Режа-молия бўлими
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Режа-молия бўлими

Бўлим   бошлиғи: Қодирова  Дилафруз   Олимжоновна

Қабул   кунлари: Сешанба-Жума (15:00-17:00)

Телефон: (0367) 225-06-29

Факс: (0367)225-40-42

E-mail: GulDU_rejamoliya@edu.uz

 

 

 

Режа  - молия бўлими   ҳақида

Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида таълим муассасаларини молиялаш, жумладан, олий ўқув юртларида ўқитиш жараёнини замон талаблари даражасига йетказиш, яъни, уларда ижтимоий ҳимоялашни такомиллаштириш, моддий-техника базасини кенгайтиришда Режа-молия бўлимлари муносиб ҳиссасини қўшиб келишмоқда. Режа-молия бўлими университетнинг алоҳида бўлими бўлиб, бевосита ректорга бўйсунади ва  бўлим  бошлиғи, 1- тоифали иқтисодчиси томонидан фаолият юритилади. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, ҳукумат қарор ва фармойишлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқлари ва меъёрий ҳужжатлари, университетнинг ички тартиб қоидалари ва  низомига,  асосланган ҳолда иш юритади. Режа-молия бўлими университетнинг иқтисодини режалаштирувчи ва молиялаштирувчи асосий бўлим ҳисобланиб, йиллик даромад ва харажатлар сметасини тузишда ҳамда штатлар жадвалини тайёрлашда иштирок етади.

 

  •  Зеро, бўлимимиз фаолият юритиш жараёнидаги асосий мақсад университетимиз жамоасини имкон қадар ижтимоий химоя қилиш, ўқув жараёнини юқори савияда ўтиши учун зарурий ўқув жихозлари ва технологиялари билан таъминлаш, талабалар уйларида истиқомат қиладиган ёшларнинг яшаш шароитларини яхшилаш бўйича режалар ишлаб чиқиш ҳамда мазкур тадбирларни амалга оширишни молиялаштиришга қаратилган. Шунингдек, университетимиз иқтисодий вазиятини яхшилаш, маблағларнинг самарали сарфланишини таъминлаш, харажатларни белгиланган режалар асосида амалга ошириш, ортиқча сарфларга йўл қўймаслик бўлим фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.
  • Режа-молия бўлими фаолиятини такомиллаштириш, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларининг даромадлар ва харажатлар сметасини тузиш, иқтисодий таҳлил ўтказиш, намунавий штатлар жадвалини тўғри юритишни назорат қилиш ҳамда университет фаолиятини мунтазам молиялаштириб боришдан иборат

 

 

  • Режа  - молия бўлимининг  асосий   вазифалари:
  • бўлимнинг ишини ташкил қилиш, мувофиқлаштириш, ҳамда доимий иш режага мувофиқ олиб бориш;
  • бўлим бошлиғи иш режасида белгиланган вазифаларни ҳамда бошқа топшириқларни ўз вақтида, сифатли ҳамда зарур даражада бажарилишини доимий равишда назорат қилиб бориш;
  • ўз иш фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг иқтисодий соҳасидаги ҳамда Университет ректорининг фармойишлари, буйруқлари, кўрсатмалари асосида иш олиб бориш;
  • бўлимга юклатилган вазифаларни сифациз тайёрлаш ҳолатларига йўл қуйган ходимларга нисбатан ўрнатилган тартибда интизомий жазо чоралари кўриш;
  • Муассаса раҳбарининг топшириғига кўра маблағларни сарфлаш бўйича қарор, фармойишларни експертиза қилиш ва иқтисодий таҳлил ўтказиш;
  • Бюджет ва нобюджет маблағлар бўйича смета лойиҳаларини тузиш ва уни тасдиқлатиш учун вазирликка тақдим етиш;
  • Статистик ҳисоботлари топширилгандан сўнг ўқув йили бошига талабалар сонидан келиб чиққан ҳолда профессор-ўқитувчилар таркибини аниқлаш.
  • Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳамда юқори ташкилотлардан келган хат ва топшириқларни белгиланган муддатдан кечиктирмасдан бажариш;
  • Янги ўқув йили учун қабул қилинаётган  профессор-ўқитувчилар ва ҳодимлар ойлик маошларини ёзиб бориш;
  • Штат интизомини қатий назорат қилиб бориш;
  • Университетда талим хизмати ва сервис соҳаси бўйича тушум тўғрисидаги маълумотни  ҳар ойнинг 3-санасига қадар статистик ҳисоботлари топшириш;

 

      Режа-молия бўлими ходимларининг таркиби

Бўлимда ишловчи ходимлар сони 2 кишидан иборат бўлиб, улар қуйидагиларни ташкил етади:

  • Бўлим бошлиғи;  Қодирова  Дилафруз   Олимжоновна
  •  1- тоифали иқтисодчи:  Расулова Насиба Тогайевна

 

 

 

 

4539 | 2018-06-02 09:51
Sayt bo'ylab izlash
Harakatlar strategiyasi
ДОКТОРЛИК ДИПЛОМИ ТОПШИРИЛДИ

Гулистон давлат университети кичик фаоллар залида Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани “Навбаҳор” қишлоғида туғилган Камола Аброрхоновага докторлик дипломи топширишга бағишланган тантана бўлиб ўтди. Тантанани Гулистон давлат университети профессори Р.Маҳмудов кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди. Камола Аброрхонова Гулистон шаҳридаги 2-педагогика коллежида ўқиган Низомий номидаги педагогика университети “Бошланғич таълим” йўналиши бўйича магистратурада ва доктарантурада таълим олган. 2020 йил 1 май эрта тонгда Сардоба сув омбори ўпирилиши натижасида юзага келган талофатда Камола Аброрхонова оиласи ҳам катта талофат кўрган. Сардоба сув омбори талофатларини бартараф этиш учун муҳтарам Президентимиз тўрт марта Сирдарё вилоятига ташриф буюрдилар.

2020 йил 15 май куни Мирзаобод туманида
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жабрланган аҳоли билан бўлган суҳбатида
Камола Аброрхонова ҳам ўз фикр мулоҳазалари билан қатнашди.

3-босқич
докторанти Камола Аброрхонова “Бошланғич синф ўқувчиларини инновацион ёндашув
асосида миллий руҳда тарбиялашнинг педагогик асосларини такомиллаштириш”
мавзусидаги илмий тадқиқотини якунлаганлигини айтиб ўтди.

Диплом
топшириш маросимида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
ректори Алишер Умаров, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги
Олий Аттестация комиссияси раиси Ахмадбек Юсупов, Гулистон давлат университети
ректори Мухсин Ходжиев, Низомий номидаги педагогика университети проректори,
илмий раҳбари, педагогика фанлар доктори, профессор Барно Абдуллаева, Сирдарё
вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Носиров, биология фанлори доктори, профессор
Ҳазратқул Қаршибоев, Ўзбекистон жахон тиллари университети ўқитувчиси Илёс
Қувондиқовлар сўзга чиқдилар.

Олий
Аттестация комиссияси раиси Ахмадбек Юсупов докторант Камола Аброрхоновага
тантанали равишда фан докторлиги дипломини топширди. Тантана сўнгида сўзга
чиққан Камола Аброрхонова илм фан ривожига, ёшларга катта ғамхўрлик
кўрсатаётган муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевга, илмий раҳбарига,
Мирзаобод туманидаги 17-мактаб, Гулистон шаҳридаги 2-педагогика коллежи
жамоаларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Йигирма
саккиз ёшли янги фан докторига вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари ва
гуллар тақдим қилинди. 

Р.Маҳмудов

Матбуот
котиби

571 | 2020-05-19 12:56
Ishonch telefonlari

0 (367) 225-41-76

Universitet rektoriga murojaat
Adliya vazirligining “Huquqiy axborot” kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Telegramdagi talabalar kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->