқда. Мамлакатимиз Биринчи Президентимиз И.Каримов ташаббуси билан ташкил етилган 3 босқичли ўқувчи ва талаба ёшлар спорт мусобақаларининг охирги бўғини ҳисобланмиш “Универсиада-2016” мусобақаларида йўналиш талабалари 18 та олтин, 7 та кумуш ва 15 та бронза медалларини қўлга киритишган.

Кафедра жамоаси вилоят, шаҳар таълим муассасалари билан узвий алоқа боғлаган ҳолда уларга амалий кўмак ҳам беради. Вилоят Халқ таълими бошқармаси ва кафедра ўртасида педагогик амалиёт ҳамда илмий тадқиқот ишлари юзасидан профессор-ўқитувчиларнинг синов-тажриба ишларини ўтказиш бўйича имзоланган ҳамкорлик шартномалари мавжуд.

Кафедра ва Вилоят ўрта махсус касб-ҳунар бошқармаси тасарруфидаги таълим мауссасалари билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган. 1- ва 2-Гулистон Педагогика коллежлари, Янгиер ва Сирдарё Педагогика коллежларида кафедра филиаллари фаолият кўрсатмоқда. Кафедра ўқитувчилари ушбу таълим муассасаларидаги ўқитувчиларга “Устоз-шогирд” тизими бўйича услубий ёрдам кўрсатмоқдалар.

Кафедра аъзолари талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил етиш борасида ҳам самарали фаолият кўрсатишмоқда. Университетда спортнинг 8 та тури бўйича тўгарак машғулотлари фаолият кўрсатади.

СПОРТ - ДИАГНОСТИК МАРКАЗ

(Жисмоний ҳолатни яхшилашга қаратилган илмий лобаратория)

Ташкил етилаётган лобараторияда кишилар      жисмоний ҳолатини, жисмоний ривожланганлик даражасини антропометрик кўрсатмаларини аниқлаб, умумий хулосалар тайёрлаш кўзда тутилган. Ушбу илмий тахлиллар билан кишиларнинг йиллар давомидаги жисмоний ҳолатига, антропометрик кўрсатмаларнинг ўзгаришига қараб турмуш тарзига баҳо бериш мумкин. Бу орқали шахсни соғлом турмуш тарзига йўналтириш, фаол хаёт кечириш самарасини исботлаб, турли салбий иллатлардан қайтариш, турли зарарли оқибатларга кўмилиб кетишидан сақлаш, баркамол авлод бўлиб шаклланишида ижобий таъсир кўрсатиш мумкин.

Самарадорлиги: Ушбу илмий текшириш натижалари жамиятда кадрларнинг умумий соғлиғини ўзлари назорат қилишларига хизмат қилади. Бу билан хаётга нисбатан қизиқиш ошади, ҳар бир ўзгариш, янгилик фақат соғлом киши учун завқли еканини исбот қилишади. Муассасаларда соғлом рақобат муҳити яратилади.

Ишнинг ташкил этилиши: Лобараторияда мавжуд махсус

асбоблар орқали умумий жисмоний ҳолатни белгиловчи кўрсаткичлар аниқланади. (Тана узунлиги, оғирлиги, ЎТ сиғими, юрак уриши, қон босими). Умумий талаб қоидалари асосида ўрганилаётган шахсга умумий баҳо кўрсатилган. Унинг кўрсаткичлари асосида турмуш тарзини қандай олиб бориш учун тавсиялар берилади.

Олинадиган муҳим натижалар:Университет ходимлари ва 1-2 босқич талабаларининг умумий жисмоний ҳолатига баҳо бериш, уни яхшилаш борасида тадбирлар, тавсиялар ишлаб чиқиш. Натижалардан илмий тадқиқотларда фойдаланиш, олинган натижалардан илмий журналларда мақолалар кўринишида еълон қилиш.

Кафедра профессор ўқитувчилар таркиби

Т/р

Профессор-Ўқитувчилар ФИШ

Лавозими

1

Сарибоев Шухрат Турдибекович

доцент

2

Бурхонов Абдували

 ўқитувчи

3

Чўлиев Абдураззоқ

 ўқитувчи

4

Бекмуродов Алишер

ўқитувчи

5

Кубаев Саидқул

катта ўқитувчи

6

Искандаров Ислом

ўқитувчи

7

Эшонқулов Ўктам

ўқитувчи

8

Жонибеков Шухрат

ўқитувчи

9

Омонбоев Бердиёр

ўқитувчи 

2323 | 2017-12-29 12:48
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish