Бош ҳисобчи: Ўразбоқов Абдували Жўрабоевич
Tel: +99891 621-27-52, E-mail: urazbakov@umail.uz
Ҳисобхона бўлими фаолияти
1.Бухгалтерия ҳисобини белгиланган йўриқнома ва бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатларга амал қилган ҳолда иш юритиш.
2.Бухгалтерия хужжатларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилишини ҳамда амалга оширилаётган операцияларнинг қонунийлигини олдиндан назорат қилиш.
3.Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари харажатлар сметасида кўзда тутилган муайян мақсадларга тўғри сарфланиши, шунингдек пул маблағлари ва моддий қийматликларнинг бутлиги устидан мунтазам назорат қилиш.
4.Университет ходимларини иш ҳақларини ва унга тенглаштирилган тўловларини, шунингдек, талабаларнинг стипендияларини белгиланган тартибда ҳамда ўз вақтида ҳисоблаб чиқишини назорат қилиш.
5.Бухгалтерия ҳисобини мазкур Йўриқномага ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилган ҳолда юритиш, шунингдек, ҳисоб ишларини замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш;
6.Бухгалтерия ҳужжатларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилишини ҳамда амалга оширилаётган операцияларнинг қонунийлигини олдиндан назорат қилиш;
7.Бюджет маблағларини, шунингдек, бюджетдан ташқари маблағларни харажатлар сметасида кўзда тутилган муайян мақсадларга тўғри сарфланиши, шунингдек, пул маблағлари ва моддий қимматликларнинг бутлиги устидан мунтазам назорат қилиш;
8.Смета ижроси жараёнида вужудга келадиган юридик ва жисмоний шахслар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш;
9.Пул маблағлари, ҳисоб-китоблар ва моддий қимматликлар, шунингдек, бошқа активларни ва мажбуриятларни инвентаризация қилишда қатнашиш, инвентаризация натижаларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштириш ҳамда уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттирилишини назорат қилиш;
10. Моддий жавобгар шахсларга уларнинг жавобгарлигида турган моддий қимматликларнинг бутлигини сақлаш ва ҳисобини олиб бориш юзасидан тушунтириш ишларини ўтказиш;
11. Моддий қимматликларни олиш учун берилган ишончномаларни ҳисобини юритиш ва улардан тўғри фойдаланилишини назорат қилиш;
12. Молиявий ҳисоботларни белгиланган муддатларда тузиш ва топшириш;
13. Асосий воситалар ҳамда бошқа моддий қимматликларни уларнинг сақланиш ва фойдаланиш жойларида бутлигини мунтазам назорат қилиш;
14. Қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларни бажарилишини таъминлаш.