Илмий кенгаш
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Илмий кенгаш

ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

КЕНГАШИ

Умумий қоидалар

1. Гулистон давлат университети (бундан буён матнда университет деб юритилади) фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқиш учун ректор раислигида Кенгаш ташкил этилади ва унинг йиғилишларини олиб боради.

2. Кенгаш ўз фаолиятини университет Кенгаши тўғрисидаги Низом» асосида, қонунийлик, бошқарув ва коллегиалликни марказлаштириш тамойиллари асосида амалга оширади. 

                                                   Кенгашнинг асосий вазифалари

3. Кенгашнинг асосий вазифаси – университет жамоаси саъй-харакатларини қуйидаги масалаларни бажаришга қаратилган фаолиятини бирлаштириш ҳисобланади:

   - кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини амалга ошириш, замонавий педагогик технология ва компютерлаштириш асосида юқори сифатли бакалавр ва магистрлар тайёрлашни таъминлаш;

- Олий таълимнинг давлат таълим стандарти талаблари даражасида мукаммал билим, малака, кўникмаларга эга бўлган профессионал мутахассислар тайёрлашга йўналтиришдан иборат.

                                                      4. УниверситетКенгаши:

- кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ давлат таълим стандартлари, ўқув режалар ва дастурларнинг қатъий бажарилишини кўриб чиқади хамда устивор масалалар бўйича тавсия ва топшириқларни белгилайди;

- факултетларнинг ўқув, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий ишлар тўғрисидаги, университет қошидаги академик лицей, қабул комиссиясининг қабул натижалари тўғрисидаги, университет қошидаги илмий лабораторияларнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар, шунингдек, маркетинг хизматининг халқ хўжалигида битирувчи мутахассисларга бўлган эҳтиёж, буюртмачи ташкилотлар билан хамкорлик алоқалари тўғрисидаги ҳисоботни эшитади хамда тегишли қарор қабул қилади;

-илмий тадқиқот, маънавий-маърифий ишларнинг режалари ижроси, профессор-ўқитувчилар таркибининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш масалаларини муҳокама қилади хамда тегишли қарор қилади;

-университет ривожланишининг йиллик ва истиқболли режаларини тасдиқлайди, моддий техник таъминот ва молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини муҳокама қилади ҳамда тегишли қарор қабул қилади.

- факултет ва кафедраларни очиш, тугатиш, ўзгартириш шунингдек, маркетинг хизматлари таклифларини ҳисобга олган холда янги бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш ёки тўхтатиш билан боғлиқ масалалар бўйича қарор қабул қилади;

- “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларини танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ профессор-ўқитувчилар лавозимларини эгаллаш учун танловлар ўтказади;

- профессор, доцент илмий унвонини олишга интилаётган изланувчиларнинг хужжатларини кўриб чиқади ва белгиланган тартибда илмий унвонга Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комисиясига тақдим этади;

- университет талабалари ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг инглиз тилини билишини таъминлаш ва компьютер технологиялари, интернетдан фойдалана олишлари бўйича таянч кўникмаларни шакллантириш масалаларини муҳокама қилади ва чора-тадбирлар белгилайди;

- таълим жараёнининг ўқув адабиётлари билан таъминланганлигини, янги авлод дарслик ва ўқув қўлланмалари, шунингдек инновацион таълим технологияларини қўллашга асосланган ўқув-услубий мажмуаларни тайёрлаш ва нашр этиш масалаларини муҳокама қилади;

- мустақил изланувчи, таянч докторантура ва докторантураларга номзодларни тавсия этади, уларнинг шахсий режалари ва диссертациялари мавзуларини тасдиқлайди;

- иқтидорли талабалар сафидан ва профессор-ўқитувчилар таркибидан номзодларни “Истеъдод” жамғармаси орқали хорижий олий таълим муассасаларида стажировкага тавсия этади;

- университет иқтидорли талабалар, магистрлар сафидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиясига ва номли давлат стипендиялар танловида иштирок этадиган номзодларни тавсия этади;

- “Соғлом авлод учун” жамғармаси билан ҳамкорликда талабаларнинг жисмоний тарбияси ва уларнинг соғликларини янада яхшилаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқади;

- асосий буюртмачи ташкилот, корхона ва муассасалар билан корпоратив ҳамкорликни ривожлантириш, моддий техник базани мустаҳкамлаш ҳамда талабаларнинг малакавий амалиёти самарадорлигини  ошириш масалаларини муҳокама қилади ва уларни яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

- университет талабалари ва ходимларининг техника хавфсизлиги ва мехнат мухофазасини такомиллаштириш бўйича тадбирларни белгилайди.

5. Кенгаш университет ваколатига кирадиган ва коллегиал муҳокама этишни талаб қиладиган ҳар қандай масалани кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

Кенгаш таркиби

6. Кенгаш таркибига университет ректори (раис), проректорлар, бўлим ва марказ бошлиқлари, ўқув-методик бўлим бошлиғи, университет қошидаги марказ, филиал директорлари, университет бош ҳисобчиси, хотин-қизлар қўмитаси раиси, юрист-маслахатчи, факультет деканлари, мутахассис чиқарувчи кафедра мудирлари, касаба уюшмаси қўмитаси раиси, «Ёшлар иттифоқи» бошланғич ташкилот етакчиси, университет қошидаги академик лицей директори киради. Кенгаш таркибига Олий таълим муассасининг муайян йўналиш муаммолари бўйича ишловчи йирик олим ва мутахассисларни ҳам киритиш мумкин. Кенгашнинг ваколат муддати -5 йил.

7. Кенгаш таркиби университет ректорининг буйруғи билан тасдиқланади. Хар ўқув йилининг бошида турли сабабларга кўра Кенгаш таркибидан чиқканлар ўрнига, янги аъзолар сайланади ёки тегишли тартибда таркибга қўшилади.

 

Манбаа:  Университет  Кенгашининг 2018 йил 29 августдаги 1-сонли мажлисида тасдиқланган “Университет Кенгаши тўғрисида”ги Низоми.

 

 

3767 | 2018-09-12 13:10
Sayt bo'ylab izlash
Harakatlar strategiyasi
ДОКТОРЛИК ДИПЛОМИ ТОПШИРИЛДИ

Гулистон давлат университети кичик фаоллар залида Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани “Навбаҳор” қишлоғида туғилган Камола Аброрхоновага докторлик дипломи топширишга бағишланган тантана бўлиб ўтди. Тантанани Гулистон давлат университети профессори Р.Маҳмудов кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди. Камола Аброрхонова Гулистон шаҳридаги 2-педагогика коллежида ўқиган Низомий номидаги педагогика университети “Бошланғич таълим” йўналиши бўйича магистратурада ва доктарантурада таълим олган. 2020 йил 1 май эрта тонгда Сардоба сув омбори ўпирилиши натижасида юзага келган талофатда Камола Аброрхонова оиласи ҳам катта талофат кўрган. Сардоба сув омбори талофатларини бартараф этиш учун муҳтарам Президентимиз тўрт марта Сирдарё вилоятига ташриф буюрдилар.

2020 йил 15 май куни Мирзаобод туманида
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жабрланган аҳоли билан бўлган суҳбатида
Камола Аброрхонова ҳам ўз фикр мулоҳазалари билан қатнашди.

3-босқич
докторанти Камола Аброрхонова “Бошланғич синф ўқувчиларини инновацион ёндашув
асосида миллий руҳда тарбиялашнинг педагогик асосларини такомиллаштириш”
мавзусидаги илмий тадқиқотини якунлаганлигини айтиб ўтди.

Диплом
топшириш маросимида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
ректори Алишер Умаров, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги
Олий Аттестация комиссияси раиси Ахмадбек Юсупов, Гулистон давлат университети
ректори Мухсин Ходжиев, Низомий номидаги педагогика университети проректори,
илмий раҳбари, педагогика фанлар доктори, профессор Барно Абдуллаева, Сирдарё
вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Носиров, биология фанлори доктори, профессор
Ҳазратқул Қаршибоев, Ўзбекистон жахон тиллари университети ўқитувчиси Илёс
Қувондиқовлар сўзга чиқдилар.

Олий
Аттестация комиссияси раиси Ахмадбек Юсупов докторант Камола Аброрхоновага
тантанали равишда фан докторлиги дипломини топширди. Тантана сўнгида сўзга
чиққан Камола Аброрхонова илм фан ривожига, ёшларга катта ғамхўрлик
кўрсатаётган муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевга, илмий раҳбарига,
Мирзаобод туманидаги 17-мактаб, Гулистон шаҳридаги 2-педагогика коллежи
жамоаларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Йигирма
саккиз ёшли янги фан докторига вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари ва
гуллар тақдим қилинди. 

Р.Маҳмудов

Матбуот
котиби

555 | 2020-05-19 12:56
Ishonch telefonlari

0 (367) 225-41-76

Universitet rektoriga murojaat
Adliya vazirligining “Huquqiy axborot” kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Telegramdagi talabalar kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->