Гулистон давлат университетининг талабалари, магистрлари, докторантлари, профессор-ўқитувчилари ва ҳодимлари “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан 2021 йил танловида иштирок этиш учун жалб этилди. 2021 йил 20 январда жамғарма томонидан матетатика, биология, кимё ва геология йўналишлари бўйича эълон қилинган таълим грантларига университетнинг 13 нафар номзодларининг иштироки таъминланди. Жумладан, 6 нафар стажировка, 5 нафар малака ошириш, 1 нафар магистратура ва 1 нафар номзод докторантура таълим дастурларида иштирок этишмоқда. Барча иштирокчи номзодлар бугунги кунда ҳужжат топшириш босқичидан муваффақиятли ўтишган холда навбатдаги саралаш босқичига тайёргарлик кўришмоқда. Номзодлар илмий, амалий ва ҳу&…