Педагогика-психология кафедраси
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Педагогика ва психология кафедраси

psixologiya.jpg

Кафедра мудири: Тоштемиров Дониёр

Қабул вақти: Хар куни соат 9-00 дан 17-00 гача

Кафедра структураси:

Кафедраларда қуйидаги таълим йўналишлари бўйича бакалаврларни тайёрлайди

5110900 Педагогика ва психология

5210203 Амалий Психология

5210200 Психология

Кафедрада қуйидаги мутахассислик таълим йўналишлари бўйича магистрларни тайёрлайди

5А110902 Педагогика ва психология

Педагогика ва психология тарихи:

Педагогика ва психология кафедраси 1966 йилда ташкил этилган. Бош илмий муаммо «Бўлажак ўқитувчи шахси касб маданияти шаклланишининг назарияси ва амалиёти» мавзуси бўйича илмий-тадқиқотлар олиб борилган. Кафедрага 1966 йиллардан бошлаб Турғунов Қ. Т, Цой Геннадий, ЖулановҚ. А, Аримбоев С, Абдукаримов Ҳ. О. Сувонов, Г. Давирова каби профессор ўқитувчилар бошчилик қилганлар. Мустақиллик даврида 5 та номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинди. Кафедра аъзолари таълим-тарбия ва ижтимоий соҳаларда фаоллик кўрсатиб келмоқдалар. Уларнинг педагогик фаолияти давлат томонидан юқори баҳоланмоқда. Г. Давирова «Дўстлик» ордени билан, Ҳ.Абдукаримов, А.Аҳмедов, О.Сувонов, А.Фадеевлар «Халқ таълими аълочилари» нишонлари ва кўплаб фахрий ёрлиқлар билан тақдирланганлар. Кафедра аъзолари томонидан ўнлаб монографиялар, юзлаб илмий-услубий мақолалар эълон қилинган.

Кафедрага 2016 йилдан бошлаб психол.ф.н. доцент Холназарова Матлуба Холбўтаевна мудирлик қилиб келмоқда. Бугунги кунда кафедрада педагогика фанлари номзоди, доцент Ҳ.Абдукаримов психология фанлари номзодлари, доцентлар,   М. Холназарова, катта ўқитувчилар О. Суванов, Ё. Нурумбекова, Ў Шукурова, Г. Қурбонова, У.Холиқов, ўқитувчилар С.Хайдарова, Ш. Файзиева, Г. Тошматова, Д.Носирова, О.Назарова, С.Жонзоқова, Р. Сулейманова, Ж.Мирзаевлар каби тажрибали ўқитувчилар фаолият кўрсатишмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари барча таълим йўналишидаги талабалар учун фан бўйича замонавий педагогик ва ахборот технологиялари асосида билим, кўникма ва малака бермоқдалар.

Кафедра аъзолари раҳбарлигида 2017 йилдан бошлаб вилоятимиз ва қўшни вилоятларга “педагогик психология ”, “Амалий психология”, қўшма дастур асосида Қозон фидерал университети билан “Психология” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаб бериш йўлга қўйилди. Магистрлик мутахассислик бўйича “Педагогика ва психология” мутахассисликни 2019-2020 ўқув йилидан талабалар тағсил олмоқда. Кафедрамизда бугунги кунда жами 22 та профессор-ўқитувчи фаолият юритмоқда. Шулардан 18 таси тўлиқ ставкада. 3 таси ўриндош. Кафедрамиз профессор-ўқитувчиларининг таркибида 1 та профессор, 4 та доцент, 1 та фан номзоди бор. Профессор-ўқитувчиларнинг ўртача ёши 45.

Педагогика ва психология кафедраси профессор-ўқитувчи аъзолари қуйидагилар 

Педагогика ва психология кафедрасининг ҳамкорлик алоқалари;

Педагогика ва психология кафедраси Казан фидерал университети билан ҳамкорлик фаолиятини олиб бормоқда. Казан фидерал университети билан ҳамкорликда 5210200 Психология таълим йўналиши бўйича 26 нафар талаба таҳсил олмоқда. Ўзбекистон Миллий университети, Бухоро давлат университети, Самарқанд давлат университети, Низомий номидаги Тошкент давлат Педагогика университети, Жиззах Педагогика институти, Андижон давлат университетлари билан ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.

Педагогика ва психология кафедрасининг илмий фаолияти

Кафедрада 1 та профессор, 4та доцент, 1та фан номзоди, 8 та доктарант, 15 та магистр илмий педагогик фаолият юритмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан 3 та дарслик, 5 та монография, 8 та ўқув қўлланма, 15 дан зиёд ўқув-услубий қўлланмалар чоп эттирилган. 1 та патент олинган. Хорижий давлатларда 15 та илмий мақола, хорижий конференциялар 25 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилган.

7295 | 2017-12-29 13:24

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2021