РУС ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ КАФЕДРАСИ

kafedralar/rustili.jpgКафедра мудири: филология фанлари номзоди, доцент Нурмухамедова Дилбар Фаруховна

Қабул вақти: Хар куни соат 8-00 дан 17-00 гача

Телефон: +99 (897) 277-44-02

Е-маил: dilbarnurmuxammedova@umail.uz

 

КАФЕДРА ТАРИХИ

Рус тили ва адабиёти кафедраси 1997 йилда “Умумий рус тилшунослиги”, “Рус тили ва адабиётини ўқитиш методикаси”, “Жаҳон адабиёти” кафедралари билан биргаликда ташкил топган. Кафедрада  7 та фан номзоди, 2 та катта ўқитувчи ва 12 та ўқитувчи фаолият кўрсатади.

Кафедра қуйидаги мутахаcсислик тайёрлайди: 5111300 – Рус тили ва адабиёти (Она тили ва адабиёти) ўзга тилли гуруҳларда.

КАФЕДРА ФАНЛАРИ:

Современный литературный язык, История русской литературы, История современной   литературы, Обшее языкознание, Практикум по русской литературе и выразительному чтению, Введение в литературоведение,  Сопоставительная  типология  русского и узбекского языков, Теория и методика преподавания языка и литературы, Страноведение, Фольклористика, Теория и практика перевода, История зарубежной  литературы.

АМАЛГА ОШИРИЛГАН ЎҚУВ, ЎҚУВ-МЕТОДИК ИШЛАР:

- Кафедрада  фанлардан  маъруза, амалий, семинар ва ТМИ (мустақил таълим) машғулотлари олиб борилади. Барча фанлардан дарслик, ўқув қўлланма, ўқув-услубий мажмуа ва маъруза матнлари, тақдимотлар  (слайдлар) тайёрлаш якунланди, унда мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш усул ва воситаларини яратишга асосий эътибор қаратилди.

- ҳар бир фандан тўлиқ дарслик, ўқув қўлланма, ўқув-услубий мажмуа, қўшимча ўқув адабиётлари ва ТМИ тўпламлари тайёрланган ва талабаларга китоб ҳолатида, электрон кўринишларда тарқатилган.

- Кафедрага тегишли компьютер хонаси, видеопроектор, электрон адабиётлар, ТМИ слайдларидан талабалар унумли фойдаланишмоқда.

- кафедрада 21 та фандан электрон ўқув адабиёти тайёрланган ва талабалар ундан унумли фойдаланишмоқда.

КАФЕДРАНИНГ ЎҚУВ-УСЛУБИЙ ИШЛАРИ:

Кафедрада Тили тарихи, Ҳозирги адабий тил, Тилшунослик, Рус ва узбек тилларнинг қиёсий грамматикаси каби фанлар асосий фан сифатида ўқитилади. Кафедрада профессор-ўқитувчиларнинг 48 та ўқув-услубий мажмуаси яратилган бўлиб, булардан 4 таси Республика мувофиқлаштирувчи Кенгаш тавсияси билан яратилган. Ушбу ўқув йилида 11 та ўқув услубий мажмуа тайёрлаш режалаштирилган.

КАФЕДРАДА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ:

Кафедра профессор-ўқитувчилари Рус тили ва адабиёти фанини ўқитишнинг долзарб масалалари” бош илмий тадқиқот мавзусида илмий изланишлар олиб боришмоқда.

Бош илмий мавзу доирасида шу кунгача 300 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар,  1 та дарслик, 20 га яқин ўқув ва методик қўлланмалар нашр этилган,

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР:

1. Республикамизнинг мустақиллик куни муносабати билан ўтказиладиган тадбирларда кафедра профессор-ўқитувчилари вилоят, шаҳар ва университетда ўтказилган тадбирларда фаол иштирок этмоқда. Шу муносабат билан биринчи дарс ҳамма курсларда кафедра профессор-ўқитувчиларидан Д. Нурмухамедова, Л. Ходжаева, С. Кулбаева, М. Байэшанов, Б. Собирова, Н. Мирхайдарова, Д. Джаббаровалар бугунги Рус тили ва адабиёти ўқитишнинг долзарб усулларидан фойдаланиб тадбирлар ўтказишмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари таркиби:

Ф.И.Ш

Лавозим

1

Нурмухамедова Дилбар

Кафедра мудири

2

Ниёзов Фахриддин

Доцент

3

Кулбайева Саодат

Доцент

4

Ходжайева Лудмила

Доцент

5

Зиёдова Турсиной

Доцент

6

Айтбойев Дилшод

Доцент

7

Байшанов Мустафа

Доцент

8

Фозилова Клара

қатта Ўқитувчи

9

Борийев Илхом

Ўқитувчи

10

Узоқов Акром

Ўқитувчи

11

Собирова Башорат

Ўқитувчи

12

Мирхайдарова Нодира

Ўқитувчи

13

Жабборова Дилбар

Ўқитувчи

14

Қурбонов Б

Ўқитувчи

15

Утеганов Жаббор

Ўқитувчи

16

Уразов Багдат

Ўқитувчи

17

Айтбойева Гулчехра

Ўқитувчи

18

Гизатулина Олга

Ўқитувчи

19

Суярова Хилола

Ўқитувчи

20

Оқйигитов Обит

Ўқитувчи

21

Абдуллайев  Анвар

Ўқитувчи

                                       

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  

Кафедра қуйидаги йўналишлар бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда:                         

а) олий таълим муаммолари бўйича “Рус тили ва адабиётини узлуксиз ўқитишнинг долзарб муаммолари”

б) Тармоқли ўқитиш бўйича “Узлуксиз ўқитишда янги авлод дарсликларини яратишнинг илмий амалий асослари”

Ушбу фанлар муаммолари асосида қуйидаги лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. “Рус тили ва адабиётини узлуксиз ўқитишда электрон дарсликлар яратиш асослари”

Ушбу лойиҳада  рус тили ва адабиётини ўқитишда янги дарсликлар яратиш ва дарсларда янги педагогик технологиялардан фойдаланишнинг замонавий усуллари ҳақида сўз боради.

Ҳамкорликда олиб борилаётган илмий ишлар:

Кафедранинг профессор-ўқитувчилари илмий йўналишда Ўзбекистондаги етакчи олий юртлари бўлган ЎзМУ, СамГУ, Тошкентдаги Россия маданий миллий маркази, Низомий номидаги ТДПУ билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг   № 1533 20 май 2017 йилдаги “Олий таълим муассасаларининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора тадбирлари тўғрисида” ги буйруғига асосан ўқув методик қўлланма ишлаб чиқилди.

Бу комплекс асосида янги педагогик технологиялар билан ишлаш, дарсларда компьютер техникасидан фойдаланиш йўлга қўйилган.

Илмий-педагог кадрлар тайёрлашда мазкур тизимдан самарали фойдаланилган ҳолда кафедрани ёш мутахассислар билан таъминлаш амалга ошириб келинмоқда. Кафедрада “Словесник” и “Русское слово” талабалар илмий тугараклари фаолият кўрсатади.

Кафедра ўқитувчилари ва иқтидорли талабалар томонидан компютер программалари ва ўқитиш тизими ишлаб чиқилиб,  электрон дарсликлар, ўқув қўлланма, ҳамда билимларни тест-баҳолаш тизими кўринишида берилган. 

Талабалар илмий жамоаси аъзолари янги педагогик технологиясини рус тили ва адабиёти ўқитиш жараёнига тадбиқ этиш муаммоларига бағишланган Республика илмий-амалий анжуманларни тайёрлаш ва ўтказишда фаол иштирок этишади. 

Сирдарё вилояти лицей ва коллежларининг етакчи ўқитувчилари иштирокида  «Применение интерактивных методов обучения русскому языку и литературе на занятиях» деб номланувчи семинар-тренинг  ўз ишини олиб бормоқда.

Ҳозирги пайтда кафедра фанларидан яратилган янги адабиётларни Гулистон Давлат университети ўқув порталига жойлаштирилиши бўйича олиб борилаётган ишлар давом этмоқда. 2017 йилнинг май ойида Гулистон давлат университетида Рус тили ва адабиёти бўйича Республика олимпиадасининг 2-босқичи бўлиб ўтди. Бу олимпиадада 38 дан ортиқ олий ўқув юртлари фаол иштирок этишди. Гулистон давлат университетида Мусиқа йўналиши 1-курс талабаси Ҳ. Маматова фахрли биринчи ўринни эгаллади.

2474 | 2017-12-29 13:30
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish