Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти

Гулистон давлат университети Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси -

Қулбайев Саодат Сафаровна

+99891 621 89 33

Saodat.n2005@umail.uz

Қабул кунлари:

Сешанба – соат 10.00дан - 12.00 гача

Чоршанба – соат 14.00дан - 17.00 гача

Пайшанба – соат 10.00дан - 12.00 гача

Жума – соат 14.00дан - 17.00 гача

Бошланғич Хотин-қизлар қўмитасининг вазифалари:

-Хотин-қизларнинг жамиятда сиёсий, ижтимоий, иқтисодий соҳалардаги вазифаларни ҳал қилишдаги фаоллигини ошириш;

-хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;

-миллий ва маънавий қадриятларимизга асосланган ҳолда оила муносабатларини мустаҳкамлаш;

-ёшларни маънавий баркамол, ғоявий курашчан, миллат ва мамлакат равнақи йўлида ўз кучини аямайдиган йетук инсон қилиб тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш.

Бошланғич Хотин-қизлар қўмитаси олиб борадиган ишларнинг асосий йўналишлари:

- Хотин-қизларнинг жамиятда сиёсий, ижтимоий, иқтисодий соҳалар ва меҳнат турларидаги фаолиятини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда таъминот ишларини олиб бориш.

- Хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, миллий ва маданий қадриятларимиз, дастурларимиз асосида қизларни ҳар томонлама баркамол инсон қилиб тарбиялашда турли тадбирлар, учрашувлар, семинарлар, анжуманлар ўтказиш;

- Хотин-қизларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, маънавий, интеллектуал ва касбий тажрибасини, ҳуқуқий саводхонлигини, ҳуқуқий маданиятини ошириб бориш;

- “Иқтидорли қизлар” тўгарагини йўлга қўйиш, иқтидорли, қобилиятли қизларни “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига тавсия қилишда иштирок етиш.

- Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, зарарли иллатлардан йироқ бўлиш, хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг маданият ва спортга бўлган қизиқишларини ошириш

- Хотин-қизларимиз ўртасида халқимиз маънавиятига, турмуш тарзига ёт бўлган ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, ўз жонига қасд қилиш каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш;

Хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний екстремизм миссионерлик ғояларининг тарқалишини олдини олиш, миллий-диний анъаналарни тўғри тарғиб қилиш.

“Иқтидорли қизлар клуби” раҳбари  - Исмоилова Барно  Филология факултети 3-курс талабаси;

“Психология” маркази раҳбари – Хамракулова Камола Ғайратовна

Университети Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раислари ҳақида маълумот:

Филология факултети бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси – Хакимова Шохиста Раимовна

Табиий фанлар факултети бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси – Маматқулова Моҳира

Ижтимоий-иқтисодиёт факултети бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси – Қодирова Лутфия

Педагогика факултети бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси – Файзийева Шоира

Жисмоний маданият факултети бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳамроқулова Камола Ғайратовна

Физика-математика факултети бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси – Муҳиддинова Сабоҳат

 

 

Гулистон давлат университети

5367 | 2017-12-29 13:57
Sayt bo'ylab izlash
Harakatlar strategiyasi
ДОКТОРЛИК ДИПЛОМИ ТОПШИРИЛДИ

Гулистон давлат университети кичик фаоллар залида Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани “Навбаҳор” қишлоғида туғилган Камола Аброрхоновага докторлик дипломи топширишга бағишланган тантана бўлиб ўтди. Тантанани Гулистон давлат университети профессори Р.Маҳмудов кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди. Камола Аброрхонова Гулистон шаҳридаги 2-педагогика коллежида ўқиган Низомий номидаги педагогика университети “Бошланғич таълим” йўналиши бўйича магистратурада ва доктарантурада таълим олган. 2020 йил 1 май эрта тонгда Сардоба сув омбори ўпирилиши натижасида юзага келган талофатда Камола Аброрхонова оиласи ҳам катта талофат кўрган. Сардоба сув омбори талофатларини бартараф этиш учун муҳтарам Президентимиз тўрт марта Сирдарё вилоятига ташриф буюрдилар.

2020 йил 15 май куни Мирзаобод туманида
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жабрланган аҳоли билан бўлган суҳбатида
Камола Аброрхонова ҳам ўз фикр мулоҳазалари билан қатнашди.

3-босқич
докторанти Камола Аброрхонова “Бошланғич синф ўқувчиларини инновацион ёндашув
асосида миллий руҳда тарбиялашнинг педагогик асосларини такомиллаштириш”
мавзусидаги илмий тадқиқотини якунлаганлигини айтиб ўтди.

Диплом
топшириш маросимида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
ректори Алишер Умаров, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги
Олий Аттестация комиссияси раиси Ахмадбек Юсупов, Гулистон давлат университети
ректори Мухсин Ходжиев, Низомий номидаги педагогика университети проректори,
илмий раҳбари, педагогика фанлар доктори, профессор Барно Абдуллаева, Сирдарё
вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Носиров, биология фанлори доктори, профессор
Ҳазратқул Қаршибоев, Ўзбекистон жахон тиллари университети ўқитувчиси Илёс
Қувондиқовлар сўзга чиқдилар.

Олий
Аттестация комиссияси раиси Ахмадбек Юсупов докторант Камола Аброрхоновага
тантанали равишда фан докторлиги дипломини топширди. Тантана сўнгида сўзга
чиққан Камола Аброрхонова илм фан ривожига, ёшларга катта ғамхўрлик
кўрсатаётган муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевга, илмий раҳбарига,
Мирзаобод туманидаги 17-мактаб, Гулистон шаҳридаги 2-педагогика коллежи
жамоаларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Йигирма
саккиз ёшли янги фан докторига вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари ва
гуллар тақдим қилинди. 

Р.Маҳмудов

Матбуот
котиби

560 | 2020-05-19 12:56
Ishonch telefonlari

0 (367) 225-41-76

Universitet rektoriga murojaat
Adliya vazirligining “Huquqiy axborot” kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Telegramdagi talabalar kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->