Абитуриентлар диққатига!

Абитуриентлар 5 та ОТМга ҳужжатларни соддалаштирилган тартибда топширишлари мумкин

Жорий йилнинг 15 июнидан 15 июлигача абитуриентлар қуйидаги ОТМларга доимий рўйхатда турган жойидан қатъи назар Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) орқали соддалаштирилган тартибда ҳужжат топширишлари мумкин:

1. Тошкент давлат юридик университети;
2. Қорақалпоқ давлат университети;
3. Гулистон давлат университети;
4. Фарғона давлат университети;
5. Самарқанд давлат университети.

ДХМлар орқали ҳужжат топширишда фақатгина 2 та ҳужжат сўралади:

👉 фуқаролик паспорти (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома);
👉 умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан).

Имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши лозим.

Абитуриентлар Давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжат топширганда сўровнома тўлдиради.

Давлат хизматини кўрсатиш учун жорий йил битирувчиларидан ва ногирон ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслардан тўлов ундирилмайди.

Тест синовлари ўтказилаётган йилдан аввалги йилларда таълим муассасасини тугатган абитуриентлардан ЭКИҲнинг 50 фоизи (101365 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

Республикадаги бошқа ОТМларга ҳужжатлар қабул комиссиялари томонидан қабул қилинади.

2291 | 2019-06-14 08:51
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish