Санъатшунослик факултети

ФАКУЛЬТЕТ МАЪМУРИЯТИ:

Санъатшунослик факультети декани:Бобожонов Ахмаджон Худойбердиевич

Қабул вақти: Ҳар куни 15:00-17:00 (сешанба ва чоршанбадан ташқари)

Телефон(+99897-277-79-02)

Ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари: Нушаров Бобур Болибекович

Қабул вақти: Ҳар куни 15:00-17:00 (шанбадан ташқари)

Телефон (+99897-345-86-31)

Санъатшунослик факультети таркиби :

1. Тасвирий санъат ва мухандислик графикаси кафедраси

2. Мусиқий таълим кафедраси

 

МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ

1. Тасвирий санъат ва мухандислик графикаси кафедраси

2. Мусиқий таълим кафедраси

 

САНЪАТШУНОСЛИК ФАКУЛЬТЕТИ ТАРИХИ

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 19мартдаги Видеоселектр мажлисининг 12-сонли баёни 9-бандида белгиланган топшириқлари бўйича, Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 майдаги 404-сонли буйруғига асосан  Гулистон давлат университети Санъатшунослик факультети ташкил топган бўлиб, унда иккита кафедра: “Мусиқий таълим”, “Тасвирий санъат ва мухандислик графикаси” кафедралари фаолият юритади.

 

 САНЪАТШУНОСЛИК ФАКУЛЬТЕТИ ФАОЛИЯТИ

 “Мусиқий таълим” кафедраси таркибида Мусиқа таълими, Вокал санъати, Чолғучилик санъати ва Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ва бошқариш  таълим йўналишлари мавжуд бўлиб,   унда мусиқа йўналиши бўйича бошланғич таълим олган ёшлар, турли мусиқий кўрик танловларда иштирокэтган ва унда ғолибликни қўлга киритган ёшлар тахсил олади.  

Кафедра  таянч олий  ўқув юртлари, Ўзбкистон давлат  консерваторияси, Тошкент давлат  маданият ва  санъат институти ва Тошкент  давлат  педагогика университети  билан ўзаро ҳамкорликни  йўлга  қўйган.

Факультет талабалари   мусиқа санъати бўйича кўплаб Республика миқёсидаги танловларда ғолибликни киритиб келмоқдалар. Шунингдек кафедрада Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдуллаева Озода Мўминжоновна ва кўплаб кўп  йиллик  тажрибага  эга  бўлган  устозлар  ва  санъат олийгоҳларини тамомлаган малакали  мутахассислар талабаларга мусиқа  ва санъат сирларини ўргатишмоқда. 2019-2020 ўқув  йилида кафедрада  “Театр санъати”,  “Мақомчилар”, “Дуторчилар”, “Доирачилар” тўгараклари  фаолият олиб  бормоқда. Бу  тўгаракларнинг  иқтидорли иштирокчилари университетда,  вилоят миқёсида ва  пахта теримида ёрдам  бераётган ҳарбий олий ўқув  юртлари курсантларига ўзларининг  қизиқарли  консерт  дастурларини  намойиш  қилишмоқда.

“Тасвирий санъат ва мухандислик графикаси” кафедраси таркибида Тасвирий санъат ва мухандислик графикаси , Рангтасвир, Амалий санъат  таълим йўналишлари мавжуд бўлиб,   унда турли тасвирий сохасидаги кўргазмалар ва кўрик танловларда иштирок этган ва унда ғолибликни қўлга киритган ёшлар тахсил олади. Жумладан хар йили апрел ойида  ананавий бўлиб ўтадиган Тасвирий санъат фестивалида талабаларимиз фаол иштирок этиб, 2 курс талабаси Абдуллаев Абдулазиз Олтин медал сохиби бўлди.

Кафедрада 2 нафар Ўзбекистон Бадиий академияси ижодкорлар уюшмаси аъзолари ва кўплаб ўз касбининг етук кадрлари фаолият кўрсатади.

656 | 2019-12-26 10:38
Sayt bo'ylab izlash
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Rektor virtual qabulxonasi
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish