Кафедра дошкольного образования
ГГУ - ГУЛИСТАНСКИЙ ГОСУДАРСТВЕННЫЙ УНИВЕРСИТЕТ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Мактабгача таълим кафедраси

Мактабгача таълим кафедраси

 

Кафедра мудири: Сарибоева Мақсуда Ўринбоевна

Қабул вақти: Ҳар куни (шанбадан ташқари)15:00-17:00

Телефон: (97) 903-00-98

Электрон манзили: moviy 69@mail.r

Кафедра бош илмий мавзуси: “Мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларида илмий-педагогик компитентликни шакллантириш технологияси”.

Кафедра структураси:

 

Кафедра қуйидаги йўналишлар бўйича бакалаврлар тайёрлайди:

5111800-Мактабгача таълим

 

Кафедра қуйидаги мутахассислик бўйича магистр мутахассислар тайёрлайди:

5А111801- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (мактабгача таълим)

 Кафедра тарихи

Мактабгача таълим кафедраси 2019 йил, 18 ноябрдан эътиборан ташкил топган. 2015 йил ушбу йўналиш “Бошланғич ва мактабгача таълим методикаси” кафедраси дея номланиб, мактабгача таълим ушбу кафедра таркибида шаклланган. Кафедрага доцент Р.Эргашев раҳбарлик қилган. 2018 йил Б.Рахимов кафедра мудири лавозимида фаолият юритган.

Кафедра 5111800 - Мактабгача таълим таълим йўналиши бўйича бакалаврларни ва 5А111801-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (мактабгача таълим) мутахассислик таълим йўналишлари бўйича магистрларни тайёрлайди.

Кафедра профессор-ўқитувчилари (Р.Эргашев, А.Болибеков, Г.Умарова, С.Шаропова, М.Эшонқулова ва бошқалар) бош илмий-тадқиқот мавзуси устида иш олиб боришмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари қуйидаги умумкасбий ва ихтисослик фанлардан машғулотлар ўтиб, улардан педагогик технологиялар асосида ўқув-услубий мажмуалар, маъруза материаллари, электрон ўқув материаллари тайёрлашган:

- Мактабгача педагогика;

- Мактабгача таълимда қўл меҳнати фаолиятини ташкил этиш;

Дефектология асослари;

Болаларни саҳналаштириш ва ижодий фаолиятга ўргатиш;

Мактабача таълим муассасасида тарбиявий ишлар методикаси;

Она тили ва болалар адабиёти

Математик тасаввурларни шакллантириш назарияси ва методикаси;

Умумий педагогика;

Болалаларни нутқини ўстириш;

Болалар психологияси ва психодиагностикаси;

Тасвирий фаолиятга ўргатиш;

Табиат билан таништириш назарияси ва методикаси;

Мактабгача ёшдаги болаларни мактабга тайёрлаш;

Мактабгача таълимни ташкил этиш ва раҳбарнинг ташкилотчилик маданияти;

Мактабгача таълимда педагогик диагностика;

Мактабгача таълимни ўқитиш технологияси ва лойиҳалаштириш;

Мутахассисликка кириш;

Мактабгача таълимнинг меъёрий асослари;

Мактабгача таълим тараққиёти;

Мактабгача таълимда ижодий фаолият асослари;

Кафедрада 3 та фан номзоди, 1нафар профессор, 2 та катта ўқитувчи, 8 та ўқитувчи фаолият кўрсатиб келмоқда. Илмий-педагогик салоҳият 30% ни ташкил этади. Кафедра профессор-ўқитувчилари кафедранинг “Мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларида илмий-педагогик компитентликни шакллантириш технологияси”, деб номланган илмий тадқиқот мавзуси юзасидан фаолият юритади. Ушбу муаммо бўйича кейинги 3 йилда 100 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар, 3 та монография ва ўқув методик қўлланмалар нашр этилган. Бу ишлардан А.Болибеков. “Ўқувчилар маънавиятини шакллантиришда ҳадислардан фойдаланиш йўллари” (2017), “Мактабгача ва бошланғич таълим болаларининг ахлоқий фазилатларини шакллантириш йўллари” (2019) А.Болибеков, Г.Умаровалар “Болаларнинг боғланишли нутқини ривожлантиришда комплекс экскурсиялардан фойдаланиш”, 2019), А.Болибеков, Н.Мисирова, Ҳ.Юсуповалар “Талабанинг топганлари”, А.Болибеков, М.Йўлдошевалар “Хорижий мамлакатларда мактабгача таълим-тарбия” каби ўқув-услубий қўлланмалар амалиётга жорий этиб келинмоқда.

Кафедра илмий тадқиқот мавзуси юзасидан қуйидаги профессор-ўқитувчилар, катта ўқитувчи Г.Умарова “Мактабгача ёшдаги болаларни бадиий эстетик тарбиялаш технологияси”, Н.Мисирова “Мактабгача ёшдаги болаларни табиат билан таништиришда инновацион ёндашув”, кафедра докторанти М.Эшонқулова “Мактабгача тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларига конструктив билим беришда бўлажак тарбиячиларнинг методик тайёргарлик концепцияси” мавзуларида илмий фаолият юритиб боришмоқда.

Ҳозирги кунда (2019 ўқув йил, 18 ноябрдан) “Мактабгача таълим” кафедрасига п.ф.н. доцент М.Сарибоева кафедра мудири лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

 

Кафедранинг ҳамкорлик алоқалари:

Кафедра Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳар 5-сонли ва 12-сонли МТТда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

 

Кафедранинг илмий фаолияти:

Кафедранинг бош илмий мавзуси “Мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларида илмий-педагогик компитентликни шакллантириш технологияси” мавзусида илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.

Кафедрада 2-курс докторанти М.Эшонқулова “Мактабгача тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларига конструктив билим беришда бўлажак тарбиячиларнинг методик тайёргарлик концепцияси” деб номланган PhD докторлик иши юзасидан тадқиқот олиб бормоқда. Кафедра аъзолари “Мактабгача таълим” кафедраси ташкил этилгандан кейин “Замонавий таълим технологияларини таълим жараёнига татбиқ этиш методикаси” номли илмий лойиҳа устида иш олиб бормоқда. Илмий лойиҳа асосида таълим жараёни самарадорлигини ошириш учун инновацион гуруҳлар фаолият кўрсатмоқда.

Инновацион гуруҳ раҳбари п.ф.д. проф. Қ.Ҳусанбоева, аъзолари: М.Сарибоева, А.Болибеков, М.Эшонқуловалар илмий лойиҳа устида иш олиб бормоқдалар.

Изланувчан кафедра профессор-ўқитувчилари иқтидорли талабаларни илмий-ижодий фаолиятга йўналтирган ҳолда уларни илмий-ижодий тугаракларга жалб этиб келишмоқда. Жумладан, кафедра қошида “Ёш тарбиячи”-раҳбар к.ўқ. Г.Умарова, “Развитие речи”-раҳбар Турғунова Н., “Моҳир қўллар”-раҳбар ўқитувчи З.Маъмировалар ўз фаолиятларини амалга оширмоқдалар.

FAN DASTURI

NAZORAT SAVOLLARI

MALAKA TALABLARI

Кафедра таркиби

Кафедра профессор-ўқитувчилар таркиби

 

Ф.И.О.

Лавозими

1

Сарибоева Мақсуда Ўринбоевна

Кафедра мудири

2

Эргашев Рустам Нажимович

доцент

3

Болибеков Алишер Абдусаломович

П.ф.н. доцент

4

Шаропова Сабохат Жабборовна

Катта ўқитувчи

5

Умарова Гулшод Абдужабборовна

Катта ўқитувчи

6

Абдуллаева Озода Анваровна

Ўқитувчи

7

Турғунова Нилуфар Абдусаломовна

Ўқитувчи

8

Плиева Руслана

ўқитувчи

9

Тайлақова Гулноза Маматкаримовна

Ўқитувчи

10

Маъмирова Замира Уракбаевна

Ўқитувчи

11

Юлдашев Мухторжон Джурабоевич

Ўқитувчи

12

Халилов Фахриддин Нуриддинович

П.ф.д.проф

13

Берикбаев Алишер Алиқулович

Ўқитувчи

14

Cултонова Гулсара Улуғовна

Ўқитувчи

15

Мансурова Дилфуза Бакировна

Ўқитувчи

16

Яркинбаева Сайёра Жанибековна

Ўқитувчи

17

Абдуалимова Маъмура Абдуалиевна

Ўқитувчи

18

Эшонкулова Маъсуда Хабибовна

Ўқитувчи

 

Кафедра манзили: Янгиер ш., Шодлик МФЙ, Гулистон давлат университети, “Б” бино, Педагогика факультети, 2-қават, “Мактабгача таълим” кафедраси

Телефон: 99 473 30 74

E-mail: atk-guldu-2015@umail.uz

1544 | 2019-12-16 10:21

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->