Биология кафедраси


kafedralar/biologiya.jpg

Кафедра мудири: Абдикулов Зафар

Қабул вақти: Ҳар куни 15:00-17:00 (чоршанба ва жумадан ташқари)

Телефон (+99897) 3403012

Е-маил: abdikulov.zafar2017@yandex.ru

FAN DASTURLARI

MALAKA TALABLARI

NAZORAT SAVOLLARI

Кафедра структураси.

 

Кафедрада қуйидаги таълим йўналишлари бўйича бакалаврларни тайёрлайди.

5140100 – Биология

 

Кафедрада қуйидаги мутахассислик таълим йўналишлари бўйича магистрларни тайёрлайди.

5А140101 – Биология

 

Биология кафедра тариҳи.

Биология кафедраси 1985-йили ташкил етилган. Кафедра томонидан ўтган муддат давомида биология ва қишлоқ хўжалиги, биология-кимё, биология йўналишларида мутахассислар тайёрланган. Бугунги кунда кафедра йирик ўқув ва илмий тадқиқотлар базасига ега: Експериментал биология илмий лабораторияси (унинг таркибий йўналишлари: биотехнология, Шўрга чидамли ўсимликлар генбанки, тажриба майдонлари, малакология), кафедра ахборот ресурс маркази, ўқув лабораториялари ва аудиториялари, ўқув дала амалиётлар базаси, Минтақавий Тадқиқот Маркази кабилар шулар жумласидандир.

Кафедрага 1985-1987 йилларда И.Ш.Халпайев, 1987-1999 йилларда И.З.Ахметов, 1999-2001 йиллар А.А.Позилов, 2001-2009 йилларда Ҳ.Ҳ.Кушиев, 2010 йилда А.Позилов, 2011 йилда Н.О.Сулаймонов, 2012 йилдан З.У.Абдуқулов мудирлик қилиб келмоқда.

Бугунги кунда кафедрада биология фанлари доктори, профессорлар А.Позилов, С.Дадаев, Ҳ.Кушиев, И.Ширинова, биология фанлари номзодлари, доцентлар, М.Алламуратов, З.Абдуқулов, А.Каримқулов, Т. Турдиқулов, Ф. Гаипназарова, М. Ергашев, К. Исмаилова, Н. Аблакулова, катта ўқитувчилар А.Ешқувватов, Р.Бозорова,  М.Саидов, ҳамда, Н. Султонова, О. Юнусов, Д. Қосимова, З. Махамадийев, каби тажрибали ўқитувчилар билан бир қаторда М. Тошбекова, Ф. Рахматов каби иқтидорли ёшлар ҳам фаолият кўрсатишмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари биология йўналишидаги талабалар учун 20 та фан бўйича замонавий педагогик ва ахборот технологиялари асосида билим, кўникма ва малака бермоқдалар.

Кафедра аъзолари раҳбарлигида 1985 йилдан буён вилоятимиз ва қўшни вилоятларга “биология” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаб берилмоқда.

 

Биология кафедрасининг ҳамкорлик алоқалари.

Кафедрада олиб борилган тадқиқотлар асосида кўпгина илмий марказлар ва халқаро ташкилотлар билан илмий алоқалар йўлга қўйилди. Республика миқёсида қуйдаги Илмий текшириш институтлари билан алоқалар ўрнатилган

  1. ЎзР ФА Зоология институти
  2. ЎзР ФА Ботаника институти
  3. ЎзР ФА Биоорганик кимё институти
  4. ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти

 

Сирдарё вилояти миқёсида қуйдаги ташкилотлар билан алоқалар ўрнатилган.

  1. Сирдарё вилояти экология ва атроф муҳитини муҳофаза қилиш бошқармаси
  2. Гулистон шахридаги 16-мактаб
  3. Санэпид станция  
  4. Ўсимликларни ҳамоя қилиш бошқармаси
  5. Ҳожи Гадойбой ота корхонаси
  6. Энерго-насл чорва
  7. Бек кластер
  8. Сирдарё вилояти ХТБ

  Хориж мамлакатларидаги институтлар билан хамкорлик.

Словакия қишлоқ хўжалик университети

Словакский сельскохозяйственный университет

 

Ушбу алоқалар ўзаро ҳамкорлик шартномалари асосида кенг ривожланиб бормоқда.

 

Биология кафедра илмий фаолияти.

Кафедранинг бош илмий тадқиқот мавзулари “Ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига биотик ва абиотик омиллар таъсири ва уларни идора етиш” ҳамда “Ўзбекистон ва унга туташ ҳудудларда тарқалган ҳайвонлар” деб номланади.

2012-2019 йиллар мобайнида кафедрада Ўзбекистон Фанлар Академиясининг илмий текшириш институтлари билан ўзаро ҳамкорликда 2 та фан доктори, 5 та фан номзоди ва 25 та магистр тайёрланди.

Ҳозирги кунда кафедрада 4 та докторлик, 17 та магистрлик диссертациялари устида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Кафедра аъзолари илмий изланишлари натижаларини мунтазам равишда Халқаро ва Республика миқёсида ўтказилаётган илмий–амалий анжуманларда чоп еттиришмоқда. Жумладан, 2012-2019 йиллар мобайнида кафедра аъзолари томонидан чет ел журналларида 20 та, ОАК томонидан тан олинган илмий журналларда 40 та, Халқаро миқёсдаги илмий анжуманларда 50 та, Республика илмий анжуманларида 150 дан ортиқ ва ОТМ миқёсидаги илмий анжуманларда 110 дан ортиқ илмий мақолалар ва тезислар еълон қилинган.

Кафедрада “Гулчилик” тўгараги ташкил етилган бўлиб, унда 25 дан ортиқ иқтидорли талабалар кафедранинг тажрибали профессор-ўқитувчилари раҳбарлигида фаолият кўрсатишади.

Кафедра тадқиқотчилари томонидан олиб борилаётган илмий изланишларга Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг бир қатар илмий-текшириш институтларининг йетакчи илмий ходимлари акад. Ж.А. Азимов, проф. З. Тиллабаев, Е. Шакарбойев, К. Сафаров, А. Нариманов, И. Курбанбайев,  А.Кучбоев, Самарқанд давлат университети профессори З.И.Иззатуллаевлар илмий маслаҳатчилик қилиб келмоқдалар.

“Биология” йўналишида бугунги кунда 300 дан ортиқ талаба илму-фан сирларини ўрганмоқдалар.

Талабалар ўқув режасида белгиланган фанларни чуқур ўзлаштириш билан бир қаторда Республика фан олимпиадаларида ҳам муваффақиятли иштирок етишмоқда.

Кафедра жамоаси вилоят, шаҳар таълим муассасалари билан узвий алоқа боғлаган ҳолда уларга амалий кўмак ҳам беради. Вилоят Халқ таълими бошқармаси ва кафедра ўртасида педагогик амалиёт ҳамда илмий тадқиқот ишлари юзасидан профессор-ўқитувчиларнинг синов-тажриба ишларини ўтказиш бўйича имзоланган ҳамкорлик шартномалари мавжуд.

 

3460 | 2017-12-29 12:33
Sayt bo'ylab izlash
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Rektor virtual qabulxonasi
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish