“Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танлови ўтказилди
2018 йил 9 июнь куни Гулистон давлат университетида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг иккинчи босқичи ўтказилди.
Ушбу кўрик-танлов умуминсоний қадриятларни асраб-авайлашга, буюк аждодларимизга муносиб бўлиш, иқтидорли йигит-қизларни аниқлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, талаба-ёшларни саньатга муҳаббат руҳида тарбиялаш ва маънавий камолотга йўналтириш, иқтидорли ёшларга ўз имкониятларини юзага чиқаришига шароитлар яратиш мақсадида ўтказилди.
“Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловида олий таълим муассасалари қуйидаги қўшиқлар билан иштирок этди:
- Гулистон давлат университети. Кичик хор жамоаси.
Х.Қаюмов шеъри, А.Мансуров мусиқаси билан “Хур Республикам” асари.
- Жиззах Политехника институти.
Б.Рашидова шеъри, Ў.Савопов мусиқаси билан “Ватан қароғимдасан” қўшиғи.
- Жиззах давлат педагогика институти.
Н.Нарзуллаев шеъри, А.Худойшукуров мусиқаси билан “Жиззах эли бу” қўшиғи.
Танлов натижалари бўйича ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан Гулистон давлат университети 1-ўрин, Жиззах Политехника институти 2-ўрин, Жиззах давлат педагогика институти 3-ўринга сазовор бўлишди ва “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг кейинги босқичига Гулистон давлат университетининг “Кичик хор жамоаси” йўлланма олишди.
Кўрик-танлов якунида иштирокчилар Гулистон давлат университети раҳбарияти томонидан дипломлар билан тақдирланди.
Поделиться в социальных сетях
