Гулистон давлат университетида 2019 йил 14-15 март кунлари университет профессори, “Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон таваллудининг 85 йилллиги муносабати билан ўтказиладиган “Тўра Сулаймон ижодида маънавий-маърифий тарбия масалалари” мавзусидаги Республика миқёсидаги илмий-назарий анжуманига таклиф қиламиз.
Илмий-назарий анжуманнинг очилиши университетнинг катта маданият саройида 2019 йил 14 март куни соат 10:00да бошланади.
Илмий-назарий анжуман ишида қуйидаги шўъбалар фаолият кўрсатади:
Анжуманга мақола ва тезислар ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади.
Мақола ва тезисларга қуйидаги техник талаблар қуйилади:
1) Мақола ва тезис сарлавҳаси ўртада, 14 шрифтда, қорайтирилган ҳарфларда берилади;
2) бир сатрдан сўнг муаллифнинг аввал исми, кейин фамилияси биринчи қаторда, илмий даражаси, фаолият юритаётган ташкилоти номи кейинги қаторда ўнг томонда курсив шаклида, 14 шрифт ўлчамда, оралиғи 1 интервалда келтирилади, унинг тагидан электрон почта манзили ёзилади;
3) Мақола ва тезис матни бошланади. Матнда ҳарфлар ўлчами 14 шрифтда, ўнгдан 3 см, чапдан 1,5 см, юқори ва пастдан 2 см жой қолдирилади, хат бошилар 1 см ни ташкил қилади, сатрлар оралиғи 1,5 интервалда бўлиши лозим;
4) Мақола матни 5 бетдан кам бўлмаслиги, тезис матни 3 бетдан ошмаслиги керак. Адабиётлар рўйхати алифбо тартибида матн охирида берилади. Адабиёт манбаига ҳавола квадрат қавсларда, адабиётлар рўйхатидаги тартиб номери асосида кўрсатилади. Интернет манбасининг фойдаланилган санаси кўрсатилиши лозим.
Мақолалар ва тезислар тўплам шаклида чоп этилади, белгиланган талабларга жавоб бермаган ҳамда кўрсатилган муддатдан кеч юборилган мақола ва тезислар чоп этилмайди.
Манзил: Гулистон шаҳри, 4-мавзе ГулДУ бош биноси, 2-қават 210-хона.
Илмий мақола ва тезислар қуйидаги электрон манзилда 2019 йил 5 мартига қадар қабул қилинади: Электрон почта: ravshanbek.jalilov@mail.ru, abdualiyevich0506@mail.ru, mirzoulugbeksoniy@mail.ru
Боғланиш учун телефонлар: Р.Маҳмудов +99891 5017636; (67) 2254313; (67) 2253801.
Ташкилий қўмита