2020 йилнинг 5 март куни Гулистон давлат университетида битирувчиларни иш билан таъминлаш ва истеъмолчилар томонидан таклиф қилинаётган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасини ташкил етишга қаратилган “Каръера 2020” лойиҳаси бўлиб ўтди. Тадбирда Вилоят бандликка кўмаклашиш маркази, Вилоят мактабгача таълим, халқ таълими, ўрта махсус касб-ҳунар таълими ва турли ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. Тадбирда 1700 га яқин бўш иш ўринларига олийгоҳ, битирувчилар ва кадрлар истеъмолчилари билан уч томонлама шартномалар имзоланди.
Матбуот хизмати.