Факулътетлараро чет тиллар кафедраси

kafedralar/fakultetlararo-chet-tillar-kafedrasi.jpgФакультетлараро чет тиллар кафедраси

Кафедра мудири: Позилов Абдушоҳид Абдувоеитович

Қабул вақти: Ҳар куни соат 9-00 дан 17-00 гача

Телефон: +99 (897) 277-49-50

Е-mail: AbdushohidPazilov@umail.uz

 

FAN DASTURLARI

MALAKA TALABLARI

NAZORAT SAVOLLARI

Кафедра структураси

Кафедра тарихи

“Факултетьлераро чет тиллар” кафедраси Гулистон давлат университети таркибида 1995 йил очилиб, мутахассислиги чет тили бўлмаган факультетларга хизмат қилиб келмоқда. Бугунги кунда каферда Филология факултети таркибидаги 4 кафедралардан бири ҳисобланади. 1995 - 1998 йиллар мобайнида кафедрани филология фанлари номзоди доцент О. Мамажонов бошқарди. У кафедрани иқтидорли ёшлар билан тўлдиришга эътиборини қаратди. 1999-2003 йилларда кафедра мутахассислик кафедраси билан бирлашди. 2003-2011 йиллар кафедрани Д. Бўтаева бошқарди. 2011-2013 ўқув йилида А.Гаппаров кафедрани фаолиятини юритди. 2013-2015 йиллар кафедрани Э.Ҳамдамов бошқарди. 2015 йилдан ҳозирги кунга қадар кафедрани А.Пазилов бошқармоқда.

 Кафедра тарихига назар ташлайдиган бўлсак кафедранинг республика тилшунос ва таржимашунослари орасида танилишига сабабчи инсон Филология фанлари номзоди, доцент, педагог, гётешунос, таржимашунос олима Янглиш Эгамованинг ҳизматлари катта бўлган. Я. Эгамова 1974 йили Сирдарё Давлат пединститути (1992 йилдан Гулистон давлат университети)га ишга келди. Бир йил “Немис тили” кафедрасининг катта ўқитувчиси, 1975 йил сентябридан 1986 йилгача шу кафедра мудири, то 2013 йилгача кафедра доценти лавозимида ишлаган. Я.Эгамова Немис тилидан бевосита ўзбек тилига Гётенинг “Ёш Вертернинг изтироблари” (1975, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат, 2006, “Янги аср авлоди”, 2013, “Шарқ” нашриётларида), “Ҳамроз диллар” (“Шарқ” нашр., 2013), Бруно Апицнинг “Қашқирлар чангалида” (Ғафур Ғулом номидаги нашр.,1986) романларини, Волфганг Борхерт, Маргарете Нойманн ҳикояларини, Гёте ҳақидаги замондошларининг хотираларини, Гётенинг айрим шеърларини немис тилидан таржима қилган. Гётенинг “Ҳамроз диллар” романи ҳамда “Ёш Вертернинг изтироблари” романи таржимасининг таҳрир қилинган нусхасини, шу романлар ва уларнинг таржималари, Гётенинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги тадқиқотлари билан бирга “Муҳаббатнома” номи остида “Шарқ” нашриётида чоп эттирди. Булардан ташқари, немис ёзувчиси Фриц Вюртленинг Бобур мирзо ҳаётига бағишланган “Андижон шаҳзодаси” (аслиятда “Бобур - йўлбарс”) номли қиссасини таржима қилган, у 2011 йилда “Ўқитувчи” нашриётида босмадан чиқди. 2013 йилда қисса лотин ёзувида қайта нашр этилди кафедрамиз олимаси ўзидан йирик адабий меъросни қолдирди.

Ҳозирги кунда ҳам устознинг давомчилари кафедра таълим сифатини оширишда кафедра ўз лойиҳалари билан фаол иштирок этиб сифатли дарс ўтиш билан биргаликда илмий салоҳиятни юқори кўтаришга эътибор қаратмоқдалар.

Кафедранинг профессор ўқитувчилари А.Пазилов, Ш.Хидирбаев, Д.Шавқиева, Ш.Абдураззоқовалар Ҳиндистоннинг ИТЕC дастури доирасида ўз малакаларини ошириб келишган ва тегишли тренерлик сертификатларига эга.

Кафедра ўқитучилари А.Пазилов, Ҳ.Маматова, У.Хамдамов, Ш.Хидирбаев кабилар номзодлик диссертациялари устида иш олиб бормоқда.

Каферда профессор ўқитувчилари Л.Қодирова, Д.Нормаматовалар давлат тест марказининг тегишли даражадаги малака сертификатларига эгалар.

 2019 - 2021 йил ҳисобига мустақил тадқиқотчилик фаолиятига кафедра ёш мутахассислари тўлиқ жалб этилди. 7 нафар мустақил тадқиқотчининг жумладан (А.Позилов, Ҳ. Маматова, Ш.Ҳидирбаев, М.Умматова, З.Каримова, Д.Нормаматова, Ш.Абдураззакова) ларнинг илмий мавзулари тасдиқланган ва ўз мавзулари устида илмий иш олиб бормоқдалар.

2019 - 2023 ўқув йилига келиб кафедра истиқбол режасида илмий салоҳият 40% гача етиб бориши режалаштирилган. Кафедрада мустақил тадқиқотчилар учун тегишли шароитлар яратилган. Кафедранинг мустақил тадқиқотчилари кафедранинг таянч олий ўқув юрти бўлган ЎзДЖТУнинг малакали илмий даражага эга профессорлари маслаҳатчи сифатида бириктирилган. Ҳозирги кунда Х. Маматова, катта илмий ҳодим сифатида илмий фаолият олиб бормоқда.

 

Факулътетлараро чет тиллар кафедрасининг ҳамкорлик алоқалари

Факулътетлараро чет тиллар кафедраси ва Инглиз тили ва адабиёти кафедраси Буюк Британиянинг Шеффиелд Ҳаллам университети, Германиянинг Гёте Институти, Буюк Британиянинг Британия кенгаши ва ЎзДЖТУ қошидаги “Чет тилларини ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш маркази”, Хиндистонннинг EDI (Entrepreneurship Development Institute of India), Хиндистоннинг Дехли шахридаги NIIT.LTD институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган харакатлар стратегиясида кўзда тутилган ОТМ профессор-ўқитувчиларини халқаро нуфузли ОТМлари билан ҳамкорликда малакасини ошириш ва профессионал кўникмаларни ривожлантириш мақсадида, ушбу лойиҳа дастури асосида Гёттингем университети (Германия) ва Санкт-Петербург давлат университети (Россия)да докторантура ва аспирантура йўналишларида таҳсил олишлари учун имконият яратилди. Кейинчалик ушбу профессор-ўқитувчилар олган билим ва кўникмаларини Гулистон давлат университети профессор-ўқитувчи ва ёш олимлар ўртасида амалиётда тадбиқ этади деб ўйлаймиз. Бу каби имкониятлар келажакда нафақат университетимиз балки юртимизда ҳам ўз самарасини бериши аниқ.

 

Кафедра профессор -ўқитувчиларининг илмий фаолияти

 

Кафедрадаги профессор-ўқитувчилар томонидан олиб борилаётган илмий ва методик мазмундаги тадқиқот натижаларини ишлаб чиқариш амалиётига, ўқув жараёнига татбиқ этиш масаласи тадқиқот ишларининг асосий мақсади сифатида қараб келинмоқда ва кафедрда қуйидаги учта лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.

 Кейинги йилларда ўқув-таълим манбаларининг янги авлодини яратиш ва таълим-тарбия жараёнига жорий этиш масаласига кафедрада ҳар қачонгидан ҳам жиддий ёндошиб келинди.

Факультетлар қошидаги кафедра компютер хоналарида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган ўқув-услубий мажмуалар ва фанлар бўйича дарсликлар ҳамда ўқув қўлланмаларнинг электрон версиялари, “English for all”, “Talk now”, “English for beginners”, “Talk to me” каби тил ўрганувчи электрон анимацион дастурлар жойлаштирилди. Компютерларда чет тили фани бўйича 3 курсга 15 та ўқув-услубий мажмуа, фанлардан тест саволлари, мажмуалари, ТМИ топшириқлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларининг электрон версиялари, Инглизча-ўзбекча терминологик луғатлари киритилган. Амалий машғулотлар АКТ асосида олиб борилмоқда.

 “Факулътетлараро чет тиллар” кафедраси факултетлараро ҳисобланиб, ўқитиладиган фанлар сони 2 та: инглиз ва немис тили фанлари. Улар умумтаълим фани сифатида ўргатилади. Чет тили курси 1-8 семестрларни ўз ичига олади. Амалий инглиз тили курси қуйидаги машғулот шаклларидан иборат бўлади аудиторияда ўқитувчи раҳбарлигида гуруҳлар билан амалий машғулот ва ўқитувчи топшириғи асосида талабаларнинг режа бўйича мустақил ишлаши давом эттириб келинмоқда. Ўқитилаётган фанлардан 6 та дарслик, 3 та ўқув қўлланма, 10 дан ортиқ ўқув-услубий мажмуалар ва тақдимотларнинг электрон вариантлари университет “Таълим” порталига киритилди. “Таълим” порталини замонавий адабиётлар билан тўлдириш режа бўйича давом эттирилмоқда. Кафедранинг бош илмий мавзуси: “Виртуал таълим технологиялари ёрдамида талабаларда лингвистик компетентликни шакллантириш” (инглиз тили мисолида)

Кафедранинг бош илмий муаммоси йўналишида бир қатор илмий-тадқиқот мавзулари тасдиқланди, олиб борилган илмий ишлар натижалари журнал ва илмий тўпламларда илмий мақолалар ҳолида нашр қилинди. Инновацион гуруҳ фаолиятига ёш тадқиқотчилар, мутахассислар, иқтидорли талабаларни кенгроқ жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди. Британия элчихонаси томонидан ташкил этилган семинар тренингда замонавий дарс ўтиш методикаси бўйича С.Мухиддинова, Ш. Абдураззоқовалар иштирок этишди. Эришилган натижалар кафедра илмий-услубий семинарида муҳокама қилинади ва илмий-услубий фаолиятда татбиқ этилмоқда. (Дарсларда ЭЎА лар, дарс ўтишнинг замонавий методларини самарали қўлламоқда).

Кафедра ўқитувчиларининг диққат эътибори ўзлари фаолият олиб бораётган факультетлар мутахассислик йўналишига асосланган ҳолда атамашунослик муаммоларининг ҳам илмий, ҳам амалий томонларини тадқиқ этишга қаратилган. Улар томонидан ўқув қўлланмалар ва атамашунослик луғатлари яратилган. Бир қатор услубий ишлар талабалар гуруҳларида амалий синовдан ўтказилиб, якунланиш арафасида.

Кафедра томонидан аҳолининг сервис хизмат турларига еҳтиёжи, таълим хизматлари кўрсатиш амалга ошириб келинади. Мазкур йўналиш бўйича кафедра томонидан 3 ойлик «инглиз тили» курси самарали ташкил етилган.

Фаннинг таълим ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси (олинган натижаларни ишлаб чиқаришга жорий етиш). Кафедрада олиб борилаётган илмий изланишлар, тадқиқотлар натижалари хусусан, таълим жараёнига ЗПТ ва инновацион технологияларни татбиқ қилиш кўникмаларини талаба ёшларда шакллантириш, АЛ ва мактабларнинг ёш ўқитувчиларида педагогик маҳоратни шакллантиришга оид ишлар шартнома асосида амалга оширилди. Кафедра ката ўқитувчиси Д.Шавқиева Гулистон 1-АЛ “Тиллар” кафедраси билан доимий ҳамкорликда бўлиб, ўқув қўлланмалар масаласида таълим сифатини ошириш учун тафсиялар, интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда дарс ўтиш бўйича услубий кўрсатмалар, илмий – услубий мақолалар ёзиб устоз-шогирд анъанаси бўйича фаолият кўрсатилмоқда. Кафедрага бириктирилган мактабларининг ёш ўқитувчилари учун Инглиз тили ўқув қўлланмаларининг електрон версиялари, дарс тақдимотлари, инглиз тилини ўргатишда интенсив методларидан фойдаланиш бўйича мултимедияли еълектрон қўлланмалари тақдим етилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Пресидентининг Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора - тадбирлари тўғрисидаги 18 - 75 сонли Қарорини амалга ошириш юзасидан кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Гулистон давлат университети профессор-ўқитувчилари “Факултетлар аро чет тиллар” кефедраси томонидан ташкил қилинган инглиз ва немис тили курсларида чет тилида билим ва кўникмаларини оширмоқдалар.

 

4523 | 2017-12-29 12:43
Sayt bo'ylab izlash
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Rektor virtual qabulxonasi
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish