Академик лицей
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Ахборот ресурс маркази
Замонавий талабаларни ҳисобга олган ҳолда кутубхона тармогини ташкил қилишни такомиллаштириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал еҳтиёжларини қондиришга маданий, маънавий – ахлоқий кадриятларни сақлаб қолишга йўналтирилган принципал Янги ахборот марказларини барпо этиш, шунингдек аҳолини янада кенгроқ ва тизимли ахборот билан таъминлаш, зарур шарт – шароитлар яратиш мақсадида 2006 йил 20 июндаги ПК–381–сонли қарорга асосан бизнинг академик лицейимизда ҳам Ахборот Ресурс Маркази очилди. АРМнинг асосий вазифаси ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда фойдалананувчиларнинг мунтазам таълим олишига ва мустақил равишда таълим олишига кўмаклашиш. Кутубхона – ахборот ма…
4711 | 2018-02-13 09:39 | Batafsil
Академик лицейи ҳақида
Гулистон академик лицейи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Марказининг 1998 йил 16 июлдаги 77-сонли буйруғи асосида ташкил этилган ва унга Гулистон академик лицейи номи берилган. Лойиҳа қуввати 825 ўринли, Умумий ер майдони 8,0 Га, бинолар жойлашган майдон 8291,53 м.кв., асфалт ва қоплам қилинган майдон 9248 м.кв., кўкаламзор майдонлар 87182 м.кв., умумий ички майдон 63078,71 м.кв., синф хоналар майдони 2075,38 м.кв. ни ташкил этади. Академик лицейда 100 нафар малакали ўқитувчи ходимлар ишлаб келмоқда. Асосий штатда 95 нафар, 18 нафар ўриндош, уларни асосан Гулистон давлат университетининг малакали профессор-ўқитувчилари ташкил қилади. Академик лицейда замонавий типдаги…
6385 | 2018-02-13 09:34 | Batafsil
Йўналишлар
Гулистон Академик лицейи 1999 йилда ташкил етилган. Академик лицейда замон талабига жавоб бера оладиган 42 та ўқув хоналари бўлиб, шулардан 3 та компютер синф хонаси, 3 та лингафон хонаси, физика, биология, анатомия ва кимё лабораториялари мавжуд. Академик лицейда талабаларнинг нутқий салоҳиятини ошириш мақсадида ички телерадиостудия иш олиб бормоқди.  • Бинода замон талабларига мос келадиган 600 м2 спорт зали, ташқи ҳовлида футбол, баскетбол, волейбол майдонлари ҳамда 2 та теннис корти ўқувчилар ихтиёрида. • 300 ўринли мажлислар зали ва 60 ўринга мўлжалланган кичик мажлислар зали мавжуд. • Академик лицей биносининг ички кисмида 240 ўринли ошхона ўқувчиларга хизмат килмоқда. • Барча қулайли…
5038 | 2018-02-13 09:27 | Batafsil
Академик лицейи раҳбарияти
Директор: Иноятов Одил Собитович Маълумоти: Олий Тел: +998672-226-57-90 Факс: (0367)226-58-13   Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари: Абдуллайе Бахтиёр Маълумоти: Олий Тел: +99897-277-21-78 Факс: (0367)226-58-13   Маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари: Тошматов Абдужаббор Маълумоти: Олий тел: +99895-511-00-81 Факс: (0367)226-58-13   Хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари: Тошматов Абдужаббор Маълумоти: Олий тел: +99891-504-20-62 Факс: (0367)226-58-13
5701 | 2018-02-13 09:22 | Batafsil
Абитурентларга:
Академик лицейга кирувчилар қуйидаги ҳужжатларни топширадилар: • Академик лицей раҳбари номига ариза. • Ўқувчиларнинг туғилганлиги ҳақида гувоҳномасидан кўчирма (гувоҳноманинг асл нусхаси ҳужжатлар қабул қилинаётганда шахсан кўрсатилади). • У-086 шаклидаги тиббий маълумотнома. • Ўқувчининг доимий яшаш жойидан берилган маълумотнома. • Ўқувчининг 4х6 ўлчамли 6 дона рангли фотосурати. • 9 – синфни битирганлиги ҳақида шаҳодатноманинг асл нусхаси. • Ўқувчиларнинг касб–ҳунарга йўналтириш ва педагогик психологик ташхис марказининг тавсияномаси. Гулистон Академик лицейига 2017-2018 ўқув йили учун 9-синф битирувчилар қаб…
4602 | 2018-02-13 09:04 | Batafsil
Sayt bo'ylab izlash
Harakatlar strategiyasi
ДОКТОРЛИК ДИПЛОМИ ТОПШИРИЛДИ

Гулистон давлат университети кичик фаоллар залида Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани “Навбаҳор” қишлоғида туғилган Камола Аброрхоновага докторлик дипломи топширишга бағишланган тантана бўлиб ўтди. Тантанани Гулистон давлат университети профессори Р.Маҳмудов кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди. Камола Аброрхонова Гулистон шаҳридаги 2-педагогика коллежида ўқиган Низомий номидаги педагогика университети “Бошланғич таълим” йўналиши бўйича магистратурада ва доктарантурада таълим олган. 2020 йил 1 май эрта тонгда Сардоба сув омбори ўпирилиши натижасида юзага келган талофатда Камола Аброрхонова оиласи ҳам катта талофат кўрган. Сардоба сув омбори талофатларини бартараф этиш учун муҳтарам Президентимиз тўрт марта Сирдарё вилоятига ташриф буюрдилар.

2020 йил 15 май куни Мирзаобод туманида
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жабрланган аҳоли билан бўлган суҳбатида
Камола Аброрхонова ҳам ўз фикр мулоҳазалари билан қатнашди.

3-босқич
докторанти Камола Аброрхонова “Бошланғич синф ўқувчиларини инновацион ёндашув
асосида миллий руҳда тарбиялашнинг педагогик асосларини такомиллаштириш”
мавзусидаги илмий тадқиқотини якунлаганлигини айтиб ўтди.

Диплом
топшириш маросимида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
ректори Алишер Умаров, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги
Олий Аттестация комиссияси раиси Ахмадбек Юсупов, Гулистон давлат университети
ректори Мухсин Ходжиев, Низомий номидаги педагогика университети проректори,
илмий раҳбари, педагогика фанлар доктори, профессор Барно Абдуллаева, Сирдарё
вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Носиров, биология фанлори доктори, профессор
Ҳазратқул Қаршибоев, Ўзбекистон жахон тиллари университети ўқитувчиси Илёс
Қувондиқовлар сўзга чиқдилар.

Олий
Аттестация комиссияси раиси Ахмадбек Юсупов докторант Камола Аброрхоновага
тантанали равишда фан докторлиги дипломини топширди. Тантана сўнгида сўзга
чиққан Камола Аброрхонова илм фан ривожига, ёшларга катта ғамхўрлик
кўрсатаётган муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевга, илмий раҳбарига,
Мирзаобод туманидаги 17-мактаб, Гулистон шаҳридаги 2-педагогика коллежи
жамоаларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Йигирма
саккиз ёшли янги фан докторига вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари ва
гуллар тақдим қилинди. 

Р.Маҳмудов

Матбуот
котиби

515 | 2020-05-19 12:56
Ishonch telefonlari

0 (367) 225-41-76

Universitet rektoriga murojaat
Adliya vazirligining “Huquqiy axborot” kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Telegramdagi talabalar kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->