Тарих кафедраси

Гулистон давлат университетиКафедра мудири: Кудратов Солижон Сулаймонович

Телефон:  (+998 93) 3251548

Кафедра бош илмий мавзуси: Ўрта Сирдарё ҳавзасининг етноархеологик тадқиқотлар тарихи

Кафедра тарихи

• “Тарих” кафедраси 2012 йил август ойида “Умумий тарих” ва “Ўзбекистон тарихи” кафедраларининг қўшилиши билан ташкил етилди. “Умумий тарих” кафедраси 1983 йилдан 2012 йил август ойигача фаолият кўрсатган бўлиб, 2011 йилдан бошлаб унга т.ф.н., доцент О.Назаров раҳбарлик қилиб келди. “Ўзбекистон тарихи” кафедраси 1992 йилда “Сиёсий тарих” кафедраси базасида ташкил топган. 2001 йилдан 2012 йил август ойигача кафедрани т.ф.н. Ў.С.Ербўтаева бошқариб келди.

• Бугунги кунда “Тарих” кафедраси Гулистон давлат университети Ижтимоий-иқтисодий факултети таркибидаги 5 та кафедрадан бири сифатида фаолият кўрсатмоқда. Кафедрада жами 23 нафар профессор ўқитувчи фаолият юритади. Шулардан 2 та тарих фанлари номзодлари, доцентлари, 1та доцент вазифасини бажарувчи, 5 та тарих фанлари номзодлари, катта ўқитувчилари, 3та илмий даражасиз катта ўқитувчи ва 12 та ўқитувчилардир. Тўлиқ ставкада 18 нафар, 0,5 ставкада 4 нафар киши ишламоқда. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг ўртача ёши 38,5.

• Кафедра «Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти» ва “Сирдарё вилояти тарихи” илмий муаммолари устида иш олиб бориб, “Ўзбекистон тарихи”, «Жаҳон тарихи», «Манбашунослик ва тарихнавислик», «Етнология», «Археология», “Сиёсий жараёнлар” ихтисосликлари бўйича тадқиқот ишларини давом еттирмоқда. Кафедрада доц. Назаров О. раҳбарлигида “Ўрта Сирдарё ҳавзасида етно-археологик тадқиқотлар тарихи” мавзусидаги лойиҳа устида ишламоқда. Лойиҳа режаси, таркиби тасдиқланган. Лойиҳа иштирокчилари: доц. О.Назаров, Н.Мирзаева, Л.Қодирова, О.Мамиров. Ушбу илмий муаммо юзасидан 3 та номзодлик ва 2 та докторлик диссертациялари ҳимояга тайёрланмоқда. Шунингдек, т.ф.н. Ў.С.Ербўтаева раҳбарлигида “Ўзбек табиатидаги халқ ва жамоатчилик анъаналариниг тарихий илдизлари ва асослари (Сирдарё вилояти аҳолиси мисолида)” мавзусидаги лойиҳа устида У.Алибеков, Б.Тўйчибоев, Е.Шодиев. И.Джураев ва О.Мамировлар ишламоқдалар. Бу лойиҳа бўйича 5 та тадқиқот иши амалга оширилиши режалаштирилган. Кафедра қошида ташкил етилган «Кичик мактаб»да 4 та тўгарак ташкил етилган. “Кичик мактаб” аъзолари профессор-ўқитувчилар, иқтидорли талабалар, вилоят ҳудудидаги академик лицей ва коллежлардаги тарих ўқитувчилари илмий-тадқиқот ишларига жалб етилган.

• Кафедрада барча бакалавриат таълим йўналишларида факултетлараро “Ўзбекистон тарихи” фани миллий ва европа гуруҳларида ўзбек ва рус тилларида ўқитилмоқда. “Тарих” бакалавриат таълим йўналиши талабаларига жами 30 та умумкасбий, ихтисослик ва танлов фанлари ўқитилмоқда.

• Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ўқитилаётган фанлардан ўқув қўлланмалар, ўқув–услубий мажмуалар, семинар ва ТМИ ишланмалари яратилган. Кафедра аъзолари халқаро ва республика миқёсидаги илмий анжуманларида 150 дан ортик илмий маърузалар билан иштирок етишган ва илмий нашрларда 90 дан ортиқ илмий мақолалар елон қилишган.

• Кафедра ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси ФА Тарих институти, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент давлат педагогика университети, Жиззах ДПИ, Самарқанд давлат университети ҳамда Сирдарё вилоятдаги 4 та академик лицей ва бир қатор коллежлар, хорижий тиллар интернати билан ўзаро илмий ва ўқув-тарбиявий ҳамкорлик қилиб келмоқда.

• Доцент О. Аюпов томонидан “Дунё, сиёсат, жамият” рисоласи Сирдарё матбаа корхонаси “МЧЖ-Принт” билан 5000 нусхада чоп етиш бўйича шартнома имзоланган. Хозирда кафедрада иккита инновацион гурух фаолият кўрсатмоқда, жумладан Н.Мирзаева раҳбарлигидаги “Ўрта Сирдарё хавзасида етно-археологик тадқиқотлар тарихи” мавзусидаги иш олиб бормоқдалар. Лойиха режасига асосан 1 млн сўмлик бюджетдан ташқари маблағлар туширилди, 1 та номзодлик иши химоя қилинди ва 2 та номзодлик иши химояга тайёрланмоқда. Доц. Аюпов О. раҳбарлигида “Жахон тарихини ўқитишнинг долзарб муаммолари” мавзусида иш олиб бормоқдалар.

• Ҳозирда хамкорлик қилинаётган академик лицей ва коллежларда Ўзбекистон тарихи ва Жахон тарихини ўқитиш самарадорлигини ошириш борасида бир қанча амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Гулистон давлат университети

 

 Кафедра таркиби

 

1.       

Б.Самадов

Кафедра мудири

2.       

О.Назаров

Доцент

3.       

О.Аюпов

Доцент

4.       

Қ.Абдушукуров

Доцент

5.       

Н.Теморива

Доцент

6.       

А.Сулаймонов

Доцент

7.       

Ў.Ербўтайева

т.ф.н. катта ўқитувчи

8.       

Б.Тўйчибойев

т.ф.н. катта ўқитувчи

9.       

Д.Сангирова

т.ф.н. катта ўқитувчи

10.    

Н.Мирзайева

т.ф.н. катта ўқитувчи

11.    

У.Алибеков

Катта ўқтивучи

12.    

Ш.Бектурдийев

Катта ўқтивучи

13.    

М.Шодмонқулова

Катта ўқтивучи

14.    

И.Абдушукурова

Катта ўқтивучи

15.    

Л.Қодирова

Катта ўқтивучи

16.    

Ш.Маматов

Ўқитувчи

17.    

Д.Абдураимов

Ўқитувчи

18.    

У.Мирзалийев

Ўқитувчи

19.    

М.Исроилов

Ўқитувчи

20.    

Е.Шодийев

Ўқитувчи

21.    

О.Аллаяров

Ўқитувчи

22.    

Е.Қурбонов

Ўқитувчи

23.    

А.Шаимкулов

Ўқитувчи

24.    

Д.Саматова

Ўқитувчи

 

Кафедра манзили: Гулистон ш.. 4 – мавзе, Гулистон давлат университети, Ижтимоий-иқтисодий факултети Тарих кафедраси

 

 

3669 | 2017-12-26 15:47
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish