Университетнинг илмий лабораториялари ҳақида маълумот.

Университетнинг илмий лабораториялари ҳақида маълумот.

Фанни таълим ва ишлаб чиқариш билан мустаҳкам боғлиқлигини таъминлаш ҳамда яратилган янги ғоя, технология ва лойиҳаларнинг ҳаётийлигини таъминлаш мақсадида университет кафедралари қошида илмий лабораториялар, тадқиқот маркази ва  кафедра филиаллари ташкил етилган.

Илмий лаборатория ва тадқиқот марказлари таълим билан ишлаб чиқариш  жараёнини бир-бирига узвий боғловчи муҳим ҳалқа сифатида хизмат қилмоқда.

 Университетда  фаолият юритаётган 7 та илмий лабораториялар илмий ҳамкорликларни йўлга қўйиш, маҳаллий ва минтақавий муаммоларни ўрганиш ва ечимини топишга қаратилган. Мазкур лабораторияларга етук профессорлар ва доцентлар раҳбарлик қилмоқдалар.

Университетда фаолият кўрсатаётган илмий лабораториялар

Лаборатория номи

Қайси кафедра қошида фаолият юритади

1.

Тупроқ ва ўсимликлар кимёси

“Кимё”

2.

Органик моддалар кимёси

“Кимё”

3.

Замонавий ахборот технологияларини ўқув жараёнига татбиқ етиш

“Ахборот технологиялари”

4.

Експериментал биология

“Биология”

5.

Ўсимликлар екологияси

“Екология ва география”

6.

Педагогик инновация маркази:

1-лаборатория

2-лаборатория

3-лаборатория

“Педагогика ва психология”

7.

Яримўтказгичлар ва гелиофизика илмий лабораторияси

“Физика”

Ушбу лабораторияларга профессор-ўқитувчилар, докторантлар, мустақил изланувчилар ва иқтидорли талабалар билан бирга, ишлаб чиқариш корхоналари ва муассасалари мутахассислари ҳам жалб етилган. Бу таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида интеграциянинг ривожланиши учун муҳим бир асос бўлиб хизмат қилади. Айниқса, бу ҳолатни ишлаб чиқариш корхоналари ва таълим муассасаларидан мутахассис ва ходимларнинг қилаётган ташрифлари ва ҳамкорликда олиб борилаётган ишларида кўриш мумкин.

Гулистон давлат университети  илмий лабораторияларида бугунги кунда олиб борилаётган  ишларнинг аксарияти Мирзачўл шароитида шўрланган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сувдан оқилона фойдаланиш масалаларига қаратилган. Изланишлар натижасида илмий асосланмаган агротехник тадбирларни қўллашнинг  салбий оқибатлари маълум бўлди. Хусусан, сингиб йўқолган сувлар сизот сувининг кўтарилишига, натижада ернинг иккиламчи шўрланишига олиб келган. Университет олимлари сув сарфини камайтириш омиллари борасида изланишлар олиб борар екан, ерларнинг шўрланишини ҳам  ҳисобга олган ҳолда  тавсиялар ишлаб чиқишмоқда. Суғориш тизимларининг дала бошигача  бетон ариқлардан иборат бўлишини таъминлаш, тик ва ёпиқ дренажлардан унумли фойдаланиш, сув йўллари атрофида дов-дарахтлар ўстириш, оқоваларни филътрлаб,  тозаланган ҳолда екинларни суғоришда қайтадан фойдаланиш, шоли майдонларига сувни узиб-узиб узатиш каби илмий асосланган тавсиялар  фермерларга етказилмоқда.

 

 

4422 | 2018-01-09 11:54
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish