Муаллифлар диққатига

 “Гулистон давлат университети ахборотномаси” (Университет ахборотномаси) илмий журнали муаллифлари диққатига!

1. “Университет ахборотномаси” (ГулДУ ахборотномаси) илмий журнали қуйидаги соҳалар бўйича  илмий мақолаларни ўзбек ва рус тилларида чоп этади:

  • Табиий ва қишлоқ хўжалиги фанлари (физика, биология, қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш технологиялари).
  •  Гуманитар - ижтимоий фанлар (педагогика, филология, ижтимоий –иқтисодий фанлар)

2. Эълон қилинадиган мақолаларга бўлган асосий талаблар: ишнинг долзарблиги ва илмий янгилиги; мақоланинг ҳажми: адабиётлар рўйхати, чизма ва жадваллар инобатга олинган ҳолатда 7-8 бетгача;  аннотация (150-200 та сўз) ва таянч  сўзлар (7-9 та)  инглиз, ўзбек ва рус тилларида келтирилади.
3.  Мақолада УДК, мавзу, муаллифнинг Ф.И.О., ташкилот, шахар, мамлакат,  муаллифнинг e-mail, аннотация (намунага қаранг) берилиб, кейин матн келтирилади. Матнда кириш қисми, тадқиқот объекти ва қўлланилган методлар, олинган натижалар ва уларнинг таҳлили, хулоса, адабиётлар рўйхати кирил ва лотин имлосида (намунага қаранг) албатта келтирилади. Мақолада кейинги 10-15 йилда эълон қилинган ишларга ҳавола қилиниши тавсия қилинади.
4. Матн учун: Microsoft Word; Times New Roman, 12 шрифт, мақола номи бош ҳарфларда, интервал 1,5; абзац 1,0 см, устки ва пастки томон 2 см, чап томон 3 см, ўнгдан 1,5 см.


Намуна:
УДК 581.14
ЎЗБЕКИСТОННИНГ АДИР МИНТАҚАСИДА GOBELIA PACHYCARPA  (FABACEAE)  НИНГ РЕПРОДУКЦИЯСИ
REPRODUCTION  CHARACTERISTICS  OF GOBELIA PACHYCARPA  (FABACEAE)    IN THE ARID  ZONES OF  UZBEKISTAN

                                                               Х.Султанова1, И.Каримова2
         1Гулистон давлат университети, 120100. Сирдарё вилояти, Гулистон шахри, IV микрорайон
           2Андижон қишлоқ хўжалиги институти, 150100. Андижон шахри, Увайсий кўчаси 12-уй
                                                 E-mail: Sultona_15@ mail.ru

                                                                 Abstract
The article is devoted to the reproduction processes of  3 populations of Goebelia pachicarpa (C.A.Mey.) Bunge     in the arid zones of  Uzbekistan. While studying the reproductive biology of plants the works of  Sasyperova I.F. (1993), Ashurmetov A.A.and Karshibaev H.K. (2002) were used. Seed production of plants was defined  according to the methods of Ashurmetov A.A. (1982) and Zlobin Yu.A. (2002). Reproduction strategies of species were determined by Ramenskyi –Grime system ……..(150-200 та сўздан кам бўлмаслиги керак).
Key worlds: Goebelia pachicarpa,  reproduction, reproduction strategy, seed productivity, dissemination, seed and vegetative reproduction, diaspore, seed renewal.

                                                                           Аннотация
Ушбу макола Goebelia pachicarpa (C.A.Mey.) турининг 3 та популяциясида..........................................
Таянч сўзлар:  Goebelia pachicarpa,  репродукция, ............................

                                                                           Аннотация
 Данная статья посвящена   …………………

Ключевые слова:  Goebelia pachicarpa,  репродукция, ............................
                                                                   Матн келтирилади:
Кириш. Муаммонинг дорзарблиги асосланади ва мақсад кўрсатилади (аниқлаш, ишлаб чиқиш, тавсия бериш, тасдиқлаш, баҳолаш, ечимини топиш, …).
Тадқиқот объекти ва қўлланилган методлар... .
Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили...
Хулоса,  рахматнома (мажбурий эмас)     кетма-кетликда келтирилади.
5. Фойдаланилган адабиётларга  ҳавола туртбурчак қавсда [1], жадвал ва расмларга ҳаволалар эса думалоқ қавсларда келтирилади (1-жадвал), (2-расм). Жадвал ва расмлар матндан кейин берилиши лозим. Уларнинг умумий сони 5 тадан ошмаслиги керак.
6. Адабиётлар рўйхати матнда келиши бўйича келтирилади, масалан [1, 2, ...].
                                      Адабиётлар:
Китоблар: Муаллиф, номи, шаҳар, нашриёт, йил ва бетлар келтирилади ( Намуна: 1. Иванов И.И. Лекарственные средства. - М.: Медицина,1997. - 328 с.)
Мақолалар:  Муаллиф, мақола номи // Журнал номи, йил, №, бетлар.( 2. Каримова С.К.  Адир минтақаси лола турлари// Ўзб. биол. журн., 2009.- № 2. - Б. 10-18.)
Авторефератлар: Муаллиф, номи:  док. автореферати, шаҳар, йил, бетлар. ( 3. Ходжаев Д.Х.  Влияние микроэлементов на урожайность хлопчатника: Автореф. дисс... д-ра биол. наук.- Москва, 1995. - 35 с.)
Тезислар: Муаллифлар, номи // Тўплам номи, шаҳар, йил ва бетлар. ( 4. Каршибаев Х.К., Ахмедов Г.A.  Биоэкологические исследования видов янтака // Материалы Респуб. науч. конф. “Кормовые растения Узбекистана”. - Гулистан, 2006. - С. 15-17.)

7. Адабиётлар руйхати қўшимча лотин имлосида такрор келтирилади:
                                                     References:
1. Ivanov I.I.  Lekarstvennie sredstva. - M.: Medisina,1997. - 328 s.(in Russian)
2. Karimova S.K.  Adir mintaqasi lola turlari// O‘zb. biol. jurn., 2009.- № 2. - B. 10-18.
3.  Xodjaev D.X.  Vliyanie mikroelementov na urojaynost xlopchatnika: Avtoref. diss... d-ra biol. nauk.- Moskva, 1995. - 35 s. (in Russian)
4. Karshibaev X.K.,  Ahmedov G.A. Bioekologicheskie issledovaniya vidov yantaka // Materiali Respub. nauch. konf. “Kormovie rasteniya Uzbekistana”. - Gulistan, 2006. - S. 15-17. (in Russian)

8. Таҳририят физик ўлчовларни келтиришда халқаро тизим (СИ), биологик объектларни номлашда халқаро Кодекс номенклатурасидан фойдаланишни тавсия этади. Бутун сондан кейинги сонлар нуқта билан ажратилади (0.2).
9. Таҳририятга мақоланинг қоғоз ва электрон вариантлари топширилади. Мақоланинг қоғоз вариантида муаллифларнинг имзоси бўлиши шарт. Қўлёзмага иш бажарилган ташкилотнинг йўлланма хати, тасдиқланган экспертиза акти, тақризлар илова қилинади ва муаллифлар туғрисидаги маълумотлар тулиқ келтирилади. Масалан : Султонова Хилола – Гулистон давлат университети ботаника кафедраси доценти, б.ф.н.; Яшаш манзили: 120100. Гулистон шахри Сувчилар кўчаси 10-уй.  E-mail: Sultona_15@ mail.ru
 Каримова Инобатхон - Андижон қишлоқ хўжалиги институти тадқиқотчиси, магистр. 150100. Андижон шахри, Бобур кўчаси 6 –уй 22-хонадон. E-mail: inobat_90@ inbox.ru

10. Таҳририят мақолани  тақризга юборади, тақриз ижобий бўлса мақола журналда чоп этилади. Журналда анжуман тезислари ва маърузалари чоп этилмайди. Эълон қилинган материалларнинг ҳаққонийлигига ва кўчирилмаганлигига шахсан муаллиф жавобгардир.
11. Таҳририят мақолага айрим кичик ўзгартиришларни киритиши мумкин. Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган мақолалар таҳририят томонидан кўриб чиқилмайди ва муаллифга қайтарилмайди.


Манзил: Ўзбекистон Республикаси, 120100, Гулистон шаҳри, 4-мавзе, Гулистон давлат  университети, Асосий бино, 4-қават, 423-хона.
Web site: www.guldu.uz,   www.guldu.axbor.uz
E-mail: gulduvestnik@umail.uz

4950 | 2017-12-30 11:11
Имя:*
E-Mail:
Комментарий:
Введите код: * Yangilash
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish