Илмий тадқиқот фаолияти

Университетнинг илмий-тадқиқот фаолияти

- Университетда илмий-тадқиқот ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 16- февралдаги ПФ-4958-сон “Олий ўқув юртидан кейинги та’лимни янада такомиллаштириш тўғрисида” ги Фармони ва 2017-йил 20-апрелдаги ПҚ-2909-сон “Олий та’лим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 2- майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги та’лим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли қарори асосида қабул қилинган Олий ва ўрта махсус та’лим вазирлигининг ҳай’ат қарорларилари ва буйруқларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш орқали олиб борилмоқда.
- Фан, та’лим ва ишлаб чиқаришнинг коорпоратив ҳамкорлиги, инновацион ва технологик ривожланишни бошқариш, мамлакатимизнинг стратегик мақсадларини та’минлаш ва барча йўналишларда эркин рақобатни йўлга қўйиш имкониятини беради. Бу бир томондан ишлаб чиқариш мамлакатимизда илм ва технология ўсишининг динамикасига имконият яраца, иккинчи томондан илм ва технология ишлаб чиқаришнинг ривожланишини, ҳамда замонавийлашишини та’минлайди.
Университетда олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида 2017-йилнинг 10-12- май кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Инновацион ғоялар, лойиҳалар ва технологиялар Х Республика Ярмаркаси”да университетдан 25 тадан ортиқ инновацион ишланмалар намойиш этилиб, ишлаб чиқариш корхоналари билан 92 миллион сўмлик хўжалик шартномалари имзоланди.
- Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус та’лим вазирлиги, Фанлар Академияси, Фан ва технологиялар агентлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсати, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши томонидан ёшларнинг замонавий техника ва технологияларга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, уларда ижодий тафаккур ва яратувчанлик қобилиятини ривожлантириш мақсадида 2017-йилда ташкил этилган “Ёшларнинг Инновацион ғоялар республика кўрик-танловида “Қишлоқ хўжалиги, биотехнология, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси” йўналиши бўйича “Eкология ва география” кафедраси ёш ўқитувчиси Кенжаев Азиз “Шўрланган тупроқлар унумдорлигини оширувчи агробиотехнологиялар” мавзусида бажарилаётган амалий лойиҳа билан иштирок этиб, кўрик танловнинг ғолиби сифатида тан олинди.
- Университетда бугунги кунда умумий қиймати 563 миллион 456 минг сўмлик 10 та илмий лойиҳа (8 та амалий, 1 та ёш олимларнинг амалий ва 1 та инновацион) устида 60 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчи, ёш олимлар, докторантлар, магистр ва бакалавр талабалар илмий тадқиқот ишларини самарали давом эттириб келишмоқда. Лойиҳаларнинг бажарилиш ҳолати тизимли тарзда Илмий-техник кенгашда муҳокама қилинади ва илмий техник кенгаш қарорлари университет Илмий кенгашида кўриб чиқилган ҳолда хулоса қилинади. Шунингдек, лойиҳаларнинг молиявий маблағи ва уларнинг сарфланишини ҳисоб-китоб қилиш ва назорати илмий тадқиқот ишлари бўйича ажратилган ҳисобчи томонидан амалга оширилмоқда.
Гулистон давлат университети Европа Иттифоқининг Эрасмус +(Темпус) дастурининг 574055 – ЭПП-1 – 2016-1-ИТ – ЭППКА 2 – CБҲE – ЖП регистрация рақамли “РEНEС: Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит соҳасида магистрлик дастурини ишлаб чиқиш” мавзусидаги чет эл гранти бўйича танлов ғолиби деб топилди ва 2016-йилнинг 15-октабридан 2019-йилнинг 14- октабригача, 3 йил муддатга, умумий молиявий ҳажми 250,4 минг эвро миқдоридаги грант лойиҳасида ҳамкор сифатида иш бошлаб, 2017-йилда 83,5 минг эвро миқдоридаги илмий-тадқиқот ишлари бажарилди.
Бугунги илмий тадқиқот ишларини илмий лабораторияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Университетда ташкил этилган қуйидаги 7 та илмий лабораториялар илмий ҳамкорликларни йўлга қўйиш ва маҳаллий муаммоларни ўрганиш ва ечимини топишга қаратилгандир. Мазкур лабораторияларга етук профессорлар ва доцентлар раҳбарлик қилмоқдалар.
1. Тупроқ ва ўсимликлар кимёси, Умумий кимё кафедраси;

2. Органик моддалар кимёси, Умумий кимё кафедраси;

3. Замонавий ахборот технологияларини ўқув жараёнига татбиқ этиш, Амалий математика ва информатика кафедраси;

4. Экспериментал биология, Умумий биология кафедраси;

5. Ўсимликлар экологияси, Умумий экология ва география кафедраси;

6. Педагогик инновация маркази: 1-лаборатория, 2-лаборатория, 3-лаборатория, Педагогика ва писихология кафедраси;

7. Яримўтказгичлар ва гелиофизика илмий лабораторияси, Умумий физика кафедраси;

Ушбу лабораторияларга докторантлар, магистрлар, мустақил изланувчилар ва иқтидорли талабалар жалб қилиниши билан бирга, ишлаб чиқариш корхоналари ва муассасалари билан ҳамкорликда олиб борилаётган илмий амалий ишлар асосида улардан ҳам ходим ва мутахассислар жалб этилган. Бу та’лим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида интеграциянинг ривожланиши учун муҳим бир асос бўлиб хизмат қилади.

Университет кафедраларида бажарилаётган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида яратилаётган ихтиролар, ишланмалар ва технологиялар халқ хўжалигининг турли соҳаларида фойдаланиш учун тавсия этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига топширилган ҳужжатлардан 2017-йилда “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси” кафедраси олимлари Рахматов О., Нуриев К.К., Юсупов А.М., Усманов Б., Қўшиев Ҳ.нинг “Гелиоқуриткич” (№ ФАП 01106), техника фанлари доктори Баракаев Н.Р.нинг “Донни ўлчами бўйича фраксияларга ажратиш қурилмаси” ва Физика кафедраси доценти Ниёзов Ш.К. нинг “Ҳажмий қабул қилгичли қуёш-сув иситгич коллектори” (№ ФАП 01185) номли ихтироларига фойдали модел сифатида патент олинди.
Университетда олиб борилаётган илмий тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш ва назоратини амалга ошириш бўйича “Илмий-техник кенгаш” фаолияти йўлга қўйилди, “Илм орқали билим” тамойили амалиётга татбиқ этилмоқда.

2658 | 2018-09-11 13:25
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish