Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси

Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси

Кафедра мудири: Кўбаев Қобил Умарович

Қабул вақти: Хар куни соат 8-00 дан 17-00 гача

Телефон: +99 (894) 354-86-67ozbek-tili.jpg

Е-маил: kubaev_67@umail.uz

“Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси Сирдарё вилоятида ўзбек тили ва адабиёти йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрловчи ягона муассаса ҳисобланиб, кафедрада 5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) ихтисослиги бўйича мутахассислар тайёрлайди. “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси дастлаб “Ўзбек ва қозоқ филологияси” номи билан 1966 йилда ташкил топган. Бир йилдан сўнг кафедра алоҳида-алоҳида “Ўзбек тилшунослиги” ва “Ўзбек адабиёти” кафедрасига ажралган ҳолда фаолият юритмоқда.

   “Ўзбек тилшунослиги” кафедраси. Ўзбек тилшунослиги кафедраси 1966 йилда ташкил топган. Кафедранинг биринчи мудири филология фанлари номзоди, доцент Икром Суяров бўлган. Кейинги йилларда кафедрага профессор Худойберди Дониёров, доц. Қаршибой Самадов, доц. Бўрибой Ҳасанов, доц. Абдужаббор Дониёров, доц. Босим Тўйчибоев, доц. Жуманазар Абдуллаев, доц. И.Пардаева ва доц. в.б. С.Нормаматовлар раҳбарлик қилган. Кафедра профессор-ўқитувчилари кафедранинг «Халқ тили ва адабий тил муносабатлари муаммолари» номли бош илмий мавзуси бўйича илмий фаолият юритишган. Ушбу муаммо бўйича шу кунгача 200 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар, 5 та монография, 1 та дарслик, 20 га яқин ўқув ва методик қўлланмалар нашр етилган, 6 та номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинган. Амалга оширилган ўқув, ўқув-методик ишлар қуйидагилар:Кафедрада фанлардан   маъруза, амалий, семинар ва ТМИ (мустақил таълим) машғулотлари олиб борилади. Барча фанлардан дарслик, ўқув қўлланма, ўқув-услубий мажмуа ва маъруза матнлари, тақдимотлар  (слайдлар) тайёрлаш якунланди, унда мустақил ўқув фаолиятини ташкил етиш усул ва воситаларини яратишга асосий еътибор қаратилди.

Илмий-тадқиқот ишлари. Кафедранинг ҳозирги ўзбек адабий тили, лексикология, диалектология, тил тарихи, услубият соҳаларида амалга оширган ишлари салмоқлидир. Бу ишлардан доцент Тўйчибоев Босимнинг “Ўзбек диалектологияси” (дарслик, 2005), “Худойберди Дониёров ва ўзбек тилшунослиги” (2008), «Алпомиш ва халқ тили» (2005),  “Зомин сўзлиги” (2006), “Зоминнинг тил қомуси”(2011);  доцент Абдулаев Жуманазарнинг“Она тили (Содда гап) (2009)”,“Она тили (Қўшма гап) (2009)”, доцент Пардаева Иззатойнинг“Она тили (Фонетика) (2007)”, “Социолингвистика” (2007), “Она тили (Морфология) (2008), доц. Зиёдова Турсунойнинг “Матн яратиш технологияси” (2007), “Ўзбек тили ўқитиш методикаси” (2008), ”Она тили дарсларини инновацион технологиялар асосида ташкил қилиш” (2009), “Ўзбек тилидан дидактик слайдлар тўплами”(2010), “Она тили: видеорепетитор” (2010),  катта ўқитувчи Ражабов Мажиднинг “Ҳозирги ўзбек адабий тили (морфемика, сўз ясалиши, морфология) (2007, 2008, 2010)”, катта ўқитувчилар Муродқулов Омонилла ва Деҳқонова Лутфинисонинг “Шарқ тили”, катта ўқитувчи Холбекова Меҳрининг “Бадиий матннинг лингвистик таҳлили” (2010), Ш.Худойқулованинг “Ўзбек диалектологияси”(2010) каби илмий, ўқув-услубий ишлари ўзбек тилшунослиги фанига қўшилган муҳим илмий-услубий манбалар ҳисобланади. Кафедрада “Энг яхши мажмуа, қўлланма, дарслик, рисола” мавзуларида танловлар эълон қилиб борилиши анъана тусига кирган. 2011 йилда кафедра ўқитувчиси Нормаматов Султон ”Абдулла Авлоний асарлари лексикасининг маъновий-услубий хусусиятлари” мавзусидаги  номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.

     Кафедранинг ўқув-услубий ишлари. Кафедрада ўзбек тили тарихи, ҳозирги ўзбек адабий тили, лаҳжашунослик, туркий тилларнинг қиёсий грамматикаси каби фанлар асосий фан сифатида ўқитилади. Кафедрада профессор-ўқитувчиларнинг 48 та ўқув-услубий мажмуаси яратилган бўлиб, булардан 4 таси Республика мувофиқлаштирувчи Кенгаш тавсияси билан яратилган.. Ушбу ўқув йилида 11 та ўқув услубий мажмуа тайёрланган. Кафедрада “Ўзбек диалектологияси” фанидан доц. Б.Тўйчибоев, доц. Б.Ҳасановлар муаллифлигида дарслик яратилган.

“Ўзбек адабиёти” кафедраси “Ўзбек адабиёти” кафедрасини 1968 йилдан дастлаб филология фанлари номзоди Икром Суяров бошқарган.

1969 йилга келиб еса “Ўзбек адабиёти” кафедрасига филология фанлари номзоди Абубакр Ражабий мудир етиб тайинланган.

1973 йилда адабиётшунос олим Анқабой Қулжонов шу кафедрага мудир етиб тайинланди ва у бу лавозимда 1985 йилга қадар ишлаган.

1985 йилда профессор А.Каттабеков кафедрага мудир етиб тайинлангач, унинг раҳбарлиги ва иштирокида мактабларда ўзбек адабиётини ўқитиш масалалари бўйича дастлаб, консепция ишлаб чиқилди, сал ўтиб дастурлар яратилди. Сўнгра шу консепция ва дастурлар асосида умумтаълим мактабларининг иккита (8-9) синфи учун “Адабиёт” дарслик-мажмуалари яратилди.

1990 йилдан еътиборан кафедрани доцент У.Ўлжабоев бошқара бошлади. У ўз фаолияти давомида олдинги анъаналарни сақлаган ҳолда кафедрадаги илмий салоҳиятни янада кўтарди.

2010 йилнинг сентабр ойига келиб кафедра ихтиёрига қозоқ адабиётига доир фанларнинг ҳам ўтиши муносабати билан унинг аталиши ўзгартирилиб, “Адабиётшунослик” деб номланди.

2011 йилда кафедрага доцент Қ. Кўбаев мудир етиб тайинланди.

Сентябр ойида кафедрага қарашли барча фанлардан ўқув-услубий мажмуалар тайёрланди ва 10 нусхадан кўпайтирилиб, университет кутубхонасига топширилди.

2011-2012 ўқув йилида иккита номзодлик ишлари (О.Файзуллаева ва М.Сарибоева) муваффақиятли ҳимоя қилинди. Кафедра доценти У.Ўлжабоев 2012 йилнинг ўзида битта монография ва 1та хотира китобини, доцент Ҳ.Мирҳайдаров “Тонгни оттирган юлдузлар” китобини нашр еттирди.

2016-2017 ўқув йилида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 2 та монография, 2 та хотира китоби, 1нафар тўплам нашр еттирилди. Шунингдек, республика журналларида, тўпламларда 14 та мақола эълон қилинди.

2016 ўқув йилига келиб бу икки кафедра бирлаштирилиб “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедрасига айлантирилди. Кафедрага дастлаб Қ.Кўбаев кейин Ф.Шарипов мудир етиб тайинланди.

“Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси профессор-ўқитувчилари таркиби

1

Кўбаев Қобил Умарович

Кафедра мудири, доцент

2

Тожиев Ёрмат

профессор

3

Раҳмонов Насимхон

профессор

4

Ўлжабоев Умурзоқ

доцент

5

Мирҳайдаров Ҳайитбой

доцент

6

Шарипов Фазлиддин 

доцент

7

Маматқулов Музаффар

доцент

8

Примов Абдулатиф

доцент

9

Ҳ.Ёдгоров

доцент

10

Сарибоева Мақсуда Ўринбоевна

доцент

11

Файзуллаева Обида

доцент

12

Муродқулов Омонулла

катта ўқитувчи

13

Деҳқонова Лутфиниса

катта ўқитувчи

14

Худойқулова Шоҳиста Валиевна

катта ўқитувчи

15

Латипов Муродали

ўқитувчи

16

Тўраева Дилноза

ўқитувчи

17

Примов Абдулатиф

катта ўқитувчи

 

 

 

 

2486 | 2017-12-29 12:52
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish