Янгиликлар
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Азиз опа-сингиллар!
Юртимиз тараққиётида ўз ўрнингиз, ўз мавқеингиз бўлганлиги учун ҳам Сиз энг улуғ унвон ОНА, уй бекаси, тарбиячи, танқидчи, тадбиркор, олима каби юзлаб мукофотларга муносибсиз! Сизларни 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами билан чин қалбдан табриклаб фақат соғлик, сабр-тоқат ва омад тилайман. Узоқ йиллар баҳор байрамини кутиб олиш ва нишонлаш барчамизга насиб этсин. Барчангизни баҳор байрами билан яна бир карра самимий табриклайман. Равшанбек Маҳмудов Гулистон давлат университети профессори
60 | 2021-03-06 17:28 | Batafsil
Онамиз, синглимиз, опамиз аёл!
Дунёнинг ғамини ютгувчи, аёл! Оламда муҳаббат тутгувчи, аёл! Садоқатла бирга рафиқа бўлиб! Эридан ширин сўз кутгувчи аёл!   Фарзандига меҳр бергувчи, аёл! Ранжисангиз қаҳр қилгувчи, аёл! Кўзлардаги ғамни билгувчи, аёл! Борини муҳайё қилгувчи аёл!   Кўзидан чиқарманг ҳеч қачон кўз ёш! Аламдан ёнса ҳам бермоқда бардош! Гўзаллардан гўзал камон қаламқош! Онамиз, синглимиз, опамиз аёл!   Аёл буюк калимадир! Унда бокира қиз иффати, Дўст фидойилиги, Она жасорати мужассамдир!   2021 йил 6 март куни Гулистон давлат университетининг Маданият саройида “Онамиз, синглимиз, опамиз аёл!” шиори остида 8-март “Халқаро хотин қ…
66 | 2021-03-06 17:12 | Batafsil
Халқаро ахборот компанияси фаолияти
2021 йил 5  март куни Гулистон давлат университети Ахборот ресурс маркази ва илмий ишлар ва инновациялар бўлими ҳамкорликда ёш илмий ходимлар, докторантлар ва магистрлар учун “Springer Nature” халқаро ахборот компанияси фаолияти ва имкониятлари” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди. Семинарда 50 дан ортиқ ёш илмий ходимлар, докторантлар ва магистрлар иштирок этишди. Семинарни илмий ишлар ва инновация бўйича проректор А.Сулаймонов очиб берди. “SpringerNature” халқаро ахборот компанияси фаолияти ва имкониятлари” мавзуси билан семинар иштиорокчиларини Ахборот ресурс маркази директори О.Оқйигитов таништирди. Мавзуни таништириш жараёнида “SpringerNature” халқаро ахборот компанияси тарихи, унинг имко…
63 | 2021-03-06 11:11 | Batafsil
Ректор ва ёшлар учрашуви давом этмоқда
2021 йил январ ойидан бошлаб университет ректори М.Ходжиевнинг факультетлар кесимида талаба ёшлар билан учрашуви ташкил этилган эди. Бу галги шундай учрашув навбати университетда таҳсил олаётган магистрлар билан бўлиб ўтди.             Магистрлар билан бўлган учрашувда илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, янги инновацион ва илмий ғоялар ва ишланмалар диққат марказда бўлди. Университет ректори мавжуд гуруҳлар лидерлари билан бирма-бир суҳбатлашиб, магистрларнинг илмий ишлар календар режасини бажариш ҳолати бўйича кўрсатмалар берди. Учрашувда Ижтимоий-иқтисодий факултет декани З.Зикрияев, Магистратура бўлими бошлиғи О.Сатторқулов, кафедра мудирлари Ж.Абдуллаев…
75 | 2021-03-05 01:09 | Batafsil
Талабабай ишлаш жараёни амалда
Гулистон давлат университети ректори М.Ходжиев Ижтимоий-иқтисодий факултет декани З.Зикрияев билан биргаликда факультет талабаларининг яшаш шароитларини ўрганиш мақсадида ижарада истиқомат қилувчи талабаларнинг турар жойларига ташриф буюрди.             Ҳар бир хонадон гуруҳ мураббийлари ҳамроҳлигида синчиклаб ўрганилди. Ўрганиш жараёнида гуруҳ мураббийлари У.Мирзалиев, Э.Қурбонов, Р.Неъматовларга ижарадаги турар-жойларнинг ҳолати, мавжуд шароитларга кўра қизил, сариқ ва яшил рангларга ажратиш, эҳтиёжманд талабаларга кроват, китоб жавони, ёзув стол-стуллари билан таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.        &…
71 | 2021-03-05 00:09 | Batafsil
Қутлов!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорига кўра, Гулистон давлат университети Табиий фанлар какультети 3-босқич талабаси Ҳожибобоева СарвинозҲабибжон қизи Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
79 | 2021-03-04 09:08 | Batafsil
Дунёни сеҳрлаган мато
3.03.2021 санасида "Ишлаб чиқариш технологиялари" факультети фаоллар залида университет Хотин-қизлар Кенгаши ташаббуси билан миллий матоларимизни тарғиб қилиш талабалар қалбида ватанга бўлган муҳаббат ҳиссини шакллантириш ҳамда кийиниш маданиятини кенг ёйиш мақсадида "Ишлаб чиқариш технологиялари" ва "Санъатшунослик" факультетлари талаба қизлари иштирокида "Дунёни сеҳрлаган мато" номли тадбир ўтказилди. Тадбирда миллий матойимиз бўлмиш "Атлас" ва "Адрас" матолари тақдимоти бўлиб ўтди. Талаба қизларимиз томонидан ижро этилган мусиқа ва рақслар барчада яхши таъсурот қолдирди. Тадбирда 120 нафар талабалар иштирок этди.
91 | 2021-03-04 05:38 | Batafsil
Сиёсий партиялар ва улар фаолиятини ёритишга ихтисослашган ОАВ вакиллари, маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари учун ўқув курслари давом этмоқда
Жорий йилнинг 3 март куни Гулистон давлат университетида сиёсий партиялар ва уларнинг фаолиятини ёритишга ихтисослашган ОАВ вакиллари, маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзоларини ўқитиш бўйича шакллантирилган Республика тренерлари ва худудий тренерлар томонидан ташкил этилган махсус ўқув курсининг 2 гуруҳида 30 нафар тингловчи иштирок этди. Ҳудудий штаб раиси томонидан 3-мартдаги ўқув курсини ўтказиш билан боғлиқ барча ташкилий жараёнлар юқори даражада ташкил этилди. Ўқув курси тингловчиларига барча зарурий шарт-шароитлар яратилган.
77 | 2021-03-03 16:51 | Batafsil

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2021