“Маънавият ва маърифат” ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими

Бўлим бошлиғи:

Абдурасулов Шермухаммад Изатуллайевич

Телефон: (0-367-2) 25-42-81

Телефон: (+998 97) 277-24-37

Факс: (0-367-2) 25-40-42

Электрон манзили: shergdu@umail.uz

“Маънавийат ва маърифат” ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими

Гулистон давлат университети “Маънавият ва маърифат” ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими университетнинг маънавий-марифий соҳадаги фаоллигини ошириш билан бирга университет талабалари онгида маънавий ўзликни англаш, уларда тарихимиз, миллий қадриятларимизга бўлган қарашларни ривожлантириш, одоб-ахлоқ муаммолари ва уларни олдини олиш, ўзаро хурмат, инсоний хислатларни сингдириш ва яна бир қатор масалаларни ёритишга, университетда олиб бориладиган маънавий-маърифий ишларга раҳбарлик қилиш, соҳага тегишли меъёрий ҳужжатларда белгиланган кўрсатмаларни мувофиқлаштириш, бўлимлар, жамоат ташкилотлари ва кафедраларнинг маънавият соҳасидаги илғор тажрибаларини оммалаштириш, зарур илмий-услубий тавсияномалар, адабиётлар тайёрлаш ва чоп эттириш, талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга кўмаклашиш билан бирга уларнинг маънавий дунёқарашини юксалтиришга қаратилган турли тадбирларни амалга оширади.

“Маънавият ва маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш” бўлими Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3160-сон Қарори, Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат марказининг Низомлари ҳамда бошқа бир қатор норматив хужжатлар ва қонунларга таянган ҳолда ўз фаолиятини олиб боради.

Бўлимнинг мақсади - талаба-ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавий, естетик, ахлоқий дунёқарашини кенгайтириш, тафаккурини турли хил ғайриинсоний ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш ҳамда мустақил Ўзбекистоннинг чинакам фидоийси бўлиб етиштиришдан иборатдир.

Бўлимнинг вазифалари - мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий, маданий ишларга доир тадбирларни ўтказиш;

- талаба-ёшлар орасида ахлоқий, эстетик, сиёсий, ҳуқуқий, бадиий тарбияни шакллантириш ишларини йўлга қўйиш;

- миллий урф-одатлар, қадриятлар негизида олиб борилаётган анжуманлар, давра суҳбатлари, учрашувларни ташкил етиш;

- талабаларнинг маънавий ва жисмоний камолотини юксалтириш мақсадида қилинадиган ишларни такомиллаштиришга кўмаклашиш;

- университетда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг устувор йўналишларини белгилаш, бу борада зарур меъёрий ҳужжатлар ва тавсияномаларни ишлаб чиқиш;

- республика Маънавият ва маърифат марказининг шаҳар, туман бўлимлари ҳамда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган жамғармалар, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда маънавий-маърифий ишларни такомиллаштиришда иштирок этади.

БЎЛИМНИНГ ТАСҲКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бўлим ташкилий тузилмасига бўлим бошлиғи ва услубчилар киради.

Мўминов Элёр– услубчи

Сувонов Зафар– услубчи

2392 | 2017-12-30 11:52
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish