14465
Общее количество студентов
6932
Очная форма обучения
7202
Заочное образование
20
вечернее обучение
285
Магистратура
26
Иностранные студенты
Халқаро таълим дастурлари (Темпус, Эразмус плюс, Британия кенгаши ва бошқалар), халқаро молиявий институтлар (БМТ Ривожлантириш дастури ва бошқалар) ва хорижий давлатлар элчихоналари ва ваколатхоналари (JICA, KOICA, ITEC ва бошқалар), университетлар ва илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, ўқув ва илмий грантлар олиш билан боғлиқ фаолият. 2020-2021йй
Гулистон давлат университетида Москва давлат университети, Россия Фанлар Академиясининг Эволюцион таълимот ва генетика институти, Санкт-Петербург давлат университети, Н. И. Вавилов номли бутун Россия илмий-тадқиқот институти, Россия фанлари академиясининг Зоология институти, Кемерово давлат университети, Биосалин халқаро қишлоқ хўжалиги маркази (ICBA), Қишлоқ хўжалиги тадқиқот Халқаро Маркази (ICARDA), Халқаро Сув Ресурсларини Бошқариш Институти (IWМI) Германиянинг Гёттинген университети ҳамда JIRCAS ташкилоти, Словакия қишлоқ хўжалик университети, Қозон федерал университети, Владимир давлат университети, Италия Республикасининг Рим шахридаги Пезаро Қишлоқ хўжалик агротехника ва агросаноат институти, Италиянинг Л’Акуила университети каби олий таълим, илмий-тадқиқот муассасалари ва халқаро ташкилотлари билан имзоланган шартномалар натижасида илмий ҳамкорликлар тобора ривожланиб бормоқда.
Шунингдек, 2020 йил 13 февралда Малайзиянинг Binary университети ва Гулистон давлат университети ўртасида тузилган меморандум асосида Гулистон давлат университети қошида 2020-2021 ўқув йилида Иқтисодиёт йўналиши бўйича магистратуранинг double diploma дастури йўлга қўйилди.
Шунингдек, 2020 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги элчихонаси раҳнамолигида Жакарта Қишлоқ Хўжалиги Университети, Индонезия Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги вакиллари, Индонезия Карантин Қўмитаси вакиллари, хамда Ўзбекистон Республикаси томонидан ГулДУ, ТДАУ, Ўзбекистон Республикаси Карантин Қўмитаси вакиллари иштирокида видеосеминар ташкил этилди. Ушбу видеосеминарда ГулДУ томонидан Жакарта Қишлоқ Хўжалиги Университетининг Табиий Фанлар факультети декани билан бўлган суҳбатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш, озиқ-овқат технологияси ва хавфсизлиги ва тупроқшунослик сохасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан бакалавр, магистр, докторантура сохасида академик алмашинув, профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро алмашинувини йўлга қўйиш истиқболлари ўрганиб чиқилди. Бундан ташқари, университет томонидан келажакда қўшма дастурни йўлга қўйиш хақида 2021 йилнинг октябрь ойида видео йиғилиш ўтказишга келишиб олинди. олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган (IMC- International Mathematical Competition) онлайн тарзда ўтказилган халқаро фан олимпиадасида университетнинг математика таълим йўналиши 2 нафар талабасининг иштироки таъминланди ва 2-курс, 6е-19-гуруҳ талабаси Абдушукур Аҳадов фахрли 1-ўринни эгаллаб, олтин медал, 4-курс, 5-17 гуруҳ талабаси Жалилов Олимжон фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институти билан тузилган ҳамкорлик шартномаси асосида 2 нафар кафедра ўқитувчисини илмий изланиш учун стажировкага юборилди. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институти билан ўзаро ҳамкорлик шартномаси асосида онлайн тарзда илмий семинар ташкил қилинди (Семинарда физика-математика фанлари доктори, профессор Ў.Роззиқов маърузаси тингланди). Университетда 2021 йил давомида илмий салоҳиятни ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тармоқ институтлари билан шартномалар имзоланиши йўлга қўйилди.
Система онлайн-заявок на поступление в магистратуру высших учебных заведений
????Информационная система учета услуг, оказанных обучающимся на основании договора
ВходитьЕдиная электронная система координации послесреднего образования
ВходитьПолучение контракта на вторую специальность
ВходитьПодача заявления на студенческую визу (для студентов 1 курса)
ВходитьСписок интерактивных услуг
ВходитьIT Park – локомотив ИТ-сектора Узбекистана
????Отправить запрос
ВходитьВыбирайте карьеру будущего!
ВходитьПеречень льгот при поступлении на бакалавриат высших учебных заведений
ВходитьНабор предметов, по которым сдается тестирование на бакалавриат
Входить