Тадбирлар
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Ижодкор ёшлар тақдирланишди
Гулистон давлат университетида “Ижодкор ёшлар” клуби ташаббуси билан ташкил этилган "Ижодкор ёшлар ҳафталиги" доирасида ўтказилган танлов ва лойиҳаларда ғолиб бўлган талаба-ёшлар тақдирланишди. Тадбирни Гулистон давлат университети профессори Равшанбек Маҳмудов очиб бериб,  талабаларнинг ижодий фаолиятларига, ўқишларига муваффақиятлар тилаб табрик йўллади. Маросимда "Ижодкор ёшлар" клуби координаторларига аъзолик гувоҳномалари берилди. Тадбир ижодкор ёшлар ижросидаги  куй-қўшиқлар билан кўтаринки руҳда якунланди.   ⚡️Биз билан қолинг 😊  Янги лойиҳа ва танловларамиз ҳали олдинда   👉 @Ijodkor_yoshlar_klubi
32 | 2021-03-02 16:32 | Batafsil
"Ижодкор ёшлар" ҳафталигининг тўртинчи куни.
Гулистон давлат университетида “Ижодкор ёшлар” клуби ташаббуси билан ташкил етилган "Ижодкор ёшлар ҳафталиги" доирасида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди. Тадбирни клуб бош координатори Темур Абдуллаев, координаторлар Усмонхўʻжайев Жамшидхўжа, Самандар Сарибоевлар ўтказишди. "Заковат" интеллектуал турнирида 7 та жамоа ичида ғолибликни Педагогика факултети талабаларидан иборат "Билимдонлар" жамоаси қўлга киритди.   ⚡️Биз билан қолинг 😊   👉 @Ijodkor_yoshlar_klubi
116 | 2021-02-26 09:34 | Batafsil
"Ижодкор ёшлар" ҳафталигининг учинчи куни.
Гулистон давлат университетида "Ижодкор ёшлар" клуби ташаббуси билан ташкил етилган "Ижодкор ёшлар ҳафталиги" доирасида "Дебат" ўтказилди. Тадбирда @сирдарёу_репорт қўмита раиси Ойбек Ҳакимов, клуб бош координатори Темур Абдуллаев, клуб координатори Ўткир Мирзаевлар ҳакамлик қилишди. Истеъдодли ва иқтидорли талабаларни жам қилган тадбир "Кинофилмлардан кўра спектакллар фойдали" мавзусида бўлиб ўтди. "Истиқбол" ва"Филология" жамоалари ўртасидаги ўйинда инкор позициясида ўйнаган "Истиқбол" жамоаси ғолибликни қўлга киритди.  ⚡️ Бизни кузатиб boring лойиҳаларимиз ҳали давом етади 😊  👉 @Ijodkor_yoshlar_klubi
110 | 2021-02-25 09:11 | Batafsil
“Бувижоним кийган либослар”
Гулистон давлат университети Хотин-қизлар Кенгаши ташаббуси билан Ишлаб чиқариш технологиялари факулътети талабалари иштирокида “Бувижоним кийган либослар” деб номланган тадбир ўтказилди. Унда миллий қадриятларимизни тарғиб этиш, анъаналар узвийлигини таъминлаш ҳамда кийиниш маданиятини такомиллаштириш мақсадида, қолаверса ҳар бир талаба қизларимизда миллийликка йўғрилган замонавий либослар тўғрисидаги тасаввурларини бойитишга ҳизмат қилиш ғоялари илгари сурилган. Тадбир якунида фаол иштирокчи талабалар ҳамда талаба-қизларнинг маънавий қиёфасини шаклланишида олиб бораётган намунали фаолияти учун факулътет ўқитувчиси Гулноза Тўҳтамишева университет ректори Фахрий ёрл…
130 | 2021-02-25 06:02 | Batafsil
Ректор кубоги мусобақалари бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 4 ноябрдаги ПҚ-4881-сон қарори ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 8 февралдаги №87-01-67-сон хатининг ижросини таъминлаш мақсадида Гулистон давлат университетида жорий йилнинг 23-феврал куни спортнинг КУРАШ тури бўйича “РЕКТОР КУБОГИ” мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу спорт мусобақасида Эркарлар ўртасида 7 та вазн тоифасида 80 нафар спортчи талабалар баҳс олиб боришдилар. Аёллар ўртасида эса 8 та вазн тоифасида 32 нафар спортчи талаба қизлар баҳс олиб боришдилар. Мусобақа Университет раҳбарияти ва "ГулДУ" спорт клуби томон…
105 | 2021-02-25 05:49 | Batafsil
"Ижодкор ёшлар" ҳафталигининг иккинчи куни.
Гулистон давлат университетида "Ижодкор ёшлар" клуби ташаббуси билан ташкил этилган "Ижодкор ёшлар ҳафталиги" доирасида "Мушоира" ўтказилди. Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи Отабек Базаров, профессор Равшанбек Маҳмудов, проректор Фахриддин Ниязов, ижодкор талабалар ва шеърият ихлосмандлари иштирок этишди. "Мушоира" уч қисмдан иборат бўлди. Биринчи қисмда ижодкор ёшлар ўзларининг ижодидан намуналар ўқидилар. Иккинчи қисмида эса томошабинлар ҳам қамраб олинди, яъни улар ҳам ўзи билган шеърларни иштирокчиларга армуғон этдилар. Энг муҳим қисм - учинчи қисмида баҳр-у байт ташкиллаштирилди, унда "Бошланғич таълим" йўналиши 1-босu…
108 | 2021-02-24 12:34 | Batafsil
Ректор ва ёшлар учрашуви ўтказилди
Анъанага мувофиқ, Гулистон давлат университети ректори Мухсин Ходжиевнинг университет талабалари билан учрашуви давом этмоқда. 2021 йил 15 фервал санасида ГулДУ ректорининг Филология факултетининг биринчи босқичига қабул қилинган талабалар билан учрашуви бўлиб ўтди. Ректор М.Ходжиев талабаларга университетдаги янгиликлар, янги факултетлар, янги йўналишлар, янги магистратура йўналишлари, “Беш муҳим ташаббус” ҳақида батафсил маълумотлар берди. Шунингдек, талабаларга степендия берилишидаги янгиликлар тушунтирилди. Учрашув якунида талабаларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берилди.
149 | 2021-02-16 09:02 | Batafsil
Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланди
2021 йил 13 феврал куни Гулистон давлат университетида Ижтимоий-иқтисодий факультет ташаббуси билан З.М.Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан маънавий тадбир ташкил этилди. Тадбирни факультет декани З.Зикрияев олиб борди. Тадбирда ГулДУ профессори Р.Маҳмудов, университет Ёшлар билан ишлар бўйича проректори Ф.Ниязов, Милий ғоя кафедраси мудири Ш.Кенжаев, катта ўқитувчи Б.Ғофуровлар Бобур ижоди юзасидан сўзга чиқишди. Тадбирнинг иккинчи қисмида факультетнинг фаол талбалари томонидан Бобур ижодидан ғазаллар ва саҳна кўринишлари ижро этилди. Тадбир якунида Бобур ҳаёти ва фаолиятига доир ижодий ишлар мусабақаси совриндорлари тақдирланишди.
271 | 2021-02-14 15:27 | Batafsil

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2021