Гулистон давлат университети профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг хорижий сафарлари

Бугунги кунда Гулистон давлат университети ҳалқаро алоқалар бўлими IWMI, ICARDA ва JIRCAS ташкилотлари билан ўз ҳамкорлигини ўрнатган.

Жумладан, университет ERASMUSMUNDUSTIMUR: (Обучение лиц через мобильность к Европейскому Союз от Республики Узбекистан)” ва ERASMUS+ RENES: (Разработка магистерской программы по возобновляемым источникам энергии и устойчивой окружающей среды)” лойихалари дастури доирасидаги Европа Иттифоқи мамлакатлари ОТМлари  билан ҳамкорлик ишларини амалга ошириб келмоқда.

Табиий фанлар факультети, “Тупроқшунослик” кафедраси ўқитувчиси Рахмонов Икром 14.11.2016-14.01.2017бўлган муддатга Чехия Республикаси Прага шаҳридаги Табиий фанлар университетида (Czech University of Life Sciences (CULS)) Европа Иттифоқининг Эразмус Мундус дастури TIMUR лойиҳаси доирасида малака ва тажриба ошириб келди.

Табиий фанлар факультети, “Биология” кафедрасининг катта илмий ходим-изланувчилар институти 3-босқич изланувчиси Аблакулова Нодира Абдувохобовна Европа Иттифоқининг Эразмус Мундус дастури TIMUR лойихаси маблағлари ҳисобидан 2016 йил 1 декабрдан 2017 йил 1 июнгача бўлган муддатга Словакиянинг Нитра шаҳридаги Словакия қишлоқ хўжалиги университетида, 6 ойлик малака ошириш ва илмий тадқиқот ишларини тугатиб келди.

Иқтисодиёт кафедраси профессори Аҳмаджон Маматов Ломоносов номидаги Москва давлат университетида 2017 йил 30-31 март кунлари “Поворот мировой истории. Новая стратегия России ” мавзусида бўлиб ўтган ҳалқаро иқтисодчилар форумида иштирок этиб келди.

Табиий фанлар факультети декани Ҳабибжон Қўшиев Озарбайжон Республикаси Фанлар Академиясининг Ботаника институтидаДоривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш” мавзусида 2017 йил 5-15 апрель кунлари семинар тренингда иштирок этиб келди.

Жорий йил 3 май куни Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Найнхарт Хёфер-Виссинг Ўзбекистон - Германия муносабатларининг 25 йиллигининг ҳамкорлиги мавзусида Гулистон давлат университетига ташриф буюрди. Ректорат кичик мажлислар залида университет Ректори, проректорлар, деканлар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашув бўлиб ўтди. Элчи жаноблари учрашувда университет ташкилий ва таълим тизими, иш фаолияти билан танишди, чет эл, хусусан, Германиянинг етакчи ОТМлари билан ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

2016 йилдан бошлаб (15.10.2016-14.10.2019) Гулистон давлат университети Эрасмус+ (Темпус) дастурининг 574055-EPP-1-2016-1-IT-EPPKA2-CBHE-JP “RENES: Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит соҳасида магистрлик дастурини ишлаб чиқиш” лойиҳасида ҳамкор ОТМ сифатида ўз илмий фаолиятини давом эттирмоқда.

Хусусан, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Азамат Шаимкулов ва Физика кафедраси доценти Шавки Ниязовлар “RENES: Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит соҳасида магистрлик дастурини ишлаб чиқиш” мавзусидаги 2017 йил 29.05.2017 – 02.06.2017 кунлари навбатдаги лойиҳа доирасида ташкил этилган пленар йиғилишда иштирок этиб келишди.

“Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқий таълим” кафедра катта ўқитувчиси Джанибекова Нодира Абдусаломовна 2017 йил 10-12 сентябрь  кунлари Қозоғистон Республикасининг Алма-Ата шаҳрида Марказий Осиё минтақавий экологик марказида (МОМЭМ) ўтказилган “Роль молодых лидеров в устойчивом развитии Центральной Азии” мавзусидаги навбатдаги 8-сессиясида маьруза билан иштирок этиб келди.

“Рус тили ва адабиёти” кафедраси, профессори Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич 2017 йил 25-28 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Ярославль давлат педагогика университетида ўтказилган “Образование через всю жизнь: непрерывное образование в интересах устойчивого развития” мавзусидаги ХV – халқаро илмий-амалий конференцияда маърузачи сифатида иштирок этиб келди.

Табиий фанлар факультети магистранти Ёдгор Норматов жорий йил 27 сентябрь куни Хитой Халқ Республикасининг Пекин қишлоқ хўжалик университетига 10 ой давомида стажировка ва илмий тадқиқот ишини тугатиш мақсадида жўнаб кетди.

Филология факультети Инглиз тили ва адабиёти таълими йўналиши      3-курс талабаси Бобур Шерқўзиев 14.10.2017 - 22.10.2017 кунлари Россия Федерацияси Сочи шаҳридаги Олимпия паркининг бош медиацентрида  бўлиб ўтган XIX Бутунжаҳон ёшлар ва талабалар фестивалида иштирок этиб келди.

Жорий йил 1 ноябрь куни Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Мосуд Маннан Гулистон давлат университетига ташриф буюрди. Мосуд Маннан Бангладешда қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган ютуқлар ва тажрибалар шунингдек икки томонлама ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Азамат Шаимкулов ва Физика кафедраси доценти Шавки Ниязовлар “RENES: Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит соҳасида магистрлик дастурини ишлаб чиқиш” мавзусидаги 2017 йил 28.11.2017 – 02.12.2017 кунлари лойиҳа доирасида ташкил этилган 3-пленар йиғилишда иштирок этиб келишди.

Жорий йил 14 декабрь куни Сув инфраструктураси бўйича АҚШлик мутахассис Джонах Шейн ва Тошкентдаги АҚШ элчихонаси ходими Бирюкова Екатериналар Гулистон давлат университетига ташриф буюрдилар. Джонах Шейн Америка Қўшма Штатларида сувдан оқилона фойдаланиш ва сувни қайта тозалаш тизимининг йўлга қўйилганлигини Калифорния штати мисолида тақдимот қилиб берди.

 

 Халқаро алоқалар  бўлим бошлиғи

 А. Шаимкулов

3981 | 2018-01-29 16:59
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish