Гулистон Давлат Университетига Wyoming, Laramie, WY университети вакиллари ташрифи
Гулистон Давлат Университети
(0367) 225-40-42
(0367) 225-42-75
Bizning shior: Universitet obro'si har bir professor o'qituvchi, xodim va talabaning or-nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu'la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Гулистон Давлат Университетига Wyoming, Laramie, WY университети вакиллари ташрифи

Жорий йил 23 август куни режага биноан соат 12-00 да университетга АҚШнинг Wyoming, Laramie, WY университети вакиллариФаол ва интерактив ўқув дастурлари ва нашрга ёзиш йўллари мавзусидасеминар трейнинг ўтқазиш мақсадида Вайоминг университети профессори Хасилова Дилнозаташриф буюришди. Меҳмонларни университет илмий ишлар проректори А. Сулаймонов кутиб олди. 12-20 да университет бош биносининг мажлислар залида “Хорижий давлатларда китоб,журнал ва ўқувчи талабалар учун грантлар” мавзуси  бўйича тақдимот асосида семинар ташкил этилди. Ушбу семинарда илмий ишлар проректори А.Сулайманов, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Б.Султанов, университетдан 20 нафар (профессор-ўқитувчилар, докторант-тадқиқотчилар) иштирок этишди.

Хасилова Дилнозафаол ва интерактив ўқув дастурлари ва нашрга ёзиш йўллари мавзуси тўғрисида тақдимот қилиб берди. Хусусан, тақдимот давомида учта асосий соҳалар кўриб чиқилди: Халқаро журналлар чиқариш, ўқувчи талабалар учун грантлар, ҳорижда китоблар нашр этиш, ижтимоий иш  ҳақида маълумот берди.

14:00 да кофе брек ташкилаштирилди.

Кофе брекдан кейин Д. Хасилова ўз семинарини давом эттирди, хусусан чет давлат журналларида мақолалар чоп этиш бўйича тавсиялар ва мақолалар ёзиш бўйича йўлланмалар берди. Сўнг университет профессор-ўқитувчилари ва докторант-тадқиқотчиларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Университетга ташриф буюрган меҳмонлар шу куни соат 17-00 да тадбирни якунлашди.

Гулистон давлат университети Гулистон давлат университети

Гулистон давлат университети Гулистон давлат университети

Халқаро алоқалар

бўлими бошлиғи

Б. Султанов

17005 | 2018-08-24 12:09

16379

8000

8209

49

121

19

PHD.MININNOVATION.UZ

news