Девонхона ва архив бўлими

Девонхона ва архив бўлими — университетнинг структуравий қисми ҳисобланади.

Девонхона ва архив бўлими ўз фаолияти давомида Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999-йил 12-январдаги «Ижро интизомини янада мустаҳкамлаш тўғрисида»ги 12-сонли, 1999-йил 29-мартдаги «Ўзбекистон Республикаси маҳаллий давлат органларида иш юритиш бўйича норматив ҳужжатларни ҳамда ижро интизоми бўйича Йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги 140-сонли ҳамда Ўзбекистан Республикаси Олий ва ўртамахсус таълим вазирлигининг 2010-йил

21- майдаги 195-сонли буйруғи асосида иш юритади.

Девонхона ва архив бўлими зиммасига: ҳужжатларни ижрочиларга йетказиш қисмларидан ташкил топган.

Девонхона ва архив бўлими ўз ишини вазирлик, вилоят, шаҳар ҳокимликлари, вилоят бошқармалари ва ташкилотлари, университет проректорлари, бўлимлари, деканатлари, кафедралари билан биргаликда олиб боради.

Девонхона ва архив бўлимининг вазифалари:

Университетнинг Девонхона ва архив бўлими зиммасига қуйидаги вазифалар киради:

университет таркибий қисмларида иш юритишни тўғри ташкил қилиш;

ректор топшириғига асосан университет ходимларини Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Республика Олий Мажлиси ҳужжатлари, Республика Президенти Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Президент девони ҳамда Республика вазирлик, идора ва ташкилотларидан келган ҳужжатлар билан таништиради.

Янги ишга келган ходимларни иш юритиш бўйича Йўриқнома, ички меҳнат тартиби ва иш юритиш бўйича бошқа ҳужжатлар билан таништиради;

Университет ходимлари билан биргаликда ректор буйруғи, фармойиш ва жавоб хатлари лойиҳаларини сифатли тайёрлашга кўмаклашади;

Университетга келиб тушаётган барча ҳужжатларнинг нусхаларини тегишли масъул ходимларга йетказишни ташкил қилади;

Университетда иш юритишни давлат тилида олиб борилишини, компютерлаштирилишини, келган ахборотларни қайта ишланишини ҳамда иш юритиш маданиятини оширилишини таъминлайди;

Ҳужжатларни доимий таҳлил қилиш ҳамда раҳбариятга тайёрланадиган меъёрий ҳужжатларнинг сифатини ошириш, ҳужжатлар айланма ҳаракатини камайтириш юзасидан таклифлар киритиш;

Раҳбарият томонидан назорат қилинадиган ҳужжатлар: Ўзбекистан Республикаси Президенти Фармон, фармойишлари, Олий Мажлис қарор, топшириқлари, қонунлар, Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруқлари, Ҳайъат қарорлари, модемномалари , вилоят ҳокими қарор, фармойишлари, Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессия қарорлари, ҳамда фуқаролар таклиф ва аризаларини ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил қилади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлиси ҳамда вазирлик ва идоралар томонидан сўралган ахборотларни ўз вақтида йетказилишини назорат қилади;

Университетда фуқаролар ёзма ва оғзаки мурожаатларининг ўз вақтида кўриб чиқилиши устидан назорат ўрнатади;

Университетда ҳужжатлар сақланишини таъминлаш ва назорат қилиш, ҳужжатлар номенклатурасини тузиш;

Девонхона ва архив бўлими мудири

Девонхона ва архив бўлими мудири-лавозими ва ўз хуқуқларидан келиб чиқиб, девонхона ва архив бўлим зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга шахсий жавобгардир:

топширилган вазифасига қараб ҳар бир ходимнинг иш фаолияти даражасини белгилайди;

Девонхона ва архив бўлими ишини режалаштиради;

Иш юритишни ташкиллаштириш юзасидан университетнинг барча бўлимлари мудирлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

Раҳбарият кўрсатмасига асосан йиғилишларда иштирок етади;

Университет бўлимларида иш юритишни тоғри ташкил етиш бўйича жавобгардир.

Девонхона ва архив бўлими мудири университетга келиб тушган ректорга киритиладиган корреспонденцияни рўйхатга олади, топшириқ лойиҳасини тайёрлайди ва ректор ёрдамчисига топширади.

Йўриқномага асосан ректор буйруқларини ва фармойишларининг тўғри қайд етилишини таъминлайди:

Ҳужжатлар лойиҳасини тайёрлаётган ходимларга буйруқ, ва фармойишни тайёрлаш тартиби бўйича тушунтириш беради;

Имзоланган буйруқ, ва фармойишларни қайд дафтарига киритади;

Нусхаларга умумий бўлим муҳрини босиб, тарқатиш варақасига мос ҳолда ҳужжатларни ижрочиларга йетказувчи мутахассисга топширади;

Тарқатиб бўлган ва тарқатиш варақасида қайд қилинган ҳолда ҳужжат асл нусхасини тегишли жилдга тикиб боради.

Ҳар чоракда махсус шакл асосида ижро қилинган ҳужжатларни таҳлил қилади ва вазирликка ҳисоботлар юборилади.

Назорат қилувчи масъул назоратга олинадиган ҳужжатлар ва бандларни қатъий ҳисобга олинишини таъминлайди, ижрочиларга резолюцияга мувофиқ, назорат варақа ва еслатмалар беради.

Компютер дастурининг "Назорат" дастурида иш юритади, назорат карточкалари чиқаради.

Девонхона ва архив бўлимининг ҳужжатлар номенклатурасини тайёрлайди, мувофиқлаштиради ва унга қараб иш юритади.

Девонхона ва архив бўлими муҳр ва штампларининг сақланишига жавоб беради,

Раҳбариятга доимий равишда хат, ариза ва шикоятларнинг кўриб чиқилиши натижалари тўғрисида ахборот бериб боради.

Университет бўйича фуқароларнинг хат, ариза ва шикоятларининг кўриб чиқилиши юзасидан чорак, ярим йиллик ҳамда йиллик таҳлиллар ва маълумотларни тайёрлайди.

Иш юритувчи вазифалари:

-келган ҳужжатларни қабул қилиш ва бирламчи қайта ишлаш билан шуғулланади:

пакетларни очади, бузилмаганлигини ва манзилнинг тўғрилигини текширади;

-келган ҳужжатларни қайд қилади, Компютерга туширади ва назорат карточкалари юритади;

-қайта ишланган ҳужжатларни яна бир бор кўриб чиқиш учун бўлим мудирига тогширади;

-ҳужжат резолюциясини қайд варақасига кўчиради ва ижрочиларга бир нусха варақага имзолатиб ҳужжатни топширади;

-икки ва ундан ортиқ ижро етувчи бўлган ҳолатда ҳужжат ва резолюциядан кераклича нусха кўпайтириб, ижрочиларга йетказади;

-умумлаштирган ҳолда университетнинг барча чиқиш хат ва ҳужжатларини тайёрлайди:

-жўнатилаётган хатлар ва ҳужжатларни қайд қилади;

-ҳужжатларни конвертлашдар олдин тўғри расмийлаштирилганлигини, иловаси тўғрилигини текширади;

-йелимлаб ёпилган пакетларга реестр (тарқатиш варақаси) тайёрлайди ҳамда фелдъегерлик хизмати ходимига топширади. Бир нусха реестрни олинганлиги тўғрисидаги имзо ва белгиси билан тикиб қўйиш учун олиб қолади.

Ижро хатларини қабул қилади, ижро етилган хатларни қайд қилиб боради.

Бажарилган ҳужжатларни номенклатурага асосан белгиланган иш жилдларига жойлайди ва тикиб боради.

Ёпилган ҳужжатларни архивга топширишга тайёрлайди.

Гулистон давлат университети

 

3173 | 2017-12-26 17:11
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish