Физика кафедраси
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...

Kasbiy (ijodiy) imtihonni onlayn kuzatish

ҚАБУЛ 2020: Касбий (ижодий) имтиҳон топширувчи абитуриентлар диққатига!
2020/2021 ўқув йили учун Гулистон давлат университетида касбий (ижодий) имтиҳон топширувчи таълим йўналишлари бўйича абитуриентларнинг имтиҳон жойи, кунлари ва вақтининг жадвали ва абитуриентлар фамилияси, исми, шарифи, гуруҳ рақами тўғрисида маълумот. Абитуриентларга эслатма: Имтиҳонга ушбу жадвалда кўрсатилган кунда ва вақтда, белгиланган жойга, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, абитуриентнинг ДТМ қайдномаси ва паспорт билан етиб келиш талаб этилади. Касбий (ижодий) имтиҳонлар санаси ва абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича тақсимоти жадваллари (PDF форматда кўчириб олиш): Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси (кундузги) Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси (сиртu…
20426 | 2020-08-25 16:35 | Batafsil
Физика кафедраси

kafedralar/fizika.jpg

Кафедра мудири : Аширов Шамшиддин Анназарович 

Қабул вақти: Якшанбадан ташқари ҳар куни соат 8-00 дан17-00 гача

Телефон: +998 (94) 3531962

 Е-маил: Sh.ashirov62@mail.uz

Кафедра бош илмий мавзуси: “Қуёш энергиясидан халқ хўжалигида фойдаланиш”, “Янги типдаги яримўтказгичли қотишмалардан тайёрланган фотоэлементларнинг электрофизик, фотоэлектрик хоссаларини ўрганиш”.

Кафедра тарихи.

Кафедра 1972-йилда ташкил этилган. Бугунги кунда “Физика” кафедраси Гулистон давлат университети Физика-математика факултети таркибидаги 3 та кафедралардан бири сифатида фаолият кўрсатмоқда. Кафедрада жами 19 нафар профессор ўқитувчи фаолият юритади. Шулардан кафедрада  2 та профессор, 9 та доцент, 2 та катта ўқитувчи ва 6 та ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда. Тўлиқ штатда 12 нафар, 0,5 штатда 1 та, 0,25 штатда 6 та профессор ўқитувчилар фаолият юритиб келмоқдалар. Кафедра профессор-ўқитувчиларнинг  ўртача ёши 54. Илмий салоҳият 58 % ни ташкил этади.

Кафедрада  бакалавриат ва магистратура таълим йўналишлари мавжуд. Физика кафедраси 5140200, -Физика йўналиши бўйича бакалавр мутахассислар тайёрлайди. 5А140202, -Физика йўналиши бўйича магистирлар тайёрлайди.  2017 йилдан Физика кафедрасида рус гурух ташкил этилди.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар: (Яратилган ўқув-услубий адабиётлар)  Физика, назарий механика, астрономия ва астрофизика, физика тарихи, радиоелектроника, физика ўқитиш услубияти, термодинамика ва статистик физика, квант механикаси, электротехника ва мактаб кабинет қурилмалари, Ал ва КҲК ларда физикадан лаборатория машғулотларини ўтиш, физикадан масалалар йечиш, мактаб физ. експерименти, назарий механика, қаттиқ жисмлар физикаси, ярим ўтказгичлар физикаси, гелиофизика, атмосфера физикаси. Ушбу фанлар бўйича ҳозирги вақтда адабиётлар таъминоти етарли даражада. Бу адабиётлар таркибига дарслик, ўқув қўлланмалари, ўқув-услубий мажмуалар, маъруза матнлари, ТМИ ишланмалари, ўқув адабиётларининг электрон вариантлари, виртуал ва анимацион ишланмалар ва бошқа ОЎЮ ларидан олиб келинган ўқув-услубий манбалар киради. Кафедра фанларини ўқитиш янги педагогик технологиялар ва АКТ асосида амалга оширилади.

Кафедрада олиб борилаётган илмий ишлар:  Кафедра аъзолари қуйидаги муаммолар бўйича илмий изланишлар олиб бормоқдалар: «Қуёш енергиясидан халқ хўжалигида фойдаланиш», «Янги типдаги яримўтказгичли қотишмалардан тайёрланган фотоэлементларнинг электрофизик, фотоэлектрик хоссаларини ўрганиш».

Узлуксиз таьлим тизимида физикани ўқитишни такомиллаштиришнинг долзарб муаммолари мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани дастури 2017 йил 29 апрел куни бўлиб ўтди.

Кафедрада олиб борилаётган илмий-услубий ишлар ва ҳамкорлик алоқалари : Кафедра аъзолари шу кунларда “Таълим тўғрисида”ги Қонун асосида ўқитиш жараёнини замонавий талаблар даражасида шакллантирилиши ва замонавий педагогик технология, дарс жараёнида АКТ дан фойдаланиш бўйича илмий-услубий ишларни амалга оширмоқдалар. Ўқув дастурларини кўриб чиқиш, янги ўқув қўлланмаларини яратиш, ўқув жараёнига янги услубий технологияларни киритиш устида ишлар олиб бормоқда.

Илмий тадқиқот ишларини ривожлантириш ва магистрлар тайёрлаш юзасидан кафедра қуйидаги ЎзФА   институтлари ва олий ўқув юртлари билан илмий алоқалар йўлга қўйилган:

ЎзФА Физика - Қуёш физикаси ИИЧ бирлашмаси Физика –техника институти.

ЎзФА Ядро физикаси институти.

ЎзФА Электроника институти.

Ўзбекистон Миллий университети.

Қарши давлат университети.

Ўш давлат университети.

Самарқанд давлат университети.

Тошкент давлат педагогика университети.

Тошкент давлат ахборот технологиялари университети.

Россия федерациясининг Дубно шаҳридаги Ядро физика институти.

ФАН ДАСТУРИ

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

ОН

ЯН

МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ

 Кафедра профессор-ўқитувчилари:

1

Ниёзов Шовқи

Доцент

2

Рисбоев Тожиқул

Доцент

3

Саматов Ғулом

Доцент

4

Елмуродов Рустам.

Доцент

5

Исроилов Мамарайим

Ката ўқитувчи

6

Абдуллайев Абдураҳмон

Ката ўқитувчи

7

Давлатов Ўткир

Ката ўқитувчи

8

Гоимназаров Қурбон.

Ката ўқитувчи

9

Комилов  Мирзиё

Ўқитувчи

10

Рахмонов Валижон

Ўқитувчи

11

Турсунмахатов Қаҳрамон

Ўқитувчи

 

Кафедра манзили: Гулистон шаҳар 4-мавзе, ГулДУ, Физика-математика факултети, Физика кафедраси

 

 

4072 | 2017-12-29 11:23

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->